Биринчи бўлим. Фалсафанинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари ва йўналиши фалсафа: унинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги


Фалсафанинг гносеологик функцияси



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/30
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#286090
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
1-мавзу Фалсафанинг максад ва вазифаси

Фалсафанинг гносеологик функцияси тажрибада синаш, тавсифлаш 
ёки шак-шубҳасиз инкор этиш мумкин бўлмаган, яъни фан очиб бериш, тадқиқ этиш 
ва таҳлил қилишга қодир бўлмаган нарсалар ва ҳодисаларни оқилона йўл билан 
тушунтиришга ҳаракат қилишдир. Фалсафа у ёки бу моҳияти аниқланмаган ёки кам 
ўрганилган ҳодисаларни тушунтиришга нисбатан ўз ёндашувлари, назариялари ва 
гипотезаларини таклиф қилар экан, уларни билишга бўлган қондирилмаган қизиқиш 
ўрнини муайян даражада тўлдиради, шу тариқа мифологик ва диний фантазияларга 
камроқ ўрин қолдиради. Фалсафа гносеологияда ҳал қиладиган бошқа бир муҳим 
вазифа «Ҳақиқат нима?», «Унинг мезонлари қандай?», деган масалалар билан 
боғлиқ, зеро ҳар қандай билиш жараёни охир-оқибатда, у ёки бу тарзда ҳақиқатнинг 
тагига етишга қараб мўлжал олади, бу эса энг муҳим масаладир.
Методологик функцияси у ёки бу мақсадга эришишнинг муайян усулини, 
шунингдек борлиқни назарий ва амалий ўзлаштиришга қаратилган усуллар ёки 
амаллар мажмуини англатади. (бу тушунча юнонча methodos – йўл, тадқиқот, 
текшириш сўзидан келиб чиққан). Бошқача қилиб айтганда, бу файласуф ёки олим 
ўзи ўрганаётган предметнинг тадқиқот йўлидир. Одатда методология муаммолари 
фалсафа доирасида ўрганилган, бироқ айрим фанлар вужудга келиши билан 
фалсафий (умумий) методлар билан бир қаторда муайян, айрим илмий методлар ҳам 
ривожлана бошлади. Фалсафанинг бошқа бир муҳим методологик функцияси 
фалсафада ҳам, айрим фанларда ҳам муҳим рол ўйнайдиган ҳар хил категорияларни 
ишлаб чиқишдан иборат. Кези келганда яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, 
фалсафа ўта кенг тушунчалар, яъни категориялар билан иш кўрар, уларни таърифлар 
экан, методологик функция билан бир вақтда дунёқарашни шакллантириш 
функциясини ҳам бажаради.
Фалсафанинг интегратив функцияси реал борлиқнинг янги объектлари ва 
ҳодисалари инсоннинг назарий тадқиқотлари соҳасидан ўрин олиши, шунингдек 
илгари маълум даражада англаб етилган нарсалар ва ҳодисаларни янада чуқурроқ 
ўрганишга бўлган эҳтиёж илмий билим ўз ривожланишининг дастлабки 
босқичларидаёқ табақаланишига туртки беради. Бунинг натижасида айрим фанлар 
пайдо бўлиб, улар нафақат ўз тадқиқот объекти ва предметини ажратди, балки 
ўзининг фақат мазкур фанга хос бўлган тили, кагегориялар аппарати ва ҳоказоларни 
яратди. Аммо бу йўлда жиддий хавф ҳам мавжуд бўлиб, у шундан иборатки
фанларнинг ажралиши натижасида улар ўртасидаги алоқалар сусаяди, улар 
мураккаб комплекс вазифаларни ечишда фаол ўзаро алоқа қилиш қобилиятини 
йўқотади. Қарама-қарши жараён – илмий билимларнинг интеграциялашуви ва у ёки 
бу муаммоларни ечиш учун куч-ғайратни бирлаштириш жараёни бу хавфнинг 
олдини олиш имконини беради.
Мураккаб комплекс муаммоларни тадқиқ этувчи ҳозирги замон фанида 
баъзан айрим илмий фанларнинг вакиллари бошқа фанларнинг вакилларини фақат 


улар турли тилларда, яъни ҳар бири ўз фанининг тилида гапиргани боис 
тушунмайди. Бу жиҳатдан фалсафа улар учун амалда боғловчи бўғинга, 
бирлаштирувчи асосга айланади, чунки у ўз таҳлилида фанлараро мулоқотга ва 
мазмуни айни бир контекстда турли фанлар томонидан қабул қилинадиган ва 
қўлланиладиган фундаментал тушунчаларни яратишга қараб мўлжал олади.
Мураккаб объектларни комплекс тадқиқ қилишда ҳар бир муайян фан ўз 
предметидан келиб чиқади. Бу предмет доираси унга ўрганилаётган объектни яхлит 
кўриш, унинг алоқаларини аниқлаш имконини бермайди. Бу вазифани ҳал қилишга 
ҳам фақат фалсафа қодир бўлиб, у бутун вазиятни яхлит кўриш имконини беради ва 
бу жиҳатдан нафақат фанлар ўртасида, балки инсон фаолиятининг айрим жабҳалари, 
масалан, ўтказилаётган тадқиқотлар бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлиши мумкин 
бўлган ҳуқуқий, сиёсий, ахлоқий фаолият ўртасида ҳам боғловчи бўғин 
ҳисобланади.

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish