6
киритилишини талаб қилади.
Дарсликларнинг компетенциявий ёндошув доирасида янги педагогик ғояларни
амалий равшанлик билан таъминлашдаги ўрни дарсликлар бўйича миллий сиё-
сатнинг кенгроқ контекстида кўриб чиқилиши лозим. Ижтимоий-иқтисодий риво-
жланиш нуқтаи-назаридан даражалари турлича бўлган
мамлакатларнинг таълим
тизимлари компетенциявий ёндошувга ўтишда турли хил муаммоларга дуч келади-
лар. Бундай қийинчиликлар марказлаштирилган таълим тизимига эга бўлган мам-
лакатларда янада жиддий тус олади. Зеро, бундай мамлакатлар янги ёндошувга
ўтиш вазифасини ҳар бир предмет бўйича ягона дарсликлар ёрдамида амалга оши-
ришлари керак ва бунда дарсликлар синфда асосий кучга эга. Ваҳоланки, компе-
тенцияларга асосланган ёндошувнинг асосий ғояси таълим жараёнида ўқувчиларга
кўпроқ эркинлик ва мустақилликни тақдим этувчи шароитларни яратишдан иборат.
Барча ўқувчилар учун ягона дарслик тамойили одатда кўп йиллар давомида қарор
қабул қилувчи органларнинг ягона тўғри билим мавжудлиги тўғрисидаги
сигнали
кучайиб бораётганидан далолат беради. Бунинг ўзи компетенцияларга асосланган,
яъни ижодкорлик, муаммоларни ечиш кўникмалари, танқидий фикрлаш ва мулоқот
кўникмаларидан иборат бўлган ёндошувга ўтиш иштиёқи билан бирга қаралганда
зиддиятни ҳосил қилади. Масалан,
Япония
4
ва Кениянинг
5
тажрибалари қанчалик
бир-бирларидан фарқ қилишини кўриб чиқинг.
Контентни эслаб қолишга асосланган ўқув дастуридан компетенциявий ёндошув-
га ўтиш босқичма-босқич бўлади ва мактабда мавжуд бўлган ресурслардан қатъий
назар “иккитадан бири танлаш” қоидасига асосланувчи бинар вариант деб қарал-
маслиги лозим. Дарсликлар борасидаги давлат сиёсати марказлаштирилган ёндо-
шувида қоладими ёки нисбатан номарказлаштирилган ёндошув томонга такомил-
лашиб боришидан қатъий-назар, янги авлоди дарсликларнинг бундай интеграцияга
қандай эришиш мумкинлигини намойиш этиб бериши мумкин.
Хулосалар
• Дарсликлар борасида стратегик қарорларни қабул қилувчи бошқарув
органлари қандай қилиб “ягона дарслик”
тизими доирасида
компетенцияларга асосланган ёндошувни қанай қилиб тадбиқ этиш
мумкинлигини кўриб чиқишлари лозим бўлади.
• Материаллар муаллифлари компетенцияларнинг мактаб таълимининг
турли босқичларидаги тавсифлари ва ўрнини, шунингдек дарсликлар
ва бошқа ўқув материалларида маълумотларни тақдим этиш
услубларини қайта кўриб чиқишлари керак бўлади.
• Дарсликларни баҳолаш меъёрларини ишлаб чиқиш жараёни,
шунингдек дарсликларнинг ўзларини режалаштириш ва ёзиш
жараёнлари компетенцияларининг тавсифлари ва ўрнига эътиборни
кучайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Улар эса, ўқитувчиларни
тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ҳамда ўқувчиларни баҳолашга
бўлган ёндошувларни параллел равишда ўзгартириб
бориш билан
уйғунлашлашуви лозим.
4 Япония: 2030 йил учун компетенциялар: Ўқув дастури, баҳолаш ва ўқитиш.
https://read.oecd-ilibrary.org/education/education-policy-in-japan/competencies-for-2030-curriculum-assessment-
and-teaching_9789264302402-5-en#page1
5 KICD. (2017 й.) Муаммолар ва қайта кўриб чиқилган 2015 йил ўқув дастурини тадбиқ этиш.
http://www.kice.re.kr/boardCnts/view.do?boardID=1500253&boardSeq=5015396&lev=0&m=0301&searchType=S&statusY
N=W&page=1&s=english