Биринчи қисм



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/65
Sana03.07.2022
Hajmi1,56 Mb.
#735362
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65
Bog'liq
Босма-ОАВ-тахририятлари-учун-кулланма

Таҳририят маркетинги 
Таҳририят менежментининг асосий таркибий қисмларидан ва муваффақиятининг 
шартларидан бири - маркетинг ҳисобланади. Маркетинг деганда, вақтли матбуот нашрлари 
бозорини ўрганиб бориш, мана шу бозорда ўз нашрининг ўрнини аниқлаш, ўқувчилар 
аудиториясининг фикрларини ва рақобатчилар фаолиятини ўрганиш тушунилади. 
Таҳририятда маркетинг фаолияти билан махсус мутахассислар – маркетологлар 
шуғулланишади. Улар фаолиятини маркетинг бўйича менежер бошқариб туради. У 
журналистика ва газетачиликдан хабардор, бозор иқтисодиёти талабларини яхши 
тушунадиган мутахассис бўлиши шарт. 
Маркетологнинг биринчи ва энг муҳим вазифаси ўз таҳририяти фаолият олиб борадиган 
газета бозорини тадқиқ этишдир. Шунингдек, у нашр тарқатиладиган ҳудудлар, уларнинг 
инфратузилмаси, аҳоли сони кабилар ҳақида ҳам маълумотлар йиғади. Ҳудудларнинг 
иқтисодий ҳолати, саноати ва қишлоқ хўжалигининг ўзига хос жиҳатлари, молиявий 
тизими, қолаверса, шу ҳудудда тарқатиладиган маҳаллий ва республика ОАВлари 
тўғрисидаги маълумотлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Иккинчи муҳим вазифа газета ўқувчилари аудиториясини ўрганишдир. Биринчи навбатда 
мавжуд ўқувчиларни эмас, балки шу ҳудудда келгусида газета ўқувчилари бўлиши мумкин 
бўлган аудитория сони ва таркибини ўрганиш керак. 
Маркетингнинг мақсадларидан яна бири рақобатчи нашрлар фаолиятини тадқиқ этиб 
боришдир. Бунинг учун баъзида рақобатчи нашрнинг ҳар бир сонини ўрганиб, ундаги 
материалларнинг мавзу ва мазмуни, дизайни, чоп этилаётган рекламалар ҳақидаги 
маълумотлар умумлаштирилиб, таҳририят раҳбариятига тақдим этилади. Улар ушбу 
маълумотлардан рақобат кураши стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланишади. 
Маркетинг жараёнида нашр бренди – унинг савдо белгисидан фойдаланиш ҳам муҳим ўрин 
тутади. 
Таҳририят маркетинги узлуксиз жараёндир. Вақтли нашр чоп этилиб турар экан, маркетинг 
ҳам мавжуд бўлади. Молия менежери мунтазам равишда маркетологлар ишини, 
маркетингнинг самарасини назорат этиб туради. Мабодо у кутилган натижа бермаса, 
вазиятни ўнглаш учун ташкилий ва иқтисодий чоралар кўради.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish