Бир қасида баҳоси



Download 14,12 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi14,12 Kb.
#284660
Bog'liq
БИР ҚАСИДА БАҲОСИ


БИР ҚАСИДА БАҲОСИ...
Ўрта асрларда Мовароуннаҳр адабиётида қасиданавислик бир мунча равнақ топди. Бу бирор шахснинг (одатда ҳукмдор ёки олий мартабали кишининг) мадҳига бағишланадиган, шунингдек, кўтаринки, тантанавор оҳангли, ғазалга ўхшаб қофияланса-да, ҳажми 20 байтдан 200 байтгача бўладиган шеърий асар ҳисобланади. Мазкур жанрда кўплаб шоирлар қалам тебратганлар. Қуйида бир қасида туфайли 1512-1513 йилнинг қиш мавсумида Самарқанд мадрасаларидан бирида қаҳатчиликнинг олди олиниши билан боғлиқ воқеа ҳақида сўз боради.
Мовароуннаҳрда 1512 йилнинг қиши ниҳоятда қаттиқ келган. Шу пайтларда Хуросондан Мовароуннаҳрга келган шоир ва тарихчи Зайниддин Восифий мазкур қиш фаслини шундай таърифлайди: “...Самарқанд шаҳрида шундай қиш бўлдики, тўртинчи фалакнинг тўрт болиш (безалган тахт)ли шоҳи ўзининг Қавс хонасига кириб олиб, курраи заминни замҳарир ўқлари нишонига айлантирди. ...Шу йили Самарқандда вазминчилик ва қаҳатчилик шу даражага етдики, халқ фалак дастурхонидаги ойу қуёш патиридан ўзга юмалоқ нон кўрмасди. Фақиру оч-яланғочлар тунлари Парвин (феврал-март) хирмонидан бошоқ териш хаёлида эди”.
Бу қаҳатчилик Самарқанд аҳолисининг барча тоифаси қатори мадраса толибларининг ҳам аҳволини мушкуллаштирган. Шаҳар ҳукумати ва маҳаллий амалдорлар вазиятни ўнглаш учун ўз маблағларидан озиқ-овқат ва кийим-кечак ажратса-да, у кифоя қиладиган даражада бўлмаган. XVI аср муаллифларидан бири бу ҳақда шундай ёзади: “Толиби илмлар иши ва аҳволи шу даражага етдики, улардан иккитаси очлик бетоқатлигидан чидаёлмай, ўз пўстинларини сотиб ебдилар ва совуқ шиддатидан жонларини жон ато қилганга топширибдилар”.
Мадрасадаги толиби илмлар аҳволига бефарқ бўлмаган мадраса мударриси мавлоно Абдулали Балхий ва Зайниддин Восифийлар илм аҳлини қишнинг қаҳатчилигидан эсон-омон олиб чиқиш учун бир тадбир ўйлайдилар: шеъриятга, қасидага, шу билан бирга, ўрта асрларнинг аксарият ҳукмдорларига хос равишда ўзларининг мадҳ этилишига бефарқ бўлмаган шайбонийлар шаҳзодаси Абу Саид султонга (шу даврда Мовароуннаҳр хони бўлган Кўчкунчихоннинг катта ўғли. Абу Саид султон 1530-1533 йилларда Мовароуннаҳр хони) бағишлаб қасида ёзиш ҳамда бу орқали мукофотга эришиб, уни мадраса толиблари таъминоти учун сарф этиш режаси тузилади.
Мазкур икки адиб бир кечада Абу Саид султонга бағишлаб қасида ёзган ва уни бу пайтда Самарқанд шаҳри ташқарисидаги Конигилда қишлаётган султон эътиборига етказган. Қасида форсий тилда назм қилинганлиги, лекин Абу Саид султон тили туркий бўлиб, форсийни яхши билмаганлиги сабабли унинг муншийси (имом Хотифий) қасида мазмунини таржима қилиб берган. Бундан мамнун бўлган шаҳзода қасидагўйларнинг асл муддаосини тушунган ҳолда уларга ўн бош семиз қўй, йигирма ман ун (ман турли даврларда турлича ўлчов бирлиги, бу пайтда Самарқандда бир ман – 20-25 кг атрофида), юз хоний (кумуш танга) маблағ ва ўтин учун тўрт дарахт беришни буюрган. Шу тариқа, мазкур таъминотга эга бўлган мадраса аҳли 1512 йилдан 1513 йилга ўтар қишини кўнгилдагидек ўтказиб, кўкламга етиб олишган.
Download 14,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish