Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000


Капсулалар (пилла дори) Capsulae



Download 4,85 Mb.
bet6/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Капсулалар (пилла дори) Capsulae
(Капсула - бош келишик бирликда Capsula, қаратқич келишик бирликда
Capsulis, қаратқич келишик кўпликда Capsularum, қисқартмаси Caps.)
Капсула ичишга мўлжалланган кукунсимон, пастасимон, грануласимон, суюқ, қуюқ дориларни жойлаштириш учун жипс бекиладиган қобиқчадан иборат бўлиб, желатин ёки крахмалдан тайёрланади.
Желатинли - Capsulae gelatinosae Крахмалли - Capsulae amylaceae (oblatae)
Ҳайвон елими қўшиб тайёрланади. (ҳозир кам ишлатилади)
а) Юмшоқ ёки эластик
Capsulae gelatinosae molles
Capsulae gelatinosae elasticae
б) Қаттиқ
Capsulae gelatinosae durae
в) Қопқоқчалик
Capsulae gelatinosae operculatae
Дорининг ошқозон ширасининг таъсиридан ҳимоя қилиш учун желатин капсулаларни формальдегид эритмасининг буғи билан ёки унинг спиртли эритмаси билан ишлов берилади. Бундай капсулалар глютоидал капсула (Capsulae glutoidales)лар дейилади.
Капсулалар шакли шарсимон, тухумсимон, узунчоқ, цилиндрсимон бўлиб, 0,1-0,5 г дори жойлашиши мумкин.
Таъми ёқимсиз ёки ўта тахир, қўланса ҳидли, оғиз бўшлиғини бўёвчи ёки таъсирловчи рангли дорилар капсулаларда чиқарилади.
Капсулаларга рецепт ёзишда дорининг номлари, миқдори ва D.t.d. N… дан кейин дорининг қандай капсулада эканлиги кўрсатилади.
Мисоллар: Қайтарилган темир (Ferrum reductum, Ferrum reductum)ни 10 та желатин капсулаларда берилсин. ЎДМ 1 г. 1 капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун.

Rp.: Ferri reducti 1,0


(Ferrum reductum)
D.t.d. N.10 in caps. gel.
S. 1 капсуладан кунига 3 маҳал ичиш учун.

1,5 мл канакунжут мойи (Oleum Ricini, Ricinus communis) сақловчи желатинли эластик капсуладан 10 та буюрилсин. ЎДМ 15 мл. Ҳамма капсулани кечқурун 30 минут мобайнида ичиш учун.


Rp.: Olei Ricini 1,5 ml
(Ricinus communis)
D.t.d. N.10 in caps. gel. el.
S. Ҳамма капсулани 30 минут мобайнида ичиш учун.
Таъсири узайтирилган капсула – ретард капсула дейилади. Бундай капсулага рецепт ёзишда капсула сонидан кейин in caps.-retard сўзи кўрсатилади.
Мисол: 18 мг верапамил (Verapamilum, Verapamil) сақловчи 12 ретард капсула. Кунига 1 мартадан ичиш учун. ЎДМ 18 мг.

Rp.: Verapamili 0,18


(Verapamil)
D.t.d. N.12 in caps.-retard
S. 1 капсуладан кунига 1 марта ичиш учун.
Рецепт махсус номли мураккаб капсулаларга қуйидагича ёзилади. Рецепт Rp. дан кейин капсуланинг қаратқич келишик кўплик Capsularum (Caps.) сўзидан бошланиб, дори номи бош келишикда, капсула сони кўрсатилади ва D.S. билан тугалланади.

Мисол: 20 та мадопар - 125 (Madopar – 125, Comb. drug) капсуласи. Кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 1 та капсула.


Rp.: Caps. Madopar – 125 N. 20


(Comb. drug)
D.S. 1 капсуладан кунига 3 марта ичиш учун.

Микрокапсулалар – қаттиқ, суюқ ёки газсимон дори моддаларини юпқа қобиқ билан қопланган (желатин, ёғсимон моддалар, полимерлар) майда заррачалардир.


Микрокапсулалар беқарор дориларни ташқи таъсирлардан сақлаш, бадхўр ҳид ва таъмни камайтириш, дориларнинг маҳаллий қитиқловчи таъсирини бартараф қилиш, дорилар таъсирини узайтириш ва бошқа мақсадларда тайёрланади.
Микрокапсулалар баъзида таблетка, спансула ва бошқа дори шаклларида чиқарилади.
Спансула (spansulae)лар - қаттиқ желатинли капсула бўлиб, ўзида дорилар грануласи, микродраже ёки микрокапсуласини тутади, дориларнинг таъсирини узайтириш мақсадда қўлланилади.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish