15
«Ўқувчига йўналтирилган» ёндашувни кучайтириш ўқитувчилардан ўз касбий
фаолиятни амалга ошириш усулларини ўзгартиришларини кутишга олиб
келади, яъги ўқитувчилардан ўқув жараёнини бошлаб бериш ва бошқариш
кутилади. Ўқув жараёнининг мақсади одатда билим олиш ва уни такрор тақ-
дим этишдан иборат бўлган бўлса-да, бугунги кунда мактаб таълими асосан
ўқувчи шахсининг ривожланиш манбаи сифатида қабул қилинади. “Ўрганиш
кўникмасини шакллантиришга ўргатиш” ва “шахслараро ва фуқаролик ком-
петенциялари” соҳаларига тегишли компетенциялар барча фанлар бўйича
ўқув жараёни давомида ривожланиши керак. (Ўзбекистон ҳукумати, 2018
йил, 4.4.5-бўлим)
Шунинг учун дарслик муаллифлари дарсликларни ёзишда кўпинча «таркиби тар-
тибга солинган педагогика» деб номланувчи ёндошувни қўллаш орқали ўқитиш ва
ўқитиш сифатини яхшилашни қўллаб-қувватлашлари керак. Сингапур тажрибаси
бунга яхши мисол бўла олади, мазкур мамлакатда бутун дунёдаги мутахассислар
томонидан мақтовга сазовор бўлган ва бир қатор мамлакатлар томонидан ўзлари-
га мослаштириб олинган, базавий математика бўйича дарсликларни яратишда тар-
киби муайян предмет бўйича тартибга солинган педагогика услуби қўлланилган
11
.
Ижтимоий ва ҳиссий таркибий қисм муваффақиятли педагогикада муҳим рол ўй-
найди. Дарс машғулотлари ижтимоий бўлиб, аксарият таълим вазирликларида таъ-
лим мақсади ҳам ижтимоий, ҳам академик аҳамиятга эга деб ҳисобланади. Хиссий
жиҳат ҳам ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишини рағбатлантиришда муҳим рол
ўйнайди.
Дарсликлар ўқув қўлланмасидаги таърифларни ўқувчилар хотирасига ўтказишга
йўналтирилган ўрганишни енгиб ўтишга ёрдам бериши мумкин. Таълимнинг теги-
шли босқичига мос бўлган тил ва таркибий тузилмага эга педагогикага асосланган
дарсликлар ўқитувчиларга ўқувчиларнинг нафақат амалий билимларни олишлари-
ни, балки талқин қилиш, фикрлаш, самарали мулоқот ва ижодкорлик қобилиятла-
рини ривожлантиришини таъминлаш учун ҳам кенг имкониятлар яратишда ёрдам
беради. Бундай имкониятларни дарслик тузилмасига қандай киритиш кераклигини
муҳокама қилиш янги ўқув дастурига янги дарсликлар ёзишга тайёргарликнинг за-
рур қисми бўлиши керак.
Ўқув режаси, дарсликлар ва ўқиш вақти ўртасидаги боғлиқлик ҳам катта аҳамият-
га эга (масалан, ТСР., 5.2.2-бўлим, 3-стратегик соҳа). Компетенцияларга асосланган
янги ёндошув учун дарсликлар ўқитувчига ўз ўқувчиларини кузатиб бориш ва қўл-
лаб-қувватлаш, ижодиёт ва юқори тартибдаги фикрлаш усулларидан фойдаланган
ҳолда муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга имкон берадиган
янги ўқув машғулотларини талаб қилади, бунда ўқувчиларга ўзларининг когнитив
қобилиятларини ишга солишлари ва қарорлари бўйича жавобгарликни ўз зимма-
ларига олишлари керак бўлган топшириқлар берилади. Фикр эркинлиги юқори да-
ражада бўлишига имкон берадиган бундай тадбирлар ўқувчиларнинг назарий би-
лимларини ривожлантириши мумкин бўлган, жавобларни «тўғри ёки нотўғри» га
бўлишни ўз ичига олган бошқа анъанавий таълим фаолиятига қўшимча равишда
амалга оширилиши керак.
Дарсликларга киритилган тадбирларни такомиллаштириш ва ўқувчиларни ишлаёт-
ганини кузатиши ва қўллаб-қувватлашлари учун ўқитувчиларда тегишли компетен-
цияларни ривожлантириш учун дарсликлар анъанавий дарсларга қараганда бошқа-
ча ёндашувдан фойдаланган ҳолда
синфда ишлаш учун етарли вақт ажратилишини
талаб қилади. Бу, айниқса бошланғич синфларга тегишли. Чунки уларда ўқитувчилар
Do'stlaringiz bilan baham: