Биринчи қисм


Учинчи боб Бадиий-публицистик жанрлар



Download 1,17 Mb.
bet23/61
Sana01.07.2022
Hajmi1,17 Mb.
#724643
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61
Bog'liq
2 5440502745347920817

Учинчи боб Бадиий-публицистик жанрлар


Журналистиканинг ҳар бир жанри ўз ўрнига, мавқе ва нуфузига эга, улардан бирининг аҳамиятини ортиқ даражада кўтариб, бошқасини пасайтириб бўлмайди. Тўғри, айрим газеталарда узоқ вақтлар давомида жиддий очерк, таҳлилий ва танқидий мақолалар, эссе босилмаслиги, нашр уларсиз ҳам фаолиятини давом эттириб туриши мумкин, лекин бу кемтиклик пировард натижада унинг мавқеига путур етказади, ўқувчиларнинг қизиқишини сусайтиради.
Журналистика жанрлари кўп ҳолларда публицистика жанрлари, деб юритилади. Журналистика билан публицистика ўртасида бир қанча муштарак жиҳатлар ва айни пайтда баъзи фарқли томонлар ҳам мавжуд. Айрим тадқиқотчилар бу борада фикр юритишган. Масалан, журналистиканинг таниқли назариётчиларидан бири - рус олими, филология фанлари доктори, профессор В.М.Горохов “Публицистик ижод қонуниятлари” (“Закономерности публицистического творчества”) номли китобида бу масалага алоҳида тўхталиб ўтган. Журналистика ва публицистиканинг бир-бирига яқинлиги, тадқиқотчилар фикрича, ҳар иккисининг жамият ҳаётида фаоллиги, ижтимоий-сиёсий бошқарувда иштирок этиши, оммани ижодий фаолияти орқали тарбиялаши, жамоатчилик фикрини шакллантириши ва бошқа соҳаларда кўринади. Айни чоғда, журналистика ва публицистика орасида сезиларли фарқлар ҳам мавжуд. Улардан айримлари қуйидагилардир:
Ҳар қандай публицистик асар журналистик асар ҳам бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай журналистик асар публицистик асар бўла олмаслиги, унинг даражасига кўтарила олмаслиги мумкин. Журналистика кўпроқ янгилик етказиш, публицистика эса материал унинг сифати билан ўлчанади, баҳоланади. Журналистикани паст-баланд тоғлар тизмасига қиёс этадиган бўлсак, публицистика тоғнинг баланд чўққиси. Чўққига эса бирдан чиқиб бўлмайди, бунинг учун тажриба, малака, маҳорат керак. Масалан, хабар, янгилик, интервью, репортаж жанрларида далил, тафсилот муҳим бўлса, публицистикада таҳлил, тадқиқот, умумлашма, хулоса устувор бўлади. У ҳаётни кенгроқ, миқёслироқ қамраб олади, ғояни ривожлантириб, катта ижтимоий хулосалар беради, шу маънода журналистик ижод турини сиёсатга, публицистикани мафкурага тенглаштириш мумкин. Яна журналистикага нисбатан тезкорлик, дифференциаллик, публицистикага нисбатан актуаллик, интеграллик тушунчаларини ишлатиш мумкин.
Бадиий-публицистик жанрлар — очерк, фельетон, памфлет, эсседа борлиқни акс эттиришда адабий-бадиий усуллардан, яъни образлилик, ўхшатиш, жонлантириш, бўрттириш, драматизмдан, сюжет ва композиция имкониятларидан ўринли ва унумли фойдаланилади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish