Биринчи суҳбат



Download 0,8 Mb.
bet5/61
Sana03.03.2022
Hajmi0,8 Mb.
#480891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
Missionerlik

Ҳиндуийлик дини ана шундай динлардан бири ҳисобланади. Милоднинг биринчи минг йиллиги ўрталарида вужудга келган ҳиндуийликда Браҳма, Вишну, Нива, Индра ва Агни каби худолар мавжуд. Олам ва ундаги мавжудотларни бош худо Браҳма яратган деб ҳисобласаларда, ҳиндуийлар асосан Вишну ва Шивага сиғинадилар. Бу диннинг муқаддас китоби - «Веда» («Билиш») деб аталади.
Дин таълимотига биноан инсонлар тўрт табақа, яъни касталарга бўлинган. Улар қаторига олий каста ҳисобланувчи брахманлар (руҳонийлар), кшатрийлар (ҳарбийлар ва қабилалар бошлиқлари), вайшийлар (деҳқонлар, ҳунармандлар ва савдогарлар) ҳамда энг паст каста ҳисобланадиган шудралар киради. Ҳиндуийликни қабул қилмоқчи бўлганларга қўйиладиган биринчи ва асосий шарт ана шу каста тузумини тан олиш ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу динга 800 миллионга яқин ҳиндлар сиғинади ва эътиқод қилувчилар сони жиҳатидан жаҳонда учинчи ўринда туради. Ушбу дин асосан, Ҳиндистонда тарқалган бўлса-да, бугунги кунда унга эътиқод қилувчиларнинг йирик жамоалари Бангладеш, Индонезия, Шри Ланка, Покистон, Малайзия, АҚШ, Бутан каби давлатларда ҳам мавжудлигини таъкидлаш зарур.
Жайнизмнинг келиб чиқиши, тарихи ва асосчилари ҳақида якдил маълумотлар йўқ. Айрим ҳолларда жайнизмнинг веда динларидан ҳам қадимийроқ экани, баъзи манбаларда унинг ҳиндуийликдан ажралиб чиққани ва кшатрийлар хонадонидан бўлган авлиёлар томонидан асос солингани таъкидланади.
Руҳ – абадий, олам эса азалий деб ҳисоблайдиган жайнизмда борлиқнинг яратилгани, ведаларнинг муқаддаслиги, брахманларнинг ҳукмронлик мақоми инкор этилади. Шунингдек, жайнизмда карма ва нирвана масаласига алоҳида эътибор берилади. Фақат таркидунё қилган, ўз эҳтиросларидан воз кечган, нафсини тия олган, ўз-ўзини енгиб, ички дунёси бойиган инсонгина карма (кишанлар)дан қутилиб, руҳнинг бутунлай озод бўлишига – нирванага эришади, деб ҳисобланади. Бундай ҳолатга эришиш учун жонли ёки жонсиз бўлишидан қатъи назар, ҳеч бир нарсага зарар етказмаслик, рост сўзлаш, ўғирлик, зино ва тамагирлик қилмасликдек ахлоқий тамойилларга амал қилиш талаб этилади.
Ҳозирги кунда ушбу динга тахминан 1,5 миллион киши эътиқод қилади. Улар асосан Ҳиндистонда яшайдилар.
Сикхийлик динига Панжобда гуру (устоз) Нанак (1469-1539) томонидан асос солинган. Унга эргашганлар ўзларини сикхлар, яъни шогирдлар деб аташган. «Сикхийлик» атамаси ҳам шу сўздан олинган.
Сикхийликка кўра қудратли ва ҳукмдор бўлган худо абадий, азалда ҳам, ҳозирда ҳам, келажакда ҳам мустақил равишда мавжуддир, у яратган дунё эса ўзгарувчан ва фонийдир. Ҳар ким худо билан бевосита мулоқотда бўлиши, ўзининг муҳаббати, ишончи ва садоқати туфайли Худога етишиши ва у билан бирлашиб кетиши мумкин.
Сикхийликда каста табақаланиши инкор этилади. Ҳозирда сикхийликка эътиқод қилувчиларнинг сони тахминан 17 миллион кишини ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги Ҳиндистоннинг Панжоб штатида истиқомат қилади.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish