Билим соҳаси Ижтимоий таъминот ва соғликни сақлаш 500000



Download 4,85 Mb.
bet5/57
Sana26.04.2022
Hajmi4,85 Mb.
#584308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Рецептура 2017 узб

Рецептнинг ёзилиши:
АДМИ клиникаси
Катталар учун.
2013 йил 5 сентябрь
Бемор Ҳакимов С.С,
Шифокор Ўлмасов К.К,
Касаллик тарихи № 15
Rp.: Analgini 0,4
(Metamizole sodium)
D.t.d. N.6
S. 1 кукун доридан бош оғриганда
ичиш учун.

Имзо Муҳр


Ушбу рецептнинг асосий қисмлари қуйидагича ифодаланади:


Rp.: Analgini 0,4
(Metamizole sodium)
D.t.d. N.6
S. 1 кукун доридан бош оғриганда
ичиш учун.

Кейинчалик рецепт ёзиш қоидасини ифодалашда фақат рецептнинг 3-4-5- қисмларини ифодалашнигина кўрсатамиз.


Бромизовал (Bromisovalum, Bromisoval)нинг кукун дорисидан 10 кунга буюрилсин. Бир кукун доридан ярим соат уйқудан олдин ичиш учун. ЎДМ 3 дг.


Rp.: Bromisovali 0,3
(Bromisoval)
D.t.d. N. 10
S. 1 кукун доридан ярим соат
уйқудан олдин ичиш учун.
500 мг левомицетин (Laevomycetinum, Chloramfeicol) сақловчи таблеткадан 10 та. Суткада 4 маҳал ичиш учун буюрилсин. ЎДМ катталар учун 500 мг.

Rp.: Tab. Laevomycetini 0,5 N. 10


(Chloramfenicol)
D. S. 1 та таблеткадан суткада 4 маҳал ичилсин

Шу 3 та рецептдан кўриниб турибдики, рецептнинг асосий (2-4) қисми лотин тилида, қабул қилинган қисқартмалардан фойдаланиб ёзилади. Лекин дорининг номи қисқартирилмайди. 5- қисм ўзбек тилида ёки бошқа, бемор тушунадиган тилда ёзилади.


Беморларга дорилар 3 хил дори шаклларида буюрилади: қаттиқ, суюқ, юмшоқ.


ҚАТТИҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Қаттиқ дори шаклларига кукун дорилар (толқон, порошоклар), тугма дорилар (таблеткалар), дражелар, микродражелар, гранулалар, капсулалар, карамеллар, пастилкалар киради.


КУКУН ДОРИЛАР (Порошоклар) - Pulveres
(Кукун дори - бош келишик бирликда Pulvis, қаратқич келишик бирликда
Pulveris, қаратқич келишик кўпликда Pulverum, қисқартмаси Pulv.).

Кукун (толқон) дори (порошок) – сочилувчан хоссага эга бўлган ичиш ва сиртга ишлатиш учун мўлжалланган қаттиқ дори шаклидир.


Ичиш учун (ad usum internum)

  1. Содда

А) Тақсимланган (divisi).
Б) Тақсимланмаган (indivisi).

  1. Мураккаб

А) Тақсимланган (divisi).
Б) Тақсимланмаган (indivisi).
Сиртга ишлатиш учун (ad usum externum)

  1. Содда тақсимланмаган (indivisi).

  2. Мураккаб тақсимланмаган (indivisi).

Кукун дорининг афзаллиги истеъмол учун бироз қулай, касал ўзи ҳеч кимга муҳтожсиз қабул қилади. Дорининг энг кичик миқдорларини ҳам кукун тарзида дорихонада тайёрланиши мумкин, узоқ сақланади, осон тайёрланади, нисбатан арзон.
Камчилиги баъзи дорилар ўта аччиқ, батхўр, бадбўй ва ёқимсиз ҳидга эга бўлиши мумкин. Кукун дори қабул қилинганда 15-30 дақиқада сўрилиб ўз таъсирини кўрсатади.
Кукунлар майдалик даражасига қараб йирик кукунлар – pulveres grosis, майда кукунлар pulveris subtilis ва жуда майда кукунлар – pulveris subtilissimus бўлиши мумкин. Майдалик даражаси фақат сиртга ишлатиладиган кукунлар учун аҳамиятлидир, масалан, терининг жароҳатланган жойига сепиш учун кукун жуда майда бўлиши шарт.
Сиртга ишлатиш учун содда тақсимланмаган кукун дорига рецепт ёзишда дорининг лотинча савдо номи (қаратқич келишигида), майдаланиш даражаси (жуда майин), умумий миқдори кўрсатилади. Дорининг лотинча савдо номи остига қавс ичида халқаро патентланмаган номи инглиз тилида турланмасдан (бош келишикда) ёзилади. Рецепт D.S. билан тугалланади.
Мисол: 10 г стрептоцид (Streptocidum, Sulfanilamide)нинг жуда майин кукунини жароҳатга сепиш учун буюрилсин.

Rp.: Streptocidi subtilissimi 10,0


(Sulfanilamide)
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига сепиш учун.
Мураккаб тақсимланмаган кукунга рецепт ёзишда дориларнинг лотинча савдо номи қаратқич келишигида, умумий миқдори кўрсатилгандан кейин, рецептнинг тўртинчи қисми M.f. pulvis subtilissimus- аралаштиринг майин кукун (порошок) ҳосил бўлсиндан бошланиб, D. билан тугалланади. 5 қисм S- шифокорнинг беморга мурожаати билан якунланади.
Мисол: Таркибида 125000 ТБ бензилпенициллиннинг натрийли тузи (Benzylpenicillinum-natrium, Benzylpenicillin sodium) ва 5 г этазол (Aethazolum, Sulfaethidole)дан иборат кукунни бурун тешигига пуркаш учун буюрилсин.
Rp.: Benzylpenicillinum-natrii 125 000 ТБ
(Benzylpenicillin sodium)
Aethazoli 5,0
(Sulfaethidole)
M.f. pulvis subtilissimus
D.S. Бурун ичига пуркаш учун.


Агар сиртга ишлатиладиган мураккаб кукун саноатда тайёр ҳолда чиқарилса, рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилиб, упа (присыпка - Aspersio) сўзидан бошланади. Саноат амиказолнинг 2 ва 5% ли упасини чиқаради, асосий таъсир этувчи дори амиказолдир, лекин упа ҳосил қилишда қўшилган бошқа индифферент моддалар кўрсатилмайди. Ушбу упага рецепт ёзишда амиказолнинг лотинча номи қаратқич келишикда, концентрацияси, умумий миқдори, кейин савдо номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида инглиз тилида турланмасдан кўрсатилади. Рецепт D.S. билан тугалланади.

Мисол: 50 г 5%-ли амиказол (Amicazolum, Dimazole) упасини терининг жароҳатланган жойига сепиш учун буюрилсин.


Rp.: Asp. Amicazoli 5% - 50,0


(Dimazole)
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига
сепиш учун.
Агар сиртга ишлатиладиган мураккаб кукун махсус номли бўлса, рецептда махсус ном турланмай, бош келишикда ёзилади.

40 г гальманин (Galmaninum, Comb. drug) упаси оёқ терлаганга қарши оёққа ишлов бериш учун буюрилсин.


Rp.: Asp. Galmaninum 40,0


(Comb. drug)
D.S. Оёққа ишлов бериш учун.


Ичиш учун содда тақсимланмаган кукунга рецепт дорининг лотинча номи қаратқич келишигида, умумий миқдори, лотинча номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида турланмасдан ёзилади, кейин D.S. билан тугалланади.

Мисол: 50 г магний сульфати (Magnesii sulfas, Magnesium sulfate) сурги дори сифатида буюрилсин. Ўртача даволовчи миқдори (ЎДМ) 25 г. ЎДМ ни 1 стакан сувда эритиб, 1 марта ичиш учун.


Rp.: Magnesii sulfatis 50,0


(Magnesium sulfate)
D.S. ½ кукунни 1 стакан сувда эритиб,
1 марта ичиш учун.

50 г магний оксиди (Magnesii oxydum, Magnesium oxide)нинг кукун дорисидан ¼ чой қошиқдан 1 ош қошиқ сув билан кунига 2 маҳал ичиш учун буюрилсин.


Rp.: Magnesii oxydi 50,0


(Magnesium oxide)
D.S. ¼ чой қошиқдан 1 ош қошиқ сув
билан кунига 2 маҳал ичиш учун.


Ичиш учун содда тақсимланган кукунга рецепт ёзишда, дорининг лотинча номи қаратқич келишикда, ҳар бир истемол учун миқдори, яъни ўртача даволаш миқдори (ЎДМ) кўрсатилади, сўнгра лотинча номи остига халқаро патентланмаган номи қавс ичида турланмасдан ёзилади, учинчи қаторда тавсия учун мўлжалланган кукунлар сони (D.t.d. N. …) кўрсатилади, кейин сигнатура ёзилади.

Мисол: Анестезин (Anaesthesinum, Benzocain)ни кукун ҳолида кунига 3 маҳалдан 4 кун мобайнида ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 3 дг.


4х3 = 12 қабул Rp.: Anaesthesini 0,3


(Benzocain)
D.t.d. N.12
S. 1 кукун доридан кунига
3 маҳал ичиш учун.


Ичиш учун мураккаб тақсимланган кукунга рецепт ёзишда мураккаб кукун таркибидаги дориларнинг савдо ва халқаро патентланмаган номлари ва уларнинг миқдори кўрсатилади, (рецептнинг 3-қисми), кейин аралаштиринг кукун ҳосил бўлсин M.f. pulvis ва нечта кукун берилиши - D.t.d.N. кўрсатилиб, рецепт S. билан тугатилади.

Мисол: 15 мг белладонна қуруқ экстракти (Extractum Belladonnae siccum, Belladonna) ва 250 мг висмут (III) (Bismuthi subnitras, Vismuth subnitrate) дан иборат 20 та кукун дори. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал овқатланишдан 30 мин. олдин ичиш учун буюрилсин.


Rp.: Extr. Belladonnae sicci 0, 015
(Belladonna)
Bismuthi subnitratis 0,25
(Vismuth subnitrate)
M.f. pulvis
D.t.d. N.20
S. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал овқатланишдан
30 мин.олдин ичиш учун.
Агар 2 та (2 тадан ортиқ) дориларнинг миқдори (ЎДМ) тенг бўлганда рецептда биринчи дорининг лотинча савдо номидан кейин унинг миқдори кўрсатилмайди, икинчи (ёки учинчи) дорининг миқдорини кўрсатишдан олдин aa - яъни баробардан, тенг миқдорда олинсин иборасидан кейин дорилар миқдори ёзилади.
Мисол: 250 мг анальгин (Analginum, Metamizole sodium) ва 250 мг амидопирин (Amidopyrinum, Aminophenazone)дан иборат 6 та кукун дори бош оғриганда ичиш учун буюрилсин. ЎДМ иккала дори учун 25 сг.

Rp.: Analgini


(Metamizole sodium)
Amidopyrini аа 0,25
(Aminophenazone)
M.f. pulv.
D.t.d. N.6
S. 1 кукун доридан бош оғриганда ичиш учун.

Ичиш учун 1 кукуннинг ўртача вазни 0,3-0,5 г атрофида бўлиши керак. Агар дори ёки дориларнинг умумий миқдори 0,1 г дан кам бўлса, индифферент модда, кўпинча, қанд (Saccharus, Saccharum) ёки глюкоза (Glucosum, Dextrose) қўшиб ёзилади.


Мисол: 1 сг фенобарбитал (Phenobarbitalum, Phenobarbital), 2 сг папаверин гидрохлориди (Papaverinum hydrochloridum, Papaverine) тутувчи 10 та кукун дорини кунига 3 маҳалдан овқатланишдан олдин ичиш учун буюрилсин.


Rp.: Phenobarbitali 0,01
(Phenobarbital)
Papaverini hydrochloridi 0,02
(Papaverine)
Glucosi 0,3
(Dextrose)
M.f. pulv.
D.t.d. N.10
S. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал овқатланишдан олдин ичиш учун.


Агар мураккаб кукун саноатда тақсимланган ҳолда чиқарилса, рецепт дори шаклининг (кукунни) лотинча номи қаратқич келишик кўпликда, яъни Pulverum (Pulv.) дан бошланиб, мураккаб кукун лотинча номи бош келишикда ва кукун (пакет)лар сони кўрсатилади. 2- қаторда халқаро патентланмаган номи қавс ичида турланмасдан ёзилиб, кейин D.S. билан тугалланади.

Мисол: 10 та пакет регидрон (Regidronum, Comb. drug) кукуни. ЎДМ 1 та пакет. 1 пакетдаги дорини ½ стакан сувда эритиб, кунига 3 марта ичиш учун буюрилсин.


Rp.: Pulv. Regidronum N. 10
(Comb. drug)
D.S. 1 пакетдаги дорини ½ стакан сувда эритиб,
кунига 3 марта ичиш учун.

Мисол: 10 та колдрекс (Coldrex, Comb. drug) кукуни, кунига 4 маҳал ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 1 та пакет. 1 пакетдаги дорини ½ стакан қайноқ сувда эритиб, кунига 4 марта ичиш учун.


Rp.: Pulv. Coldrex N. 10


(Comb. drug)
D.S. 1 пакетдаги дорини ½ стакан қайноқ сувда эритиб,
кунига 4 марта ичиш учун.
Агар кукун дори намга ўч (гигроскопик) бўлса, дори мойланган қоғоз (ch. cer.) га ўраб берилиши кўрсатилади.
Мисол: 10 та камфора (Camphora, Camphor)нинг янчилган кукунидан мойланган қоғозда берилсин. 1 кукун доридан кунига 3 маҳалдан ичиш учун. ЎДМ 1 дг.

Rp.: Сamphorae tritae 0,1


(Camphor)
D.t.d. N.10 in ch. cer.
S. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал ичиш учун.


Агар доривор ўсимлик қисмлари (гули, барги, илдизи, пояси ва ҳ.к.) порошок ҳолида буюрилса рецепт Pulveris (Pulv.) сўзидан бошланади, кейин ўсимлик қисми номи, ўсимлик номи, кукуннинг бир марталик миқдори кўрсатилади.
Мисол: Лагохилус (Lagochilus, Lagochilus inebrians) ер устки қисми кукунидан 4 кунга берилсин. ЎДМ 2 дг. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал ичиш учун.
Rp: Pulv. hеrbаe Lagochili 0,2
(Lagochilus inebrians)
D.t.d. N.12
S. 1 кукун доридан кунига 3 маҳал ичиш учун.



Download 4,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish