«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
324
Foydalanilgan adabiyotlar
1.
Авезбоев С., Волков С.Н. Ер тузишни лойиҳалаш. - Тошкент: “Янги аср
авлоди”, 2004.
2.
Волков С.Н. Землеустройство / Учебное пособие.–Москва, 2013.
3.
Махмудов М., Хайдаров Қ. Яйловшунослик / Дарслик. - Тошкент, 2010.
4.
Мирзаев О. Ем-хашак етиштириш.- Тошкент: “Янги нашр”, 2014.
5.
Норкулов У., Шералиев Ҳ. Яйлов мелиорацияси. - Тошкент: “Янги аср
авлоди”, 2010.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
325
5-ШЎЪБА. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИГА
БИОТИК ВА АБИОТИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
АНОРНИ (
Punica granatum
L)
in vitro
ШАРОИТДА МИКРОКЛОНЛАШ
АСОСИДА КЎПАЙТИРИШ
Қўшиев Ҳ.Ҳ., Эргашева Ф., Ҳожибобоева С., Набиева Ш., Орипова М.,
Шербоева М. Гулистон давлат университети,
Экспериментал биология лабораторияси
Анъанавий селекция услубларидан фойдаланиб, мевали дарахт навларини
такомиллаштириш масаласи жуда узоқ муддат талаб қилувчи мураккаб жараён
ҳисобланади. Шу сабабли,
in vitro
шароитида биотехнологик услуб ёрдамида
кўпайтириш технологияси сифатли навларни қисқа муддатда ва генетик
ўзгаришларсиз кўпайтиришда истиқболли услуб ҳисобланади.
Анор (
Punica granatum
L.)
in vitro
шароитида микроклонлаш услубида
кўпайтириш жараёни босқичларининг (каллус тўқима ҳосил бўлиши ва
пролиферацияси; ўсимталар ҳосил бўлиши, илдиз ҳосил бўлиши) интенсивлиги
экспланта типи, эксплантани стериллаш услуби, озуқа муҳити таркибида
фойдаланиладиган фитогормонлар комбинациялари каби омилларга боғлиқ
ҳисобланади. Тажрибаларда барг қўлтиғи куртаклари ва барг бўлакчаларидан
бошланғич экспланта сифатида фойдаланилган вариантда МС озуқа муҳити
таркибида BAP (5 мг/л)+NAA (0,4 мг/л) комбинация каллус тўқима ҳосил
бўлиши учун оптимал кўрсаткичлар аниқланди. Шунингдек, новда учида
жойлашган куртаклар ва барг бўлакчаларидан фойдаланилганда МС озуқа
муҳити таркибида BAP (3-4 мг/л)+NAA (0,4 мг/л) комбинацияда каллус тўқима
ҳосил бўлиши интенсивлиги юқори бўлиши аниқланди.
Тажрибаларда каллус тўқима пролиферацияси МС озуқа муҳити
таркибида BAP (1 мг/л)+NAA (1 мг/л) комбинацияда оптимал даражада амалга
ошиши аниқланди. Шунингдек, BAP (2 мг/л)+NAA (0,1 мг/л)+GA
3
(0,5 мг/л)
комбинация вариантида илдиз ҳосил бўлиши интенсивлиги нисбатан юқори
бўлиши қайд қилинди. Айрим тадқиқотчилар анор (
Punica granatum
L.)
in vitro
шароитида микроклонлаш услубида кўпайтириш жараёнида илдиз ҳосил бўлиш
интенсивлиги BAP (1,5 мг/л)+кинетин (0,5 мг/л)+NAA (0,25 мг/л)
комбинацияда
максимал
даражада
кузатилиши
аниқлаган.
Бизнинг
тадқиқотларимизда эса BAP (2 мг/л)+NAA (0,1 мг/л)+GA
3
(0,5 мг/л)
комбинация вариантида юқори натижа кузатилди. Тадқиқотларда
in vitro
шароитида анор (
Punica granatum
L.) куртаги МС озуқа муҳитида
Do'stlaringiz bilan baham: |