Жами:
29
142
241
Терофитларнинг энг юқори кўрсаткичи
Amaranthaceae
оиласи
вакилларига тўғри келади. Ҳудудда
Amaranthaceae
оиласининг 27 тури
тарқалган бўлиб, буларнинг 23 тури терофит турлар ҳисобланади.
Amaranthus
L. ва
Atriplex
L. туркум турларининг барчаси терофит ҳисобланади. Оилага
мансуб бўлган турларнинг 11 таси Ўртаосиё ареал синфига, 6 таси Қадимий
ўртаер денгизи ареал синфига ва 3 тадан Голоарктик ва Палеоарктик ареал
синфларига мансуб.
«Биохилма-хилликни сақлаш ва ривожлантириш» Республика онлайн илмий-амалий анжумани
Гулистон 2020 й. 17-18 апрель
204
Навбатдаги йирик оилалардан бири
Brassicaceae
ҳисобланади. Мазкур
ҳудудда
Brassicaceae
оиласининг50 тури тарқалган бўлиб, деярли 80 % га
яқини (39 тур) терофитлар ҳисобланади. Оиланинг
Strigosella
Boiss
.
,
Alyssum
L.,
Parrya
R.Brва
Sisymbrium
L
.
сингари туркумларнинг барча турлари терофитлар
тоифасига мансуб. Оила вакилларининг ареал синфлари бўйича таҳлилига кўра,
13 тури Қадимий ўртаер денгизи ареал синфига, 9 тур Ўртаосиё арела синфига,
9 тур Палеоарктик ареал синфига ва 1-3 тадан тур Плюрирегиональ, Тоғли
ўртаосиё, Голоарктик ареал синфларига мансуб.
Маълумки, ҳудуд флорасида
Fabaceae
оиласи вкиллари ўзига хос ўринни
эгаллайди. Мазкур ҳудудда оиланинг 95 тури тарқалган бўлиб,23 тури
терофитлар ҳисобланади. Оила вакиллари таркибидаги аксарият терофитлар
қадимий ўртаер денгизи ареал синфига (13 тур) мансуб.Қолган терофитларнинг
5 тури Ўртаосиё, 2 тури Тоғлиўртаосиё ва 3 тури Палеоарктик ареал синфлари
таркибига киради.
Навбатдаги йирик кўрсаткичлардани бири Asteraceae оиласи вакиллари
улушига тўғри келади.
Asteraceae
оиласи ТБГР флорасида турлари энг кенг
тарқалган оила ҳисобланади. Оиланинг флорадаги улуши юқори бўлиб, 111
турни ташқил қилади. Шулардан 47 тури терофитлар ҳаётий шаклларига эга.
Оиланинг таркибидаги терофитларнинг асосий келиб чиқиш маркази Қадимий
ўртаерденгизи ареал синфи ҳисобланади.
Boraginaceae
оиласининг флорада 27 тури тарқалган бўлиб, шулардан 10
тури терофит ҳаётий шаклга эга. Оила таркибидаги терофитларнинг ареал
типлари бўйича таҳлил қилинганда, Қадимий ўртаерденгизи ареал синфига 6
тур, Палеоарктик ареал синфига 3 тур ва Тоғлиўртаосиё ареал синфига 1 тур
мансуб.
Poaceae
оиласининг Торқопчиғай БГР флорасида 47 тури мавжуд бўлиб,
шулардан шулардан 18 таси терофитларга тўғри келади. Аксарият
терофитларнинг келиб чиқиш маркази Қадимийўртаерденгизи ареал синфи
ҳисобланади.
Торқопчиғай БГР флорасида тарқалган терофитлардан
Asteraceae
оиласидан
Cousinia sprygin
ii Kult. ва
Koelpinia leiocarpa
Popov,
Capparaceae
оиласидан
Cleome gordjaginii
Popov турлари Ўзбекистон Қизил китобига
киритилган [Қизил китоби: 358].
Хулоса.
Тадқиқотлар давомида ТБГР флорасида 29 оила 142 туркумга
мансуб 241 тур терофитлар учраши қайд этилди. Торқопчиғай флорасида
тарқалган терофитлар асосан текислик ва қуйи тоғ минтақаларида кўпроқ
учраши, бу турларнинг Қадимийўртаерденгизи, Тоғлиўртаосиё, Голарктика
ареал типлари мансуб бўлган турларнинг кўплиги кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |