«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика илмий-амалий анжумани


«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани



Download 7,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/454
Sana06.07.2022
Hajmi7,14 Mb.
#745631
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   454
Bog'liq
guldu-anjuman-17042020

«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
258 
бўлишига: йиллик ҳарорат амплитудалари, ёғин миқдори, ер ости сувлари 
чуқурлиги, дарё сувлари ва унинг турли келтирилмалари, рельеф, ўсимликлар 
олами катта таъсир этган. Шу билан биргаликда инсонларнинг хўжалик 
фаолияти ҳам тупроқ ҳосил бўлишига жуда катта ўз изини қолдирган. 
Тупроқнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши Амударё билан бевосита боғлиқ 
бўлиб, тўртламчи даврнинг замонавий аллювиал ётқизиқлари юзасида 
шаклланган. Тўртламчи давр ётқизиқлари табиий ва кимёвий нурашларнинг 
маҳсули бўлиб ҳисобланади [2]. 
Кейинги йилларда Амударё сувининг камайиб кетиши ҳисобига, унинг 
қуйи зона Оролбўйи ирмоқлари қуриб кетди, баъзилари ил келтирилмаларига 
тўлган ва қамишлар босиб кетганлиги аниқланди. Сув оқимининг кескин 
қисқариши ёйилмада тупроқ пайдо бўлиши шароитларини тубдан ўзгартирди. 
Доимий сувли денгиз, кўл, аллювиал, аллювиал-денгиз ва эол ётқизиқлари 
эндиликда ер ости сувларини 4-10 метр пастга тушиб кетиши натижасида, улар 
қуриб қолди, тупроқларни пайдо бўлиш шароитларида кескин ўзгаришлар юз 
бериш жараёнлари бошланган. Бу ҳудудларда ётқизиқлар аллювиал-дельта 
характерига эга бўлиб, ўзининг кимёвий-минералогик тузилиши ва рельеф 
шароитлари, шунингдек тупроқ пайдо қилувчи жинсларни таркиби билан 
боғлиқ. Ушбу аллювиал-дельта қисмларидаги қайир, ўзан, ботқоқликлар ва 
кўлларда тупроқларни шаклланиш морфогенези ўзгача йўналишда бўлиб, улар 
грунт сувлари таъсири билан боғланганлиги кузатилади. 
Амударёнинг замонавий ёйилмаси сувлар ёрдамида келтириб-ётқизилган 
қатламли аллювиал ётқизиқлар билан қопланган, улар қумлоқлар ва лойли 
жинслардан тузилган. Амударё ёйилмаси яъни дарё сувлари тўлиб оқиб ўтган 
ҳудудларда аллювиал ётқизиқлар тўшалган ва уларнинг қалинлиги 0,5 м дан 18-
20 м гача етади. Дарёга яқин жойларда ёки суғориладиган ерларни юқори 
қисмларида ушбу ётқизиқлар қалинроқ, дарёдан узоқлашган сари ёки 
далаларни чекка қисмлари томон улар қалинлиги камайиб боради. Хусусан, 
Амударёнинг қуйи қисми зонасида аллювиал ётқизиқлар қалинлиги, унинг 
қадимги ёйилмасига нисбатан камроқ эканлиги ҳам кузатилган. Аллювиал 
ётқизиқлар юқорида келтирганимиздек қатламли бўлиб, турли катталикдаги 
механик заррачалардан тузилган ва улар ҳудуд тупроқ пайдо бўлишида муҳим 
рол ўйнаган. Қуйи Амударё суғориладиган зонасида қадимда сув босиб турган 
ерларида, аллювиал жараёнлар табиий равишда кечган бўлса, ҳозирда 
антропоген омил таъсирида аллювиал жараёнлар давом эттирилмоқда. 
Орол денгизини қуриб бориши ва Амударё сувларини камайиб кетиши, 
Қорақалпоғистон Республикасининг суғориладиган зонасидаги гидроморф 
тупроқларни катта қисмини автоморф тупроқлар пайдо бўлиш босқичига 



Download 7,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   454




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish