61
муаммоларга дуч келганда, ходимларга иш ҳақи тўланмай, эълон қилинган материаллари
учун фақатгина қалам ҳақи тўланиши ҳам мумкин. Аммо бу усулни бош муҳаррирлар жуда
кам қўллашади. Таҳририят ходимлари, яъни нафақат журналистлар, балки техник ва
тижорат ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш таҳририят харажатларининг энг катта
қисмини ташкил этади.
Таҳририят бюджетни шакллантириш ва шу асосда ҳақиқий харажатларининг бюджетда
белгиланган кўрсаткичларга мос келиш-келмаслигини акс эттириб борадиган бухгалтерия
балансини ишлаб чиқиш таҳририят менежментининг муҳим қисмларидан бири
ҳисобланади. Бюджет таҳририят раҳбарларига уларнинг имкониятларини, молиявий йил
давомида қайси йўналишларга қанчадан маблағ сарфлашлари мумкинлигини аниқ равишда
кўрсатиб туради.
Ҳар қандай корхона ёки ташкилотда бўлгани каби таҳририят бюджети ҳам икки
таркибий қисмдан – харажат ва даромад қисмларидан иборат бўлади. Харажатларнинг
каттагина қисмини босмахона ва газета қоғози харид қилиш учун сарфланадиган маблағ
ташкил қилади. Таҳририят ижодий ва техник ходимларининг кундалик иш фаолиятини
таъмин этишга сарфланадиган маблағлар ҳам бюджетнинг харажат қисмида алоҳида ўрин
тутади. Унга ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий
ривожлантириш жамғармаларининг, хизмат сафарлари, алоқа воситалари – телефон, факс,
Интернет, турли ёзишмалар учун тўловларнинг харажатлари киради. Транспорт воситалари
учун сарф-харажатлар, яъни уларни сақлаб туриш, таъмирлаш, ёқилғи-мойлаш
маҳсулотлари учун ҳам анчагина молиявий харажатлар талаб этилади. Кундалик иш
жараёнида фойдаланиладиган воситалар – қоғоз, фотоаппарат, диктофон, ксерокс ва бошқа
техника учун ҳам йил давомида маълум бир маблағ сарф этилади.
Бош муҳаррир ва таҳририят ижодий менежерлари нафақат ходимлар сонини ва
таркибини, балки ҳар бир ходимнинг ўзига мос вазифани бажаришини ҳам таъминлашлари
зарур бўлади. Чунки журналист ўз малакасига, ижодий имкониятларига тўғри келадиган,
қизиқишлари ва интилишларига мос вазифа ўтирсагина, унинг ишида самара бўлади ва
бундан таҳририят кўпроқ фойда кўради. Бу ҳол иқтисодий жиҳатдан ҳам фойдалидир. Шу
боис таҳририят ходимларини имкон қадар ўз жойига қўйиш таҳририят менежментининг
вазифаларидан бири саналади.
Таҳририят менежменти жараёни ижодий жамоани бошқаришнинг турли услублари
тизимини қўллаш ва ижодий ҳамда техник бўлимлар ишининг бизнес режасини тузиш
асносида янада аниқлашиб боради. Бу таҳририят ишлаб чиқариш менежментининг муҳим
йўналишларидан бири бўлиб, у иқтисодий ва молиявий менежмент билан узвий боғлиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: