Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг мақсад ва вазифалари


-расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/42
Sana24.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#185331
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42
Bog'liq
2 5373242037074135106

3.3-расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари. 
а- ўрта қисмдаги кучсизланган замин; б- ўрта қисмдаги заминнинг чўкиши; в- сув қувур 
тармоғининг бузилиши натижасида заминнинг намланиши; г-бинонинг бир қисмини вертикал 
ҳолатда чўкиши; д- юқорига кенгаювчи ёриқ; е-оралиқ деворлардаги ёриқлар; и-бинонинг четки
қисмларида хосил бўлган чўкиш; 
ҚМҚ 2.02.01-98 “Бино ва иншоотлар заминлари” [26] 4-иловасида 
турли иншоотлар учун замин деформациясининг чегаравий қийматлари 
белгиланган. Унга кўра заминнинг нотекис чўкиши, яъни чўкишларнинг 
нисбий фарқи 
U





 
L
s
масалан, тўлиқ каркасли бир ва кўп қаватли ишлаб чиқариш ва фуқаро 
бинолари учун 0,002-темирбетон каркасли, 0,004- пўлат каркасли ва ҳ.к.
Худди шундай, биноларнинг қийшайиши, ўртача рухсат этилган чўкиш 
даражалари ҳам келтирилган. Юқорида келтирилган иккала турдаги бино 
учун ўртача (ёки максимал чўкиш S
max,u
) чўкиш даражаси мос равишда 8,0 
ва 12,0 см ни ташкил этади. Деформациянинг бундай чегарадан ортиши 
бино конструкцияларида кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқариши 
мумкин. Бироқ шундай иншоотлар мавжудки, уларда бундай деформацияга 
рухсат берилмайди.
Деворларда учрайдиган шикастланишлар 


Деворларда ёриқларнинг пайдо бўлиши ички кучлар тақсимоти 
бузилганлигидан далолат беради. Ёриқлар девор конструкциясида турли 
хилдаги зўриқиш ва деформацияларнинг ташқи белгиси бўлиб 
ҳисобланади. Бундай дарзлар аниқланганда, авваломбор уларни келтириб 
чиқарувчи манбани аниқлаш муҳим ҳисобланади.
Деворларнинг шикастланиши ва деформацияланишига олиб келувчи 
сабабларга қуйидагилар киради:

Бинонинг бир қисмини нотекис чўкиши, бунда деворда қўшимча 
кучланганлик ҳолати юзага келиб, у ёриқларнинг пайдо бўлишига олиб 
келади; 

Таъсир қилувчи юкга нисбатан конструкция материалининг юк 
кўтариш қобилиятини мос келмаслиги; 

Бинонинг узунлиги бўйича ҳарорат чокларининг йўқлиги; 

Деворларда турли мақсадлар учун техник талабларга риоя 
қилинмаган ҳолда қўшимча оралиқлар қуйилганлиги; 

Заминнинг деформацияси (етарлича чуқурликда ўрнатилмаган 
пойдеворларнинг грунт деформацияси натижасида чўкиши);

Мавжуд бинога тақаб ёки ёнидан янги йирик иншоотларнинг 
барпо қилиниши ва ҳ.к.. 
Девордаги ёриқларнинг ташқи кўриниши ва характерига қараб, 
уларнинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш мумкин. Масалан, қаттиқ совуқ 
натижасида заминнинг музлаб, кўпчишидан деворнинг пастки қисмидаги 
дарзлар юқори қисмидагидан кичикроқ бўлади. Пастга қараб кенгаювчи 
ёриқлар заминнинг чўкиши натижасида юзага келади [2]. Агар ёриқлар 
пастдан тепага кенгайиб борса ва бу ҳолат заминнинг музлашидан кўпчиш 
натижасида содир бўлмаган бўлса, унда деформацияни келтириб чиқарувчи 
сабаб бино остидаги замин грунтининг турли жойларда турлича 
деформацияланиш хусусияти билан изоҳланиши мумкин.


Деворларда пайдо бўлувчи ёриқлар, уларнинг келиб чиқиши 
тафсилотига кўра 3.3-жадвалдаги каби 4 хил бўлиши мумкин. Булар, 
киришиш, ҳарорат, чўкиш ва коррозия таъсирида пайдо бўлувчи 
дарзлардир.
Девор ва тақалиб бириккан жойлардан сув ўтказувчанлик – 
панелларда дарзларнинг мавжудлигидан, тақалиб бириккан жойларда, 
дераза ромларининг оралиқлар билан зич жойлашмаганлигидан дарак 
беради.
Деворлар ва чокларнинг музлаши – иссиқлик изоляцияси 
қатламининг етарли эмаслигидан; ҳарорат-намлик деформацияси 
таъсирида унинг таркибини бузилишидан; намланиш (юқори даражадаги 
бошланғич ёки эксплуатацион намлик); томдан сув ўтиши; чордоқ 
ёпмасининг иссиқлик сақлаш қатламининг бузилиши ва ҳ.к. натижасида 
юзага келади. 3,4-расмда замин деформацияси билан боғлиқ бўлган баъзи 
ҳолатлар кўрсатилган.
Киришиш натижасида пайдо бўлган дарзлар девор юзасида тартибсиз 
тўрсимон кўринишга эга бўлиб, дарзларнинг кенглиги 0.3 мм гача бўлганда 
конструкция ҳолати қониқарли деб ҳисобланади.
Ҳарорат таъсирида деворларда пайдо бўлган дарзлар ҳароратнинг 
кескин ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Ҳарорат чоклари бўлмаган 
ҳолатда дарзлар сарбасталар, оралиқ деворлар, дераза бўшлиқлари 
бурчакларида пайдо бўлади.



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish