Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолашнинг мақсад ва вазифалари


-расм. Бинодаги дефектларнинг турлари



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/42
Sana24.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#185331
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42
Bog'liq
2 5373242037074135106

1-расм. Бинодаги дефектларнинг турлари 
Бинодаги дефектларнинг ўрганиш ва классификациялаш улар 
туғдирадиган хавфни олдиндан башорат қилиш ва зарурий чора тадбирлар 
қўллаш имкониятини беради ҳамда лойиҳа ва қурилиш жараёнида бундай 
нуқсонларга йўл қўйилишини камайтиради.
Ғиштли деворларда учрайдиган кўзга ташланувчи дефектларга 
қуйидагиларни келтириш мумкин: горизонтал текисликдан оғувчи ва қалин 
бўлган чоклар, чокларни боғлаш, устунлар ва оралиқ деворларни 
арматуралаш ҳамда деворларнинг вертикалдан оғиш ҳолатлари. Бундай 
дефектлар ишнинг олиб борилиши жараёни етарлича назорат 
қилинмаганлигидан келиб чиқади. Бевосита кўзга ташланмайдиган 
дефектларга лойиҳадагидан паст маркали ғишт ёки қоришманинг
қулланилишини мисол қилиш мумкин.
Юқорида келтирилган дефектлар биринчи ҳолатда чўкиш ва 
бузилишга олиб келса, иккинчи ҳолатда эса деворнинг музлаши, захлаши 
ва ҳ.к. га олиб келади.
 
Пойдеворларда учрайдиган шикастланишлар 
Бино қурилиб, фойдаланишга топширилгандан кейинги босқичда 
бино ва унинг конструктив элементларида пайдо бўладиган дефектларни 
Бинодаги дефектлар 
Қидирув ва лойиҳа ишларида йўл 
қўйиладиган ҳисоблар ва 
хатоликлар 
Қурилиш жараёнидаги йўл 
қўйиладиган ҳисоблар ва 
хатоликлар 
Келиб чиқиши ва вақти бўйича 
Тавсифи бўйича 
Кўринмас 
Кўринадиган 
Аҳамияти бўйича 
1-гуруҳ, бузилишдан дарак 
берувчи, конструкцияни 
кучсизлантириб, авария 
ҳолатини келтириб чиқарувчи 
2-гуруҳ, бузилиш 
хавфини туғдирмаса-
да, конструкцияни 
кучсизлантиради 
3-гуруҳ, бузилишга олиб 
келмайди, лекин эксплуа-
тация жараёнида қўшимча 
ҳаражатлар талаб қилади 


эксплуатацион дефектлар дейиш мумкин. Эксплуатацион дефектлар 
механик ёки физик емирилиш натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Механик 
емирилиш 
деганда 
конструкциянинг 
кучланиш-
деформацияланиш ҳолати натижасида юзага келадиган барча шикастланиш 
ва деформация ҳолатлари тушунилади.
Физик емирилиш эса асосан материалнинг физик-кимёвий таъсирлар 
ёки коррозия натижасида юзага келадиган дефект ва шикастланиш 
ҳолатидир.
Демак, механик емирилиш фавқулодда конструкцияда ички 
зўриқишларнинг ортиб кетиши натижасида пайдо бўладиган емирилиш 
десак, физик (жисмоний) емирилиш эса вақт омилиги боғлиқ бўлган, 
материалнинг табиий ҳолда емирилиши натижасида юзага келадиган 
емирилиши тушунилади. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, 
конструкцияда пайдо бўладиган дефектлар иккала жараённинг маҳсули 
бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун йиллар давомида мустаҳкамлигини 
йўқотган юк кўтарувчи конструктив элементнинг фавқулодда унга таъсир 
қилган зилзила ёки бошқа бир технологик жараён натижасида 
деформацияланиши ёки авария ҳолатига келишини келтириш мумкин.
Механик емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

юк кўтарувчи конструкциялар пойдеворларидаги ва ертўла 
қаватларидаги деворлардаги ёриқлар; 

пойдевор элементларининг чўкиши ва горизонтал силжиши; 

деворларда чокларнинг очилиши; 

тўсин ва сарбасталар таянган жойларда деворнинг бузилиши. 
Жисмоний емирилиш натижасида пайдо бўладиган дефектларга 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 

бетон ва темирбетон элементларда ташқи қатламнинг бузилиши; 

арматура ва металл элементларнинг коррозия натижасида 
бузилиши; 

девор термаларидаги чоклардаги қоришманинг бузилиши; 

ғиштли терманинг бузилиши. 
Пойдеворлардаги механик емирилиш кўп ҳолларда ер усти 
конструкцияларида бинонинг умумий ҳолатида ёки айрим конструктив 
элементларнинг деформацияланиши эвазига намоён бўлади. Бироқ, шуни 
ҳам унутмаслик керакки, бинонинг деворларидаги ва ёпмаларида пайдо 
бўлган ёриқлар уларнинг маҳаллий зўриқиши ҳисобига ҳам бўлиши 
мумкин.
Ер ости қисмининг чўкиши натижасида пайдо бўладиган ёриқларни 
қуйидаги белгилар орқали ҳам аниқлаш мумкин:

чўкиш натижасидаги деформациялар ҳар доим дераза оралиқлари 
атрофида ёриқларни юзага келтиради; 



агар девордаги ёриқ чўкиш натижасида пайдо бўлган бўлса, у ҳолда 
параллел ёки тақалган деворларда ҳам ёриқлар бўлиши керак, масалан, 
тасмасимон пойдеворда маҳаллий чўкиш натижасида юзага келган 
деформация деворда камида иккита ёриқни хосил қилади ва бу ёриқлар 
бинонинг пастки қисмларида кузатилади; 

агар бинода ораёпмалар темирбетон плиталардан иборат бўлса, у 
ҳолда чўкишдан ҳосил бўлган ёриқлар плиталар орасидаги чокларда ҳам 
бўлади.
Биноларда чўкиш натижасида ҳосил бўлган ёриқлар жисмоний 
емирилиш билан боғлиқ бўлган бўлиши ҳам мумкин. Пойдеворларнинг 
коррозия натижасида емирилиши уларнинг остки қисмининг юзасини 
камайишига олиб келади. Бунинг натижасида пойдеворга тушадиган юк 
ортиб, пойдеворни қушимча чўкишига олиб келади. Пойдеворнинг 
жисмоний емирилиш даражасини фақатгина турли жойларни очиб кўриш 
билан аниқлаш мумкин. Бу нарса бинонинг техник ҳолатини аниқлашда 
зарурий ҳолат ҳисобланади.
Устун қозиқли пойдеворларнинг емирилишини аниқлаш амалда 
мумкин эмас. Буни фақатгина ер усти конструкциянинг ҳолати бўйича ва 
пойдеворларнинг эксплуатация шароитидан келиб чиққан ҳолда мулоҳаза 
қилиш мумкин.
Йирик панелли биноларда пойдеворларнинг емирилишини фақатгина 
девор ва ораёпма панеллари орасидаги чокларни очиб кўриш билан 
аниқлаш мумкин. Бунда бошқача ҳолат, яъни панелларнинг ўзаро 
тақалишида бузилиш ҳолати ҳам кузатилиши мумкин. Ер остки қисмининг 
нотекис чўкиши сезиларли даражада бўлган ҳолларда, девор панелларида 
диагонал ёриқлар кузатилади.
Каркас панелли биноларда юқорида келтирилган белгилар қаторида 
ригелда ёриқларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Бу каркаснинг қийшайиши 
натижасида юзага келадиган деформация натижасидир.
Каркасли (саноат) биноларда пойдеворнинг емирилишини юк 
кўтарувчи элементларнинг туташган жойларида ферма, тўсин, ёпилма 
плиталарининг тақалган жойларидан кузатиш керак. Кўприк кранли 
биноларда ер остки қисмининг нотекис чўкишини краности тўсинининг 
горизонталдан оғиши эвазига аниқлаш мумкин.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish