Бир воҳа адабий ҳаёти ҳақида икки тасниф



Download 302,08 Kb.
Sana25.04.2022
Hajmi302,08 Kb.
#580790
Bog'liq
Бир адабий ҳаёт











Бир воҳа адабий ҳаёти ҳақида икки тасниф
(Профессор Бойназар Йўлдошевдан қутлуғ ёш сарҳисоби)
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қашқадарёлик таниқли адабиётшунос, филология фанлари доктори, Халқаро педагогик фанлар Академиясининг мухбир аъзоси, илм-фан фидойиси Бойназар Йўлдошев қутлуғ 75 ёшга қадам қўймоқда. У эллик йилга яқин давр мобайнида адабиётшуносликнинг долзарб муаммоларини ўрганиш баробарида воҳа адабий саҳифаларини – тарихи, фольклор мероси ва муҳитдаги ижодий жараёнларни синчковлик билан кузатиш ва тадқиқ этиш билан шуғулланиб келади. Олим яқинда бир йўла икки салмоқли китобни нашр эттириб, мухлислар ҳукмига ҳавола қилди. Уларнинг иккаласида ҳам ўзбек адабиёти тараққиёти масалалари, асосан, Қашқадарё воҳаси адабий материаллари мисолида ёритилади. Яъни китоблар воҳада туғилиб ўсган ва шу ерда ижод билан шуғулланиб келаётган; воҳада туғилиб, пойтахтда ёки бошқа ҳудудларда фаолият олиб бораётган, шунингдек, бошқа ҳудудларда таваллуд топган бўлса-да, вилоятга келиб яшаб қолган ижодкорлар биографияси ҳамда асарлари ўзбек адабиёти ривожи масалалари доирасида назардан ўтказилади.
Китобларнинг биринчиси тазкира йўсинида яратилган. У “Қашқадарё адиблари” (Адабий портретларга чизгилар) деб номланган (Тошкент: Олтин-нашр, 2020. – 488 бет). Китоб “Адабиёт – миллат ғурури” сарлавҳали кириш сўзи билан бошланиб, ХХ асрдан ҳозирги кунгача ижод намуналарини тақдим қилган қалам аҳлининг зикри, ундан кейин “Қадим Қашқадарё адабий муҳити тарихига чизгилар” мавзуидаги каттагина таҳлилий очерк ва Сўнгсўздан таркиб топган. Унда 150 дан зиёд турли даврларда воҳада таваллуд топган ёки шу ерда яшаб фаолият олиб борган ижодкорлар ҳақида маълумот берилади. Қорахонийлар давридан бошлабоқ кўҳна Насафда номи дунёга танилган алломалар (М., Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий) камол топиб, илм-фан, адабиёт ва санъатда юксак ютуқларга эришганлари, кейинги асрда Абдулла Орипов, Жуманиёз Жабборов, Нормурод Нарзуллаев каби Халқ шоирлари, Бегали Қосимов, Жуманазар Бекназаров, Нурбой Жабборов, Узоқ Жўрақулов, Поён Равшанов, Дамин Тўраев сингари забардаст олимлар, Абдулла шоир, Қодир бахши, Зоҳир шоир Қўчқор ўғли, Азим шоир, Шомурод бахшидек халқ оғзаки ижодининг атоқли намояндалари етишиб чиққани ва Самар Нурий, Гелди Бердиев, Хосият Лутфуллаева, Неъмат Арслон, Носир Муҳаммад, Муҳаммад Раҳмон, Момохол Элмуродова, Исмоил Тўхтамишев, Икром Отамурод, Нормурод Норқобилов, Назар Шукур, Ўроз Ҳайдар, Ҳол Муҳаммад Ҳасан, Амирқул Карим, Амир Худойберди, Норқобил Жалил, Назар Эшонқул, Ғулом Мирзо, Зебо Мирзо қизи, Салим Ашур, Луқмон Бўрихон, Сирожиддин Рауф, Ғайрат Мажид, Зилола Хўжаниёзова, Алишер Назар, Фахриддин Ҳайит, Адиба Умирова, Нурилла Чори каби кўплаб республикамиз адабий ҳаётида ўз ўринларига эга шоир ва носирларнинг муваффақиятлари самимий мамнуният билан қаламга олинади. Албатта, булар қаторида вилоятда фаолият олиб бораётганига қарамай, адабиёт мухлисларига яхшигина таниш бошқа ижодкорлар адабий портретларига ҳам китобда ўрин бериладики, буларнинг ҳаммаси ўзбек адабиёти ривожида қашқадарёлик қаламкашларнинг ҳиссаси нечоғли юқори эканини кўрсатади.
Бундай китобнинг яратилиши, таъкидлаш лозимки, энг аввало, ривожланган давлатларда марказ ва бошқа ҳудудларда адабий жараённинг ривожида фарқнинг йўқлиги ёки ниҳоят даражада камлигига эришилгани унга эътибор бир хилда қаратилиши нуқтаи назаридан аҳамият касб этади. Масалан, Америка, Аргентина, Россия ёки Германия каби давлатларда фақат пойтахтда эмас, турли провенцияларда ҳам адабий савия деярли бир хил. Бизда бу фарқ анчагина. Шунинг учун ҳам бундай китобларни тайёрлаш ва нашр қилиш бир хил эътиборни шакллантиришга хизмат қилиши билан зарур ҳисобланади. Қолаверса, мамлакатимиз ҳудудларида савияни, китобхонлик даражасини ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларда муайян ҳудуд адиблари фаолияти таҳлили ва тарғиботи ўзига хос аҳамиятга эга. Бу борада “Самарқанд адиблари”, “Намангани адиблари”, “Фарғона адиблари”, “Қўқон адиблари” каби китоблари нашр этилиб, ўз эътирофини топди. Улар қаторига “Қашқадарё адиблари”нинг қўшилиши табиий равишда жараёнга ижобий таъсир қилади.
Шуни ҳам қайд қилиш жоизки, бу китоб вилоят адабий ҳаёти ҳақидаги биринчи уриниш натижаси. Шунинг учун ҳам унда вилоят ижод аҳлини кўпроқ қамраб олишга биринчи масала сифатида қаралган. У ХХ асрда бизга кириб келган таснифий (асосан ёши бўйича) мажмуа характерида яратилган. Шу билан бирга унда азалий тазкиранавислик анъанасининг кўпгина хусусиятлари ҳам мавжуд. Жумладан, шеърий асарларидан парчалар киритиш, муаллифнинг ҳаётга қараши юзасидан айрим фактик маълумотлар келтириш ҳолатлари учрайди.
Таснифнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, баъзи муаллифларнинг ижоди, у пойтахтда яшайдими, вилоятдами ёки Ёзувчилар уюшмасига аъзоми, аъзо эмасми - булардан қатъи назар, илмий жамоатчилик орасида тарғиботи кам бўлса-да, жиддий тадқиқотларга материал бўла олиши мумкинлигига диққат қаратилган. Уларнинг баъзилари исми шарифлари юқорида келтирилди. Уларга яна Фақирий, Жўра Алимардон, Нормамат Тоға, Юсуф Сиддиқов, Ғози Раҳмон, Шарофат Ашурова, Ҳамид Маллаев, Сафар Каттабоев, Жумақул Қурбонов, Ҳафиза Эгамбердиева, Нилуфар Умарова, Баҳодир Абдураззоқ каби ёзувчи ва шоирларни қўшиш мумкин. Ҳақиқатан, уларнинг ҳар бири ўзига хос ижод услубига эга, асарлари ўз ўқувчиларини топган.
Ўйлаймизки, тасниф кейинги нашрларда янада такомиллашади. Унда вилоят аҳлига яхшигина маълум, шеърлари қайсидир маънода эътироф этилган ижодкорлар ҳам зикр этилса яхши бўлар эди. Қарши шаҳрида яшаб ижод қилган Қурбон Назар исмли яхши бир шоир бор эди. Умри қисқа экан, эрта оламдан ўтиб кетди. Чироқчилик Нормурод Норқул деган ўзига хос услубига шоир ҳам оламдан эрта кетди. Бу шоирни жуда номдор ижодкорлар ҳам алоҳида эҳтиром билан тилга олганларига гувоҳ бўлганман. Улардан анчагина ижодий мерос қолган бўлиши керак. Яна бир ижодкор фольклоршунос, филология фанлари номзоди Абдуолим Эргашев. Унинг ҳам яхшигина шеърий тўпламлари нашр қилинган. Худди шундай Норқизил Кенгбоев деган шоир бор. Анча-мунча юқори савиядаги шеър ва достонлар муаллифи. Улар китобга кирмаган. Тўғри, унча-мунча шеър қораламаган одам кам топилади, шеър ёзганнинг ҳаммасини ҳам адаблар қаторида санаб, тўпламга киритавериш тўғри келмайди. Лекин бу ижодкорлар бир-икки шеър ёки ҳикоя қоралаб эълон қилган ҳаваскорлар, ёки қандайдир даражадаги ўз ҳаётини, ҳаётий тажрибасини кўпиртириб ёзиб, ёки ўз номидан ёздириб саноқларга кириб юрадиганлардан эмас. Хуллас, бундай ҳолатларни муаллиф келгуси нашрларда инобатга олади, деган умиддамиз.
Бойназар Йўлдошевнинг “Тамаддун” нашриётида чоп этилган 464 саҳифадан иборат иккинчи таснифи “Бадиий олам талқинлари” деб номланади. Китоб Муқаддимадан ташқари етти бўлимдан таркиб топган. Биринчи бўлим олимнинг фаолияти давомида ўзбек адабиётшунослиги бўйича шуғулланган асосий мавзуларида ёзилган, мамлакатимизда чоп этилиб турган нуфузли журналларда эълон қилинган асосий мақолаларини тўплаган. Уларда бош мавзу ўзбек адабий танқидчилиги масаласи. Олим бу ерда ўзбек адабий танқидчилиги тарихини ўзига хос босқичларга ажратиб таҳлил қилади. Шунингдек, у “Адабий танқид фани” тамойилларини белгилаб беришга ҳаракат қилади. Ёзувчи адабий танқидчилиги, А.Мухтор, А.Орипов, Э.Воҳидов каби ижодкорлар, О.Шарафиддинов, И.Ғафуров каби мунаққидлар фаолияти, адабий муҳит масаласи, бир қатор ўзбек ва рус шоирлари асарларидаги маҳорат адабий-танқидий таҳлили ҳам бўлимдан жой олган.
Иккинчи бўлимда А.Орипов, А.Гулшаний, Кўҳий (Пўлод Қурбонов), Ота Саид, Чори Ҳамро, Ж.Жабборов, Н.Нарзуллаев, Самар Нурий, Чори Аваз каби ижодкорлар адабий портретлари ёритилган. “Ижод ва услуб жилолари” деб номланган учинчи бўлимда ҳозирги давр Қашқадарё адабий муҳитига назар ташланиб, унда фаолият олиб бораётган ижодкорлар ҳақида баҳс юритилади. Муаллиф атрофида кечаётган ҳеч бир адабий ҳодисани шунчаки ўтказиб юбормайди, уларни атрофлича текширишга ҳаракат қилади. Мисол, “Ёшлик” журналининг 2014 йил 10 – 11 сонларида Али Ниёзнинг “Тақдир қўнғироғи” қиссаси эълон қилинганида уни биринчилардан бўлиб бу адабиётимизда ўзига хос янгилик бўлганини мамнуният билан баҳолайди.
Бўлимда вилоятда етишиб келаётган ёш ижодкорларга алоҳида диққат қаратилади. Ҳатто, 6-синф ўқувчисининг шеърий машқлари ҳам бу ерда таҳлил қилиб берилган.
Тўртинчи бўлимда Қашқадарё воҳасининг бой халқ оғзаки ижоди, достончилик анъаналари, номдор бахшилар фаолияти ҳақида сўз юритилса, бешинчи бўлим воҳа адабий муҳити тарихи ёритиб берилади.
Олим олтинчи бўлимни “Ҳаёт – оқар дарё (Кўрган кечирганларим хусусида)” деб номлайди ва ўз ибратли ҳаёт йўлининг ёрқин лаҳзаларини, уни вояга етказган, улғайтирган азиз Ватан гўшаларини, қадрдонларини соғинч ва эҳтирос билан хотирлайди, қаламга олади. Чекка бир қишлоқнинг оддий, меҳнаткаш оиласида туғилиб, университет ректори даражасигача етиши ва ундан кейин ҳам эл, шогирдлар ардоғида юришининг асосий омиллари ҳақида сўзлаган олим камтарлик, самимият, беозорлик, илмга интилиш каби фазилатларни улуғлайди. Бўлим сўнггида илм ва ҳаёт ҳақидаги ўз фикрларини “қатралар” сифатида тақдим қилади.
Сўнгги бўлимда профессор Б.Йўлдошевнинг илм йўлидаги фаолиятига дўстлар эътирофларидан намуналар келтирилади. Улар Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов, ёзувчилар Луқмон Бўрихон, Темирпўлат Тиллаев, Шарофат Ашурова, Муҳаммад Очил ва атоқли тилшунос Бахтиёр Менглиевларнинг эътирофлари. Бу эътирофлар орасида ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг олимни “чироқ тутган одам” сифатида тавсифлаб, жонкуяр ва фидойи бу зотга илм сарҳадларида тутган чироғи янада ёрқин бўлишини тилагани барча тилакларни умумлаштиради. Биз ҳам олимга шундай тилаклар билдирган ҳолда илм ва ижод толибларига бу китобларни ўқиб баҳраманд бўлишларини тавсия этамиз.


Нафас ШОДМОНОВ, филология фанлари доктори.
Download 302,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish