Гранулалар - Granulae
(Гранула - бош келишик бирликда Granulum, қаратқич келишик бирликда Granuli, қаратқич келишик кўпликда Granularum, қисқартмаси Gr. )
Гранулалар – кукунсимон дори моддаларидан тайёрланиб, ушоқ (яъни дон) шаклига келтирилган, ичиш учун мўлжалланган, қаттиқ дори шаклидир. Гранулалар дориларнинг чидамлилиги, эрувчанлиги ва таъмини яхшилаш мақсадида тайёрланади. Ёрдамчи моддалар сифатида қанд, крахмал, натрий гидрокарбонати, озиқавий бўёқлар ва бошқалар ишлатилади. Гранулалар - официнал дори шакли бўлиб фармацевтик саноатда тайёрланади, уларга рецепт фақат бир хил кўринишда ёзилади. Гранулалар чой қошиқларда буюрилади.
Содда гранулалар ва мураккаб ҳамда махсус номли гранулалар тавофут қилинади. Содда гранулалар тақсимланган ва тақсимланмаган бўлиши мумкин.
Содда тақсимланмаган гранулаларга рецепт дори шаклининг қаратқич келишигида (кўплик) бош ҳарф билан, яъни Granularum (кисқартмаси Gr.) дан бошланиб, кейин дорининг номи, умумий миқдори кўрсатилади.
Мисол: 100 г натрий пара-аминосалицилат (Natrii para-aminosalicylas, Sodium para-aminosalicylate) грануласи. Кунига 4 маҳал овқатланишдан кейин ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 1 чой қошиқ.
Rp.: Gr. Natrii para-aminosalicylatis 100,0
(Sodium para-aminosalicylate)
D.S. 1 чой қошиқдан кунига 1 маҳал
овқатланишдан кейин ичиш учун.
Содда тақсимланмаган гранулалар 40, 60, 100 мл флаконларда чиқарилиб, эритиб, чой қошиқларда ичишга буюрилади.
Мисол: 40 мг мезапам (Mezapamum, Medazepamum) сақловчи 20 г гранула. Флакондаги гранулани белгисигача (100 мл) қайнатиб совитилган сув қуйиб суспензия тайёрлаб, кунига 3 марта ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 5 ёш болага 2 мг.
100 мл да 0,04 Rp.: Gr. Mezapami 20,0/0,04
Х мл да – 0,002 (Medazepamum)
Х = 0,2/0,04 = 5 мл D.S. 1 фл. дорини белгисигача қайнатиб совитилган
сув билан суспензия тайёрлаб 1 чой қошиқдан
кунига 3 маҳал ичиш учун.
Баъзи содда гранулалар тақсимланган ҳолда пакетларда чиқарилади. Рецептда 1 та пакетдаги гранула миқдори ва дори миқдори кўрсатилади.
Мисол: 10 мг нимесил (Nimesil, Nimesulide) сақловчи 2 г ли грануладан 20 та пакет. 1 стакан сувда аралаштириб суткада 2 марта ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 10 мг (1 пакет).
Rp.: Gr. Nimesil 2,0/0,01
(Nimesulide)
D. t. d. N.20
S. 1 пакетдаги дорини 1 стакан сувда аралаштириб
суткада 2 марта ичиш учун.
Баъзи тақсимланган содда гранула флаконларда чиқарилиб, 2% ёки 4% суспензия тайёрлаб ичилади.
Мисол: 100 мг азитромицин (Azitromycinum, Azitromycin) сақловчи 5 та флакон. 1 флакондаги дорини 5 мл сувда эритиб кунига 1 марта ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 100 мг.
Rp.: Gr. Azitromycini 0,1
(Azitromycin)
D.t.d. N. 5
S. 1 флакондаги дорини 5 мл сувда эритиб,
кунига 1 марта ичиш учун.
Мураккаб ҳамда махсус номли гранулалар тақсимланмаган ҳолда чиқарилади. Бундай гранулаларга рецептда дорининг савдо номи турланмасдан ёзилади.
Мисол: 100 г уродан (Urodanum, Comb. drug) грануласи. ЎДМ ни 1 стакан сувда эритиб, кунига 3 маҳал ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 1 чой қошиқ.
Rp.: Gr. Urodanum 100,0
(Comb. drug)
D.S. 1 чой қошиқдан 1 стакан сувда эритиб,
кунига 3 маҳал ичиш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |