Foydalanilgan adabiyotlar
1. K. Wang, Nickel Trace Elements in Life Science, Chinese Measurement Press,
Peking, China, 1991, pp. 278e280.
2. D. Templeton, Biological Monitoring of Chemical Exposure in the Workplace,
World Health Organization, Geneva, 1990.
S.L. Didukh-Shadrina,
1
V.N. Losev,
1
A.Samoilo,
1
A.K. Trofimchuk,
2
and P.N.
Nesterenko
3
. Determination of Metals in Natural Waters by Inductively Coupled
Plasma Optical Emission Spectroscopy after Preconcentration on Silica
Sequentially Coated with Layers of Polyhexamethylene Guanidinium and
Sulphonated Nitrosonaphthols. 2019. Moscow. International Journal of Analytical
Chemistry. Volume 2019, Article ID 1467631,13 pages
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
219
ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ЎСИШ ВА РИВОЖЛАНИШИГА САНОАТ
ЧИҚИНДИЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ
Касимов Ш.И. катта ўқитувчи (ГулДУ).,
Реймов А.М.- т.ф.д. (ҚДУ).,
Матчанов А.Д. –к.ф.д, (ЎзРФА Биоорганик кимё институти)
Кўкаламзорлаштириш - экологик ёндашув анъанавий деҳқончилик
тизими, атроф-муҳит тўғрисидаги маълумотларнинг ошиб бориши сабабли,
экинларнинг
хилма-хиллиги
ва
яшаш
муҳитини
яхшилаш
учун
ободонлаштириш усулидан оқилона фойдаланиш ҳамда экинлар ва сув
ҳавзаларини чиқиндилардан ҳимоя қилиш зарур. Бундан ташқари,
такомиллаштиришга қаратилган оригинал ва инновацион ечимлар ишлаб
чиқилмоқда. Чиқиндиларни атроф-муҳитга кам таъсир кўрсатадиган нафақат
ҳаво ва сув ифлосланишини назорат қилиш, ер ости сувлари ва қаттиқ ва
хавфли чиқиндилардан ифлосланиш даражасини камайтириш зарур [1].
Маълумки, оғир металл ионларининг кўпи заҳарли ва хавфлидир.
Уларнинг атроф-муҳитга таъсири сўнги йилларда тобора кучайиб бормоқда.
Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик муаммолар бугунги куннинг энг асосий
муаммоларидан биридир. Кейинги йилларда аҳоли зич яшайдиган туманлар,
шаҳарларда саноат корхоналарининг кўплаб қурилиши натижасида ва аҳоли
эҳтиёжи учун зарур ҳисобланган техника воситаларининг кўпайиб бориши
натижасида шаҳарлар ҳавоси ифлосланиб, унинг таркибидаги зарарли газлар
миқдори кўпайиб бормоқда.
Атмосферадаги ифлослик миқдорининг ортиши қишлоқ хўжалик
экинлари ҳосилдорлигининг камайишига, дарахтларнинг сифати ва ўсишига
ҳамда қишлоқ хўжалигиги таъсири ортиб бормоқда.
Бироқ,
атроф-муҳитдаги
металларнинг
рухсат
этилган
концентрациясининг ошиши инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Атом оғирлиги 40 дан ортиқ оғир металлар, айниқса, жуда хавфлидир, бу
кўпчиликнинг биологик фаоллиги билан боғлиқ.
Токсик моддаларларнинг меъёрдан ортиши тупроқ, ўсимликларни
зарарланишига, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатини бузилишига сабаб
бўлади. Бу эса инсон ва ҳайвонлар соғлигига салбий таъсир этади. Агар
инсоният ўзи учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ерда ўстирилган
ўсимликлар орқали олишини эътиборга олсак, унинг аҳамияти яққол кўринади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Республикамиз ҳудудидаги токсик
моддалар билан зарарланган тупроқларни, тупроқ ва ўсимликларга зарарсиз
бўлган, экологик ҳавфсиз кимёвий ва биологик моддалар билан
зарарсизлантириш, тупроқ юзасига ва ўсаётган ўсимликларга атмосфера орқали
Do'stlaringiz bilan baham: |