Биноларнинг девор ва ораёпма материалларига кўра гуруҳлари
Бино
гуруҳи
Бинонинг
тури
Пойдеворлар
Деворлар
Ораёпмалар
Хизмат
муддати,
йил
I
Махсус
капитал
Табиий тош
ва темир-
бетон
Ғишт, йирик
блокли ва йирик
панелли темир-
бетон
Темирбетон
150
II
Оддий
Табиий тош
ва темир-
бетон
Ғишт, йирик
блокли темир-
бетон
Темирбетон
120
III
Тош-ғиштли
енгиллаш-
тирилган
Табиий тош
ва темир-
бетон
Енгиллаш-
тирилган
ғишт,
шлакблокли ва
чиғаноқтош
Темирбетон
ёки ёғоч
100
IV
Ёғоч
Тасмасимон,
тошли
Ёғоч
Ёғоч
50
V
Ёғоч синчли,
лой ва сомон
Ёғочли ва
тошли
Синч, гувала
Ёғоч
30
VI
Синчли
қамишли
-
-
-
15
Бинонинг маънавий эскириши деганда унинг техника тараққиёти
таъсири остида вужудга келган функционал ёки технологик талабларга мос
келмай қолиши тушунилади. Масалан, турар жой биноларининг маънавий
эскиришига қуйидагилар киради: хона режасининг замонавий талаб ва
меъёрларга мос келмаслиги, шифтнинг пастлиги, хоналарнинг ва
мухандислик жиҳозларининг замон талабларига мос келмаслиги ва
бошқалар.
2-жадвал
Девор ва ораёпма материалларига кўра жамоат биноларининг
гуруҳлари
Бино
гуруҳи
Бино конструкцияси
Хизмат
муддати, йил
I
Махсус капитал бино, темирбетон ёки металл
каркасли, ғишт билан тўлдирилган.
175
II
Капитал бино, деворлари тошдан ёки йирик
блоклардан, устунлари темирбетон ёки ғиштдан,
ораёпмалари темирбетон, металл тўсинлардан.
150
III
Деворлари тошдан ёки йирик блоклардан, устунлари
темирбетон ёки ғиштдан, ораёпмалари ёғочдан иборат
бинолар.
125
IV
Деворлари енгил тошлардан, устунлари темирбетон
ёки ғиштдан, ораёпмалар ёғочдан иборат бинолар.
100
V
Деворлари енгил тошдан, устунлари ғишт ёки ёғочдан,
ораёпмалари ёғочдан иборат бинолар.
80
VI
Деворлари текисланган ёғоч ёки бруслардан иборат
бинолар.
50
VII
Ёғоч синчли ва тўсиқли бинолар.
25
VIII
Қамиш ёки бошқа енгил материалли бинолар.
15
IX
Чодирлар, павильонлар, кичик савдо дўконлари ва
бошқалар.
10
Маънавий эскиришга йирик панелли уйларнинг эксплуатация
тажрибаси яққол мисол бўла олади. Уларнинг асосий конструктив
элементлари катта заҳираларга эга бўлган бир вақтда, қулайлик
кўрсаткичлари (хоналарнинг кичиклиги, шифтларнинг пастлиги, хизмат
хоналарининг кичик ва ноқулайлиги ва ҳ.к) замонавий талабларга тўла
жавоб бермай қолган.
Барча асосий конструкцияларнинг хизмат муддати шу бинонинг
хизмат муддатига тенг деб ҳисобланади. Бинонинг қолган барча
конструкция ва жиҳозлари турли хизмат муддатига эга бўлиб, бу омил
уларнинг материали, эксплуатация шароити ва капиталлик гуруҳига
боғлиқдир. Ёғоч ораёпмалар учун энг катта хизмат муддати 80-60 йил,
поллар, деворлар ва деразалар учун 30-40 йил ва энг кам муддат турли
мастикалар ва бўёқлар, оқова сув қувурлари учун 5-8 йилни ташкил этади.
1-расм. Ёғоч томли турар жой биноларида конструктив
элементларнинг ўртача хизмат даври ва уларнинг бино умумий
таннархига нисбатан улуш қийматлари.
Саноат биноларини сақлаб қолиш ёки таъмирлаш масаласи уларда
келгусида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги ва эскириш даражасига
қараб
бегиланади.
Амалиётда
қурилиш
материаллари
ва
конструкцияларнинг физик-механик кўрсаткичлари давлат стандартлари
кўрсаткичларидан фарқ қилиши ва қатор омилларнинг таъсири остида бино
ва иншоотларнинг эскириши тезлашиши мумкин. Ҳозирги даврда
технологик жараёнларнинг (босим, материалларнинг ҳарорати, агрессив
муҳит ва механик қизиш) юқори тезликда жадаллашуви эвазига, бу омиллар
уларни тезроқ бузилишига олиб келиши табиий. Саноат бинолари ва
иншоотлари конструкцияларининг шикастланиши, физик эскириши
уларнинг асосий белгиларига кўра туркумланади.
Биноларда жисмоний емирилишдан ташқари, бугунги кун
талабларидан келиб чиққан ҳолда, замонавий талабларга қанчалик мос
келиши нуқтаи назаридан маънавий емирилиш (вазифавий эскириш) деган
тушунча ҳам киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |