Тезкорлик.
Интернет ҳудудида мақола чоп этишнинг яна бир муҳим жиҳати, унинг
тезкорлигидир. Бунда тезкорлик - on-line режимда ишлаш тамойили билан белгиланади. Бу
хусусият, айниқса, ахборот сайтлари учун долзарб саналади. Сабаби, ҳар қандай янгилик он-
лайн режимда воқеаларнинг ривожига қараб кунига бир неча маротаба янгиланиб, бойитилиб
бориши мумкин. Веб-газета он-лайн режимда янги маълумотлар келиб тушган заҳоти ўрта
ҳисобда кунига энг ками 5-10 мартда янгиланиши мумкин. Айнан шу кўрсаткич унинг қоғоз
вариантидан кескин фарқини акс эттиради. Интернет маконида самарали ишлаш учун
46
журналист информацион муҳитда ишлаш кўникмасига эга бўлиши лозим. Журналист бунда
янгиликни тез илғаб олиши, уни қисқа ва лўнда ифода эта билиши, материални алоҳида
мантиқий бўлакларга тақсимлаши ва тақдим эта олиши керак. Яъни у, ҳар қандай маълумотни
тезкор хабар шаклига келтира олиши лозим.
Интерактивлик
(Interactive) – интерфаол коммуникация воситалари, деб талқин этилувчи
мазкур атама техник имкониятни назарда тутади. Яъни интерактив воситалар – бу, тўлиқ
ахборот алмашиш, яъни коммуникатив жараённинг барча иштирокчилари билан алоқа
боғлашга шароит яратувчи технологиялардир. Интернетнинг интерактив воситаларига
қуйидагилар киради:
Форум
Меҳмонлар китоби
Сўровлар
Муаллифнинг е-почтаси
Қўшимча маълумотларга йўлланмалар
Қайта алоқа хизмати
Буларнинг барчаси Интернет нашр таҳририятининг аудитория билан алоқа ўрнатишида
фойдаланилади. Аммо интерактивлик фақатгина икки томонлама алоқа боғлаш мақсадини
кўзламайди. Интерфаол режимда ишлаш - бу аудитория талабларига тезроқ жавоб бериш ва
унга кўра ахборот тайёрлаш демакдир. Интерактив фаолият таҳририят учун нашрнинг
аудиторияси ким, қандай тоифадаги кишилар, уларнинг қизиқишлари нимадан иборат, қандай
маълумотларга эҳтиёжи мавжуд эканини аниқлашда самарали восита ҳисобланади. Бунга
эътибор қаратиш бозор иқтисодиёти шароитида, айниқса муҳимдир, сабаби реклама ҳисобидан
кун кўрувчи таҳририят реклама берувчиларни топиш ва уларни жалб этишда ҳам айнан шу
усулдан фойдаланиши мумкин.
Интернет тармоғига хос бўлган жиҳатлардан архив, фотогалерея, ташқи манбаларга чиқиш
имкониятлари ва кўпгина бошқа имкониятларни келтириб ўтиш мумкин.
Архивлар
айнан ОАВ учун катта аҳамият касб этади. Улар орқали ўқувчилар интернет
саҳифасида аввал (1 ой, 1 йил олдин) чоп этилган маълумотга мурожаат этиши, уни мавзуси,
санаси ва рукнига қараб излаши мумкин.
Таҳлилий материаллар ўзининг қизиқарли мазмуни, енгил шаклда ёритилгани ва
фактларнинг бисёрлиги билан ўқувчи диққатини ўзига тортади. Кўпинча бундай мақолаларда
47
таққослаш, ўхшатиш, чуқур таҳлил ва мутахассис хулосаси каби журналистик элементлар жой
олади. Интернет спецификаси эса бунинг баробарида қўшимча маълумот олиш учун ташқи
манбаларни келтиришга ҳам имконият беради. Бу эса сўзсиз мақолани янада бойитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |