4
Ҳозирги кунда ёғоч чиқиндилари асосида экологик тоза арзон ёғоч
тўлдирувчили платмасса (
ЭДНП - экологически чистые древесно-
наполненные пластмассы) буюмлар пайдо бўлди.
Замонавий
иссиқлик
изоляцияси
сифатида
қўлланилаётган
материаллар ичида монтаж кўпигининг алоҳида ўрни бор. Бу иссиқлик
изоляция материали ўзининг кимёвий ва физик ҳоссаларига кўра
полиуретанлар гуруҳига тегишли ҳисобланади ва
улар саноатда кенг
қўлланилмоқда. Полиуретанлар синтетик материалларнинг структураси ва
ҳоссаларини ўзгартириш мумкин бўлган сони унча кўп бўлмаган гуруҳига
тааллуқлидир. Улардан синтетик толалар, қаттиқ ва эластик кўпик
материаллар олиш мумкин.
Бу материал ёпиқ типдаги ғовак структурага эга. Ана шу ғоваклик бу
материалга товуш изоляцияси хусусиятларини ва жуда кичик иссиқлик
ўтказувчанликни бахш этади. Ундан конструкцияларни ёпиштиришда ҳам
фойдаланилади. Монтаж кўпиги ёрдамида елимланган элементлар
вибрация ва механик юклар таъсир қилганда бутунликни яхши сақлашлари
кузатилади. Унинг бошқа анъанавий изоляцион материаллардан фарқи
шундаки, у ҳажмини катталаштириш хусусиятига эга [5].
Монтаж кўпигининг ёпишқоқлиги атроф муҳитнинг температурасига
боғлиқ. Шунинг учун уларни ёзга, қишга ва
барча мавсумларга мослаб,
яъни -10
о
С дан +40
о
С гача қўлласа бўладиган қилиб чиқарилади. Монтаж
кўпигидан фойдаланишнинг энг паст температураси чекланган ва у -10
о
С
ни ташкил қилади. Қиш шароитида қўлланилганда монтаж кўпигининг
температураси +20
о
С яқин бўлиши керак. Қишки вариантнинг камчилиги
монтаж кўпиги ҳажмининг унчалик катталашмаслигидир. Кўпик
ҳажмининг ошиши, яъни иккиламчи катталашиши кенг диапазонда (15 %
дан 100 % гача) содир бўлиши мумкин.
Монтаж кўпиги яна бир кўрсаткич - ёнувчанлик класси бўйича
турларга бўлинади. В1 класс кўпик ёнмайдиган кўпик, В2 класс ўзи
ўчадиган кўпик ва В3 класс ёнувчан кўпик ҳисобланади.
5
Қўлланилиш жараёнида монтаж кўпикларининг оловбардошлик
кўрсаткичи EI га ҳам эътибор берилади. Бу кўрсаткич EI 30 дан EI 150 гача
ўзгариши мумкин, яъни монтаж кўпикларининг ўз хоссаларини 1000
градусгача қиздирилганда 30 минутдан 150 минутгача сақлаб қоладиган
турлари мавжуд [6], [7].
Одатда монтаж кўпиклари қурилиш материаллари (бетон, ғишт, ёғоч,
пластиклар) билан яхши боғланади, бироқ полиэтилен, тефлон,
силикон
каби синтетик моддалар билан адгезияси кучсиз.
Монтаж кўпигидан олинган маҳсулотнинг сифати унинг ғоваклигига
боғлиқ. Юқори сифатли таркибларда ёпиқ бўшлиқларнинг фойизи умумий
миқдорга нисбатан 88 % дан кам бўлмайди [6].
Монтаж кўпигининг қотиш тезлиги ҳавонинг намлигига боғлиқ. 8-15
минут ичида кўпикда плёнка ҳосил бўлади, лекин структураси
бузилмаслиги учун бир неча соат унга тегмаган маъқул.
Монтаж кўпиклари маиший ва профессионал таркибга эга бўлади.
Маиший таркибдаги монтаж кўпиклари кичик баллончаларда чиқарилади.
Профессионал таркибга эга монтаж кўпиклари катта – 40, 50, 65 ва 70
литрли идишларда чиқарилади ва ҳажмига қараб маркаланади. Бундай
монтаж кўпикларининг қуригандаги ҳажмининг кичрайиши 3 % дан
ошмайди [6]. Зичлаткич сифатида қўлланиладиган
маиший монтаж
кўпиклар ҳажмининг кичрайиши 7 % гача бўлиши мумкин.
Монтаж кўпикларининг намга чидамлигини ошириш учун уларнинг
таркибига ПАВ қўшилади ва бунда ҳосил бўладиган пуфакчалар нам
киришига тўсқинлик қиладилар.
Монтаж кўпикларининг -60
о
дан +100
о
гача муҳитда қўллаш
мумкин бўлган, пленка ҳосил бўлиш муддати 10-11 минутни ташкил
қиладиган “Титан 65”, “Момент”, “Soudal”, “
Makroflex
”, “
Технониколь
”
каби турлари ишлаб чиқарилмоқда. Уларнинг зичлиги 25-26 кг/м
3
.
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ ≈0,035 Вт/(м
•
о
С).
6
Ҳозирги кунда полиуретан ва полистиролга альтернатива сифатида
“NOPA SMART” номли пенополиэтиленнинг янги маркаси ҳам яратилди
[8]. У жуда майда ёпиқ ячейкалардан иборат бўлганлиги туфайли
материалнинг сирти нисбатан силлиқ ва бахмалсимон кўринишга эга.
Хиди йўқ, чанг ҳосил қилмайди. Сиқилишга мустаҳкамлиги юқори,
таркибида оғир металлар йўқ.
Юқорида кўриб ўтилган монтаж ёки техник кўпиклар яхши иссиқлик
изоляция материали ҳисобланадилар, бироқ улардан катта ҳажмда
фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушади. Шуни ҳисобга
олган
ҳолда,
монтаж ёки техник кўпикларга юпқа ёғоч қириндиларини
аралаштириб уларнинг сарфини камайтириш, уларнинг паст иссиқлик
ўтказувчанлигидан фойдаланиб олинган материалдан бинолар ташқи тўсиқ
конструкцияларининг энергия тежамкорлигини ошириш мақсадида
иссиқлик изоляцияси сифатида фойдаланса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: