Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги


mono – бир ва theos – худо): иудаизм



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

mono – бир ва theos – худо): иудаизм (мил. ав. VII аср), буддизм (мил. ав. VI-V 
асрлар), христианлик (I аср) ва ислом (VII аср) вужудга келди. Хуллас ҳар бир дин 
маълум фалсафага асосланади. Ҳақ диннинг асоси тўғри (аналитик) фалсафадир, ҳақ 
бўлмаган диннинг асоси эса ёлғон фалсафадир, ёки ёлғон муҳокамалар устига 
қурилган қарашлардир
1

Фалсафий дунёқараш. Милоддан аввалги VII-VI асрларга келиб асосан 
миф ва дин таъсирида одамлар дунёқараши нафақат кенгайди, балки анча 
мураккаблашди. У абстракт назарий фикрлаш қобилияти ва (тўпланган билимлар 
кўринишида) реал асосларга эга бўлиши натижасида ўз ривожланишининг бутунлай 
янги даражасига кўтарилди. Бунга, ҳеч шубҳасиз, меҳнат тақсимотига олиб келган 
ривожланган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, маълум миқдорда ортиқча 
мавжудлик воситалари, бўш вақтнинг пайдо бўлиши ҳам имконият яратди. 
Буларнинг барчаси муайян шахслар доирасига интеллектуал фаолият билан 
профессионал даражада шуғулланиш имконини берди.
Шундай қилиб, тахминан 2500 йил муқаддам дунёқарашнинг учинчи шакли 
– фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиёда деярли бир 
вақтда юзага келди. Дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли 
ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва 
билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
Фалсафа Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва қадимги Юнонистонда 
тахминан бир вақтда аввало дунёни оқилона англаш усули сифатида вужудга келди. 
Бу вақтга келиб миф ва дин ўзларининг тайёр ва узил-кесил жавоблари билан 
инсоннинг билимга нисбатан тинимсиз кучайиб бораётган қизиқишини қондира 
олмай қолди. Улар шунингдек сезиларли даражада ўсган ва мураккаблашган 
тажриба ва билимларни умумлаштириш, тизимга солиш ва авлодларга қолдириш 
вазифасининг ҳам уддасидан чиқолмай қолди.
Таниқли немис файласуфи Карл Ясперс таъбири билан айтганда, бу даврда 
(уни файласуф «дунёвий вақт» деб атайди) инсоният ўз ривожланишида катта 
бурилиш ясаган. Осойишталик ва барқарорлик руҳи билан йўғрилган мифология 
даври ниҳоясига етди, оқилоналик ва оқилона текширилган тажрибанинг мифга 
қарши кураши натижасида у аста-секин чекина бошлади. «Жаҳон тарихи ўқини 
тахминан милоддан аввалги 500 йил, милоддан аввалги 800 ва 200 йиллар оралиғида 
юз берган маънавий жараён билан боғлаш ўринли бўлса керак, - деб ёзади К.Ясперс. 
– Шу даврда тарихда энг катта бурилиш ясалди. Ҳозирги типдаги инсон ва илк 
файласуфлар пайдо бўлди. Инсон айрим индивидуум сифатида ўз-ўзида таянч 
излашга журъат этди. Хитой зоҳидлари, Шарқ дарбадар мутафаккирлари, 
Ҳиндистон тарки дунёчилари, Юнонистон файласуфлари ва Исроил авлиёлари 
эътиқоди ўз таълимотининг мазмуни ва ички тузилишига кўра бир-биридан қай 
даражада фарқ қилмасин, ўз моҳиятига кўра яқиндир. Энди инсон ботиний даражада 
ўзини дунёга қарши қўйиши мумкин бўлди. Инсон ўзида унга дунёдан ва ўз-ўзидан 
юксакроқ кўтарилиш имконини берувчи ички салоҳиятни кашф этди»
1
.
1
Қаранг Ҳотамий С.М.Ислом тааккури тарихидан.-Т.:Минож, 2003. –Б.77. 
1
Ясперс К. Смысл и назначение истории. – М., 1991. – С.32-34.


Юз берган ўзгаришларнинг яна бир сабаби шундаки, мифология олиш, 
ривожлантириш ва тушунтириш учун навбатдаги мифлар эмас, балки табиий 
қонуниятлар ва табиий-сабабий боғланишларга мурожаат қилиш талаб этилган 
илмий билим куртаклари билан тўқнашди. Пировардида одамлар дунёқарашида 
нисбатан қисқа вақт ичида туб ўзгаришлар юз берди; унда билим, тафаккур, 
таҳлилий фикрлаш тобора муҳимроқ рол ўйнай бошлади, улар сиртдан олинган 
ахборотни сезгилар ва эмоциялар даражасида идрок этишга асосланган ҳар хил 
эътиқодларни четга чиқариб қўйди. Фақат сўзларига ишониш керак бўлган ота, 
коҳин, руҳоний ўрнини, саволлар берувчи ва англашга чорловчи муаллим файласуф 
эгаллади. У шубҳа уруғини сочиб, қизиқиш уйғотди ва: «Ишонма, балки ўзинг фикр 
қил!», дея даъват этди.
Файласуф тафаккурни хурофот ва бидъатлардан тозалаб, уни 
эркинлаштирди ва мифологик ёки диний дунёқарашга мутлақо хос бўлмаган 
танқидий фикрлаш қобилиятини ривожлантирди. Аждодлардан мерос қолган 
«донишмандлик» манбаи саналувчилар, тайёр билимлар ва шак-шубҳасиз 
ҳақиқатларни эътиқод сифатида қабул қилишга чорловчилардан фарқли ўлароқ, 
файласуф саволларни таърифлашни ва аввало соғлом фикр ва ўз ақл-заковатининг 
кучига таяниб, уларга жавоб қидиришни ўргататди.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish