Бир чўмичли экскваторлар билан ҳандақларни қазиш технологияси
БИР ЧЎМИЧЛИ ЭКСКВАТОРЛАР БИЛАН ҲАНДАҚЛАРНИ ҚАЗИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Лойиҳанинг вазифаси ва мақсади
Курс лойиҳасини бажаришдан мақсад талабаларни “Қурилиш ишлаб чиқариши технологияси” фанини ўқиб ўрганиш давомида олган назарий билимини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаб олишдир. Курс лойиҳасини бажариш давомида талабалар фойдаланаётган меъёрий хужжат ва маълумотномалар билан ишлаш илмини эгаллашади.
Лойиҳада қўлланиладиган машина ва механизмлар, ишлаб чиқариш усуллари илғор бўлиб, қурилиш индустрияси талабларига жавоб берадиган, иш унумдорлигини ошишини таъминлайдиган, ишни муддати ва қийматини қисқаришига имкон берадиган даражада бўлиши керак.
Курс лойиҳасининг мазмуни.
Курс лойиҳасининг ҳажми, стандарт А-I форматдаги бир оқ ватман қоғоз варағига чизиладиган чизма ва қўлёзма ҳолда ёзув қоғозининг (ўлчови 210х288) стандарт варақларига ёзиладиган ва тахминан 25-30 саҳифали тушунтириш хатидан иборат.
I. Тушунтириш хатида:
1. Ер ишларининг ҳажми ҳисобланади;
2. Бир нечта вариантларда техникавий-иқтисодий солиштириш асосида, экскаватор ва тупроқни ташиш учун ўзи тўкар машиналар танланади;
3. Экскаваторни қазиш ўрни ҳисобланади;
4. Меҳнат харажатлари калькуляцияси ҳамда унинг асосида ер қазиш ишлари учун тақвимий график тузилади;
5. Лойиҳани техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари аниқланади;
6. Экскаватор ишлари учун наряд-топшириқ тузилади;
7. Техника ҳавфсизлиги бўйича тадбирлар тайёрланади.
Тушунтириш хати охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилади.
II. Лойиҳани чизма тасвир қисмида:
1. Экскаватор қазийдиган йўл ўқи ўтказилган ҳандақда ер қазиш ишлари тасвирини тархи ва ҳандақ бўйича қирқими;
2. Экскаватор қазиш ўрнини тарҳи ва қирқими;
3. Ўзи тўкар машиналарнинг ҳаракатланиши графиги;
4. Ер қазиш ишларини тақвимий графиги;
5. Ҳандақ остини бульдозер ёрдамида тозалаш ва тупроқни қайта тўкишни тарх-тасвири;
6. Моддий-техникавий воситаларни қайдномаси;
7. Лойиҳанинг техникавий-иқтисодий кўрсаткичлари;
8. Техника хавфсизлиги ва ер қазиш ишлари учун қисқача кўрсатмалар.
Курс лойиҳасини бажариш:
Топшириқ:
Қуйидаги бошланғич маълумотларга асосан ҳандақни бир чўмичли экскаватор билан қазиш:
1. Ҳандақни ўлчамлари: туби бўйича узунлиги - d =40м, эни – с = 75м ва чуқурлиги Н =2,5м.
2. Тупроқ(грунт) – Катган кора тупрок.
3. Ортиқча тупроқ, ҳандақ ичидан 4 км масофага транспорт ёрдамида олиб бориб тўкилади.
4. Машиналарни ўртача ҳаракат тезлиги - 25 км/соат.
5. Ер қазиш ишлари муддати - 40 смена.
Лойиҳа ечими.
Тупроқнинг физик-механикавий хоссаларини аниқлаймиз.
I-жадвалда берилган маълумотларга биноан огир тупрок учун:
1. Бошланғич юмшатилиш коэффициенти Кбошл.=1,27;
2. Қолдиқ юмшатилиш коэффициенти Кқолд.=1,045;
3. Йўл қўйилган қиялик тиккалиги 1: 0,75 (ҳандақ ён деворларни сунъий мустаҳкамланмаган ҳолатида).
I. Ер ишлари ҳажмини ҳисоблаш.
1. Ҳандақ ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бу ерда: Н =2,5м – ҳандақ чуқурлиги;
с=75м – ҳандақни эни;
d=40м – ҳандақни узунлиги;
Ҳандақни юқори юза ўлчамларини (“а” ва “в”) топиш
2. Бўлажак бинонинг ҳажмини умумий ҳандақдаги тупроқни 80% деб қабул қиламиз, яъни .
3. Қурилиш майдонида ўйиқларни қайта тўлдириш учун қолдириладиган тупроқни ҳажми.
4. Ҳандақга кириш учун тушиш йўли қиялиги 1:10 (m’=10) нисбат билан қабул қилинади.
Тупроқларнингфизик-механикавий хоссалари.
1-жадвал
№
|
Тупроқлар
|
Солиштир. оғирлик,м3.
|
К бош.
|
К қолд.
|
Тупроқнинг гуруҳи
|
Ҳархил чуқурликдаги қияликларни тиклаш, м.
|
Экск. Учун
|
Бульд. учун
|
1,5 гача
|
1,5-3 гача
|
3 ва ундан ортиқ
|
1.
2.
>3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
11.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |