Qx = КЛ -Р\-
Агар кўндаланг куч Qx балканинг чап томонига қўйилган
ташқи кучларнинг тенг таъсир этувчиси бўлиб шу кесимда
юқоридан пастга ва ўнг томонда қўйилган ташқи кучларнинг
тенг таъсир этувчиси бўлиб пастдан юқорига ёки соат стрелка-
си йўналиши бўйича йўналган бўлса мусбат, акс ҳолда манфий
бўлади (3.3-расм, б).
Балка кесимида ҳосил бўлувчи бўйлама куч Nx балканинг
қолдирилган қисмига қўйилган қамма кучларнинг балка ўқига
туширилган проекцияларининг алгебраик йигиндисига тенг:
3.3-расм
Агар бўйлама куч таъсиридан балка чўзилса мусбат,
сиқилса манфий деб олинади (3.3-расм, б).
А/™"
- RA - х - Р \ ( х - а ) .
X
Х чап
= 0 ;
H
a
+ N x =
0, бундан
N x
=
- Н
А .
26
Эгувчи момент, кўндаланг куч ва бўйлама кучларнинг балка
ўқи бўйлаб ўзгаришини ифодаловчи график ички зўриқиш-
ларнинг эпюралари дейилади.
Одатда балкаларга ўқи йўналишига вертикал бўлган кучлар
таъсир қилганлигидан бўйлама куч нолга тенг бўлади. Шу са-
бабли, бал кал ар учун одатда эгувчи момент ва кўндаланг куч
эпюралари чизилади. Рама, арка каби конструкциялар учун эса
бўйлама куч эпюрасини чизиш талаб қилинади.
Эгувчи момент
эпюраси доимо балка толаларининг чўзилган томонига қурилади
ва ишораси кўрсатилмайди. Балканинг кўндаланг куч эпюраси
мусбат бўлса, юқори қисмига, акс ҳолда пастки қисмига чизилиб
ишораси кўрсатилади.
Балканинг бўйлама куч эпюраси ишораси қандаи бўлишидан
қатъий назар, балка ўқининг икки томонига жойлаштирилади.
3.2.
Статик аниқ оддий рамаларни ҳисоблаш
Статик ан и қ рамалар геометрик ўзгармас, тўғри, синиқ
стерженли система бўлиб, стерженлари ўзаро бикр, айрим
Холларда шарнирли бириктирилган бўлади. Раманинг вертикал
стерженлари устунлар, горизонтал стерженлари эса тўсин (ри
гель) л ар дейилади. Рамаларда ташқи юклар таъсиридан эгувчи
момент (Мх) кўндаланг куч (Qx) ва бўйлама куч (Nx) ички
зўриқишлари ҳосил бўлади. Бу зўриқишларни аникдашда ке-
симлар усулидан фойдаланилади. Рама ички зўриқишлари
эпюраларини қуришда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
1.
Рама ҳар бир стержени ўқи абцисса ўқи деб қаралади.
2. Ички зўриқишлар эпюраларини чизишда ҳисобланган
зўриқиш ларнинг қийматлари стержен ўқига тик қилиб олина
ди.
3. Эгувчи
момент
эпюраси
рама
стерженларининг
чўзилган
толалари
томонига
чизилиб,
эпюрага
ишора
қўйилмайди.
4.
Кўндаланг куч эпю расининг мусбат ординаталари ус-
туннинг чап томонига ва тўсиннинг юқори қисмига, манфий
ординаталари устуннинг ўнг ва тўсиннинг паст томонларига
чизилиб, эпюрада ишоралар кўрсатилади.
5.
Бўйлама куч эпю расининг ординаталари қаралаётган
стерженнинг иккала томонига симметрик ҳолда чизилиб, эпю
рада ишоралар кўрсатилади. Эпюра ишораси сиқилган стержен
учун манфий, чўзилган стержен учун мусбат бўлади.
27
Do'stlaringiz bilan baham: |