98 - модда
Мазкур Конвенция томонидан тўғридан- тўғри кўзда тутилган важлардан ташқари ҳеч қандай важларга йўл қўйилмайди.
99-модда
1) Мазкур Конвенция ўнинчи ратификация ёрлиғи, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки бирлашиш тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилгандан сўнг 12 ой ўтгандан кейинги ойнинг биринчи куни мазкур модданинг 6-банди қоидаларига риоя қилиш шарти билан кучга киради (шу жумладан 92-моддага мувофиқ қилинган аризага эга бўлган ҳужжат) .
2) Агар давлат мазкур Конвенцияни ратификация қилса, қабул қилса, тасдиқласа ёки ўнинчи ратификация ёрлиғи, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки бирлашиш тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилгандан сўнг унга қўшилса, мазкур Конвенция, қабул қилинмаган қисмдан ташқари, ратификация ёрлиғи, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки бирлашиш тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилган санадан сўнг ўн икки ой ўтгандан кейинги ойнинг биринчи куни мазкур модданинг 6-банди қоидаларига риоя қилиш шарти билан ушбу давлат учун кучга киради.
3) Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган , тасдиқлайдиган ёки унга қўшилаётган ва 1964 йил 1 июлда Гаага шаҳрида амалга оширилган халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисидаги бир хил қонуни тўғрисидаги Конвенция (1964 йилдаги олди-сотди шартномалари тўғрисидаги Гаага конвенцияси) ёки халқаро олди-сотди шартномаларини тузиш тўғрисидаги бир хил қонуни тўғрисидаги Конвенция (1964 йилдаги шартнома тузиш тўғрисидаги Гаага конвенцияси) иштирокчиси ёки ушбу иккала Конвенция иштирокчиси бўлган давлат, вазиятларга кўра, битта ёки иккала Гаага конвенциялари-1964 йилдаги олди-сотди шартномалари тўғрисидаги ёки 1964 йилдаги шартномаларни тузиш тўғрисидаги Гаага конвенциясини, Нидерландия ҳукуматини хабардор қилган ҳолда, бир вақтнинг ўзида денонсация қилади.
4) Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган, тасдиқлайдиган ёки унга қўшилаётган ва 92-моддага мувофиқ мазкур конвенциянинг II-қисми билан боғлиқ бўлмаслиги ҳақида ариза қилаётган ёки қилган, 1964 йилдаги олди-сотди тўғрисидаги Гаага конвенцияси иштирокчиси бўлган давлат 1964 йилдаги олди-сотди тўғрисидаги Гаага конвенциясини, Нидерландия ҳукуматини хабардор қилган ҳолда, денонсация қилади.
5) Мазкур Конвенцияни ратификация қиладиган, қабул қиладиган, тасдиқлайдиган ёки унга қўшилаётган ва 92-моддага мувофиқ мазкур конвенциянинг III-қисми билан боғлиқ бўлмаслиги ҳақида ариза қилаётган ёки қилган, 1964 йилдаги шартномаларни тузиш тўғрисидаги Гаага конвенцияси иштирокчиси бўлган давлат 1964 йилдаги шартномаларни тузиш тўғрисидаги Гаага конвенциясини, Нидерландия ҳукуматини хабардор қилган ҳолда, денонсация қилади.
6) Мазкур модданинг мақсадлари учун мазкур Конвенцияни ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга 1964 йилдаги олди-сотди тўғрисидаги Гаага конвенцияси ёки 1964 йилдаги шартномаларни тузиш тўғрисидаги Гаага конвенцияси иштирокчилари бўлган давлатлар иккита охирги Конвенцияга нисбатан ушбу давлатлардан талаб қилинган денонсация кучга кирмагунига қадар кучга кирмайди. Мазкур Конвенциянинг депозитарийси шу муносабат билан зарур мувофиқликни таъминлаш учун 1964 йилдаги Конвенция депозитарийси сифатида иштирок этаётган Нидерландия ҳукумати билан маслаҳатлар ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |