«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
200
Қоровулбозор тумани жанубдан Қашқадарё вилоятининг Муборак
тумани, ғарбдан Олот, шимолдан Бухоро тумани, шарқдан Навоий вилоятининг
Қизилтепа тумани билан чегарадош [Soliev, 2013].
Қоровулбозор тумани рельефи, асосан, текислик бўлиб, адир, қир ва
қумли чўл, барханлар, тақир, шўрхоклардан иборат. Тупроқлари ўтлоқи бўз,
қумоқ бўз, чўл қумли, сур-қўнғир, тақир бўз тупроқлар. Жанубий майдонларида
шўрхоклар катта майдонни эгалаган. Жарқоқ, Саритош, Сеталантепа платолари
ҳудудида оч бўз тупроқлар тарқалган.
Тупроқнинг бундай хиллари ўсимликлар қоплами билан узвий равишда
боғлиқ. Ҳудуд ўсимлик ва тупроқ шароитига қараб ўзига хос экологик
хусусиятни намоён қилади. Ички чўлларда кўпроқ шўр тупроқларнинг учраши
унда галофит турларнинг тарқалишига имкон яратса, ташқи чўлларда қумоқ,
қумли тупроқларнинг учраши у ерда псаммофит турларнинг ўсишига имкон
беради. Ҳудудга хос тупроқларда ва тўқайларда эса мезофит турларнинг
тарқалиши намоён бўлган.
Ҳудуддаги қумлар тупроқларда қумли чўлларга хос псаммофит турлар
Agriophyllum latifolium, A. minus, Alyssum dasycarpum, Atriplex dimorphostegia,
Astragalus harpilobus, Andrachne rotundifolia, Carex pachystylis, C. physodes,
Ceratocephalа falcata, Ceratocarpus urticulosus, Chamaesphacos ilicifolius,
Cutandia memphitica, Consolida leptocarpa, Crucianella filifolia, Diarthron
vesiculosum, Erodium oxyrrhynchum, Hyalea pulchella, Hypecoum parviflorum,
Ferula karelinii, F. foetida, Isatis minima, I. violascens, Koelpinia turanica,
Lipskyella annua, Papaver pavoninum, Rhabdotheca korovinii, Roemeria refrаcta,
Strigosella scorpioides, Senecio subdentatus, Poa bulbosa, Stipagrostis karelinii, S.
pennata, Tetracme recurvata,
ва бошқа турлар ўсиши олиб борилган тадқиқотлар
давомида аниқланди. Қумларда дарахт ва буталардан
Haloxylon persicum,
Calligonum caput-medusae, C. setosum, C. microcarpum, Salsola richteri
ва
бошқаларни учратиш мумкин.
Шўрхокларда учрайдиган галофит турлар тупроқнинг шўрланиш
даражасига қараб тарқалади. Бу турлар орасида айниқса, шўрадошлар оиласи
вакиллари
(Kalidium caspicum, Salicornia europeae, Salsola arbuscula, S.
orientalis, Suaeda arcuata, Halostachys belangeriana, Halocnemum strobilaceum,
Halimocnemis
latifoliya,
H.
macrantera)
доминантлик
қилади.
Бу
ўсимликларнинг поя ва барглари серсув бўлиб, унда кўп миқдорда туз ва ишқор
тўпланади. Ҳудуднинг гипсли тупроқларда асосан
Artemisia
туркум вакиллари
кўп учрайди. Улар чорва молларини боқишда асосий ем-хашак турлардан бири
бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга
Reaumuria turkestanica, Cleome fimbriata,
Haplophyllum versicolor, H. robustum, Iris longiscapa,
Allium sabulosum
ва бошқа
Do'stlaringiz bilan baham: |