Биринчи мавзу. “Халқаро муносабатлар назарияси” мақсадлари, вазифалари Режа



Download 41,78 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2022
Hajmi41,78 Kb.
#276379
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5330232135787745950


Биринчи мавзу. “Халқаро муносабатлар назарияси” мақсадлари, вазифалари


Режа:

  1. “Халқаро муносабатлар” тушунчасининг пайдо бўлиши, унинг ривожланиш босқичлари, бугунги мазмуни ва моҳиятини ифода этувчи таърифлар.

  2. Халқаро муносабатларни ўрганувчи фанларнинг кўлами: уларнинг ҳар бири ўрганадиган ХМнинг тегишли қирралари.

Таянч сўзлар ва иборалар: халқаро муносабатлар, информацион жараёнлар, сиёсий воқеалар, сайловлар, давлат, бизнес, эволюция, назария, амалиёт, фан, концепция.
“Халқаро муносабатлар” деган тушунчанинг моҳиятини нима ташкил этади деган савол ушбу соҳа вакиллари учун принципиал аҳамият касб этади. Бир қарашда “халқаро муносабатлар” тушунчаси оддий одамлардан йироқ, тор доирадаги ва муайян ижтимоий гуруҳларнинг, масалан, давлат раҳбарлари, йирик сиёсатчилар, дипломатлар ва ҳоказолар масъулияти деган фикр пайдо бўлиши мумкин.
Савол: ҳақиқатда ҳам шундайми?
Қачонлардир, балки, шундай бўлгандир. Бироқ бугунги информацион жараёнлар шароитида ҳаётнинг байналмилаллашуви мисли кўрилмаган даражалар касб этмоқда. Информацион технологиялар мамлакатлар, халқлар ва одамларни бир-бирига шундай яқинлаштириб қўйдики, бу халқаро муносабатлар мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартириб юборди. Шунинг учун ҳам, гарчи давлат раҳбарлари, айрим тор ижтимоий гуруҳлар, масалан, дипломатлар, халқаро муносабатларда етакчи роль ўйнашда давом этаётган бўлсалар-да, оддий фуқаролар ҳам уларда фаол иштирок этмоқдалар дейишга барча асослар бор. Улар ҳар куни чет элларда тайёрланган маҳсулотлар ва хизматлардан фойдаланадилар, хорижий фильмларни кўрадилар, чет эллардан келаётган ахборотлардан бохабар бўладилар ва ҳк.
Биз ХМда бошқа кўринишларда ҳам иштирок этамиз. Масалан, деярли барча фуқаролар ўз мамлакатларидаги сиёсий жараёнларда иштирок этадилар: давлат раҳбарлари ва парламент аъзоларини сайлайдилар ҳамда, шу орқали, ҳукумат томонидан танланадиган ташқи сиёсат йўналишларини белгилашда билвосита иштирок этадилар. Референдумларда фуқаролар ўз давлатларининг у ёки бу халқаро ташкилотларда иштирок этиши ёки акси учун овоз берадилар. Шу орқали нафақат ўз мамлакатлари истиқболи, балки халқаро ҳамжамият тараққиётига ҳам муайян таъсир кўрсатадилар.
Бугунги шароитларда расмий (давлат) мансабларига алоқаси бўлмаган алоҳида шахслар халқаро муносабатлар ва бутун-бутун минтақалар ривожига катта таъсир ўтказмоқдалар (Тэд Тернер1, Жорж Сорос2, Фатҳулла Гулен3 ва ҳк.).
Айрим маълумотларга кўра, Сорос томонидан “очиқ жамият” ни қуриш учун сарфланаётган маблағларнинг ҳажми АҚШ давлатининг дунё бўйлаб “демократия” ўрнатишга йўллаётган маблағларидан кам эмас.
Яна бир мисол: америкалик медимагнат Тэд Тернер томонидан БМТ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 1 млрд доллар ушбу ташкилотни америкача тузилмага айлантиришга қаратилган ислоҳотлардан сақлаб қолди....
Оддий одамлар ҳам ХМга шу даражада таъсир қила оладими?
1997 йилдаги Нобель мукофотининг тинчлик учун номинацияси совриндори америкалик Жоди Уильямснинг4 пиёдаларга қарши миналарни ишлаб чиқаришни таъқиқлашга қаратилган халқаро кампанияси... Фақат электрон почта ёрдамида 55 давлатдаги 1000дан (!) ортиқ ташкилотнинг мазкур масала бўйича фаолияти мувофиқлаштирилгани туфайли бир йилнинг ўзида бундай миналарни ишлаб чиқарадиган 5 энг йирик давлатнинг – Буюк Британия, Франция, Россия, АҚШ ва ХХР позициялари ўзгарганини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин (Лондон марказида ўзим кўрган манзара, бир пойли минглаб оёқ кийимларидан “қурилган тоғ”!!!). Демак, бугунги ХМга миллионлаб алоҳида шахслар мунтазам равишда ўз таъсирини ўтказиб туради...
Иккинчи жиҳатдан, ХМ ҳам одамларнинг ҳаётига ҳар кун ўз таъсирини ўтказиб туради. Масалан, нефть маҳсулотлари нархининг ўзгариши барчанинг ҳаётини ўзгартиради. У ёки бу мамлакатга боришни режалаштираётган киши учун виза масаласи алоҳида аҳамият касб этади.
Айтилганлардан “ХМ” тушунчасининг серқирралиги ва мураккаблиги аён бўлади. Бундан ХМ назариясини билишнинг бениҳоя юксак аҳамияти келиб чиқади.

Download 41,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish