Биринчи қисм


Репортажга мавзу танлай билиш



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/65
Sana03.07.2022
Hajmi1,56 Mb.
#735362
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Репортажга мавзу танлай билиш

4.
Воқеанинг мазмун-моҳияти, йўналишини тўғри тушуниш
. Масалан, янги мактаб 
очилиши ҳақида репортаж тайёрланаётганда, асосий эътибор тадбирга қаратилади. 
Ваҳоланки, нима учун айнан шу ҳудудда мактаб қурилгани, бу ердаги демографик 
вазият, таълим ёки ижтимоий аҳвол хусусида тегишли шахслардан интервью олиш 
репортёрнинг ҳар доим ҳам хаёлига келавермайди. Аммо ана шу жиҳатларга эътибор 
қаратилса, репортаж қизиқарли ва мазмунли чиқади. 
5.
Журналист аниқликка эътибор бериши лозим
. Репортёр кўпинча асосий воқеага 
эътиборни қаратиб, ундаги айрим деталларга жиддий аҳамият бермайди. Натижада
далилларни баён этиш жараёнида ноаниқликка йўл қўяди. Бу эса журналистларга 
нисбатан ишончни сусайтиради. 
6.
Ахборотни биринчи манбадан олишга интилиш
ва айни пайтда бошқа манбаларни 
ҳам ҳисобга олиш зарур, яъни тадбир ташкилотчиси фикр-мулоҳазалари билан чекланиб 
қолмасдан, бошқа иштирокчилардан ҳам ахборот олиш мақсадга мувофиқдир; 
7.
Воқеанинг асосий деталларига нисбатан сезгирлик жуда муҳим
. Кўпинча катта 
тажрибага эга журналистлар ҳам содир бўлган воқеанинг айрим деталларига эътибор 
қаратмайдилар. Натижада бир томонлама, кўпгина ҳолатларда мақтов бўёқлари 
бўрттирилган репортаж яратилади.
8.
Репортажда муаллиф иштироки муҳим эмас, деган фикрдан қочиш керак. Муаллиф 
иштироки воқеани ишончли ва таъсирчан чиқишини таъминлайди.
Босма ОАВ репортажларида воқеа-ҳодисалар, атроф-муҳит манзараси, одамларнинг 
кайфияти ва ҳоказо жиҳатлар асосан сўз воситасида ифода этилади. Шу боис газета-
журналларда фаолият юритадиган ва репортаж тайёрлайдиган журналист зиммасига катта 
масъулият юкланади.
Репортаж орқали «ҳаётнинг бир парчасини» кўрсатиш у ҳақда ўқувчига имкон қадар тўғри, 
холис ахборот бериш аҳолининг журналистикага бўлган ишончини орттиришга хизмат қилади.
Интервью 
Ахборот жанрларининг иккинчи гуруҳини диалог материаллар, яъни интервью ва унинг 
турлари ташкил этади. 
Интервью ахборот жанрларининг энг асосийларидан бири бўлиб, у ўқувчига ахборотни 
илк манбадан бевосита олиш имконини беради. Интервьюнинг асосий мақсади — нафақат 
бирор бир воқеани ёритиш, балки ана шу воқеа хусусида муайян шахсларнинг фикрини ҳам 
беришдир. Мазкур жанр турларининг барчасида икки ёки ундан ортиқ одам ўзаро мулоқотда 
бўлади ва шу орқали воқелик тўлдирилиб, керакли далилларга аниқлик киритилади. 
Интервьюнинг қуйидаги турлари мавжуд: интервью-монолог, интервью-диалог, блиц-


26 
интервью, давра суҳбати (полилог). Ўзбекистон матбуотида асосан интервью-диалог, давра 
суҳбати (полилог) кўпроқ кўзга ташланади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish