Bipolyar va Maydoniy tranzistorlarda yasalgan kalit sxemalar Reja 1. Raqamli IMS negiz elementlari 2. Bipolyar tranzistorlarda yasalgan kalit sxemalar 3. Maydoniy tranzistorlarda yasalgan kalit sxemalar Рақамли интеграл микросхема негиз элементлари - Замонавий статик тизимларнинг асосий негиз элементи бўлиб Шоттки диодлари қўлланилган ТТМ, И2М, ЭБМ, МДЯ – транзисторларда (ёки р – каналли МДЯ, ёки n – каналли МДЯ) ясалган мантиқ, комплементар МДЯ – транзисторларда (КМДЯ) ясалган мантиқ элементлари ҳисобланади.
- Рақамли интеграл микросхема негиз элементларига қўйиладиган асосий талаб – уларниннг тезкорлиги, кичик сочилиш қуввати, катта жойлаштириш зичлиги (ягона кристалл сиртида жойлашган элементлар сони) ва тайёрланишни технологиклиги ҳисобланади.
- Юқорида санаб ўтилган негиз элементлар, у ёки бу, ёки бир неча параметрларига кўра бир – биридан устун турса, бошқа параметрларига кўра ёмонроқ ҳисобланади.
- ИМС негиз мантиқий элементи асоси бўлиб, қайта улагичлар сифатида қўлланиладиган бирор электрон калит ҳизмат қилиши мумкин. Қайта улагичлар сифатида қўлланиладиган ярим ўтказгичли асбобларга қуйидаги умумий талаблар қўйилади:
Биполяр транзисторларда ясалган калит схемалар
бирдан катта бўлган кучайтириш коэффициенти;
ахборот узатиш тизимининг бир томонламалиги;
кириш ва чиқиш бўйича катта тармоқланиш коэффициентлари;
қайта уланишларнинг катта тезлиги;
кичик истеъмол қуввати.
Электрон калитлар сифатида кремнийли биполяр ва майдоний транзисторлар қўлланилади. Майдоний транзисторларда бажарилган калитлар кичик сочилиш қувватига эга бўлсалар, бир вақтнинг ўзида биполяр транзисторларда бажарилган электрон калитларнинг қўлланилиши уларнинг тезкорлигини оширишга имкон яратади.
Биполяр транзисторларда ясалган калит схемалар - БТ да ясалган содда калит схемаси расмда келтирилган. Юклама қаршилиги RК эмиттери умумий шинага уланган транзисторнинг коллектор занжирига уланган. Калит иккита турғун ҳолатга эга бўлиши керак: очиқ ва берк.
- Очиқ калит ҳолатига транзисторнинг тўйиниш ёки актив иш режими, берк ҳолатга эса - беркилиш режими мос келади.
- Агар транзистор базасига манфий кучланиш берилса (UКИР0В), у ҳолда эмиттер ва коллектор ўтишлар тескари йўналишда уланган бўлади, яъни берк ҳолатда бўлади. Бу вақтда транзистор коллектор токининг беркилиш режимида ишлайди ва калит узилган ҳолатда бўлади. Беркилиш режимида транзистор токлари мос равишда
Натижада транзистор коллекторидаги кучланиш
бўлиб, юкламанинг манбадан узилган ҳолатига мос келади (калит узилган).
Do'stlaringiz bilan baham: |