СУЮҚ ДОРИ ШАКЛЛАРИ
Суюқ дори шаклларига эритмалар, дамламалар, қайнатмалар, тиндирмалар, эмульсиялар, суспензиялар, суюқ экстрактлар, шилимшиқлар, сироплар, микстуралар, ширалар киради.
Эритмалар - Solutiones
(Эритма - бош келишик бирликда Solutio, қаратқич келишик бирликда Solutionis,
қисқартмаси Sol.)
Эритма - дори моддасини эритувчида эритиш йўли билан тайёрланадиган (дори ва эритувчидан таркиб топган) суюқ дори шаклидир. Эритмалар сиртга ишлатиш учун (ad usum externum), ичиш учун (ad usum internum) ва инъекция учун (pro injectionibus) қўлланилади.
Эритувчи сифатида кўпинча дистилланган сув (Aqua destillata), баъзан 70%, 90%, 95% этил спирти (Spiritus aethylicus 70%, 90%, 95%), глицерин (Glycerinum), суюқ мойлар: вазелин мойи (OleumVaselini), шафтоли мойи (Oleum Persicorum), зайтун мойи (Oleum Olivarum) ва бошқалар ишлатилади. Шунинг учун сувли, спиртли, глицеринли, мойли эритмалар фарқланади. Эритмалар - чин ва коллоид бўлиши мумкин. Чин эритмалар тиниқ, ўзида ҳеч қандай чўкма бўлмаслиги керак. Коллоид эритмаларга - колларгол, протаргол, шилимшиқ эритмалари киради.
Сиртга ишлатиш учун эритмалар - Solutiones ad usum externum
Сиртга ишлатиш учун эритмалар кўз, қулоқ, бурун томчиси сифатида, терига сингдириб суркаш, компресс қилиш, яраларни ювиш, оғизни чайқаш, ҳуқна қилиш учун қўлланилади. Томчилар 5-10 млдан, бошқа мақсадлар учун 50-500 млдан буюрилади.
Эритмаларга рецепт қисқартирилган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади. Сувли эритмаларга қисқартирилган кўринишда рецепт ёзишда дори шакли номидан яъни Solutionis (қисқартилгани Sol.) қаратқич келишигида дорининг номи, эритманинг концентрацияси ва ҳажми кўрсатилади, D.S. билан тугалланади. Рецептда сувли сўзи кўрсатилмайди.
Сиртга ишлатиладиган эритмалар концентрацияси: а) асосан фоиз (процент) ларда; б) баъзан (ўта суюлтирилган эритмаларда нисбатларда (1:500; 1:10000 ва ҳоказо); в) жуда ҳам кам ҳолларда масса-ҳажм нисбатда (0,1-200 ml, 0,5-180 ml ва ҳоказо) кўрсатилади.
Мисол: 500 мл 0,02% ли фурацилин (Furacilinum, Nitrofural) эритмаси. Яраларни ювиш учун буюрилсин.
Қисқартирилган кўриниши:
Rp.: Sol. Furacilini 0,02% - 500 ml
(Nitrofural)
D.S. Яраларни ювиш учун.
ёки
б) Rp.: Sol. Furacilini 1:5000 - 500 ml
(Nitrofural)
D.S. Яраларни ювиш учун.
ёки
в) Rp.: Sol. Furacilini ex 0,1 - 500 ml
(Nitrofural)
D.S. Яраларни ювиш учун.
Кенгайтирилган кўринишида эритманинг таркибий қисмларининг номи, миқдори кўрсатилиб, M.f. sol. (аралаштир, эритма ҳосил бўлсин) ёки M.D.S. билан тугалланади.
0,02 г -100 мл эритмада Rp.: Furacilini 0,1 ёки Rp.: Furacilini 0,1
(Nitrofural) (Nitrofural)
Х г - 500 мл эритмада Aq. destill. ad 500 ml Aq. destill. ad 500 ml
(Aqua destillata) ( Aqua destillata)
Х=0,02х500/100 =0,1 г M.f. sol. М.D.S. Яраларни
D.S. Яраларни ювиш учун. ювиш учун.
Спиртли эритмаларга рецепт Sol. дан бошланиб, дорининг номидан кейин spirituosae сўзи ёзилиб, эритманинг концентрацияси ва ҳажми кўрсатилиб, D.S. билан тугайди.
Мисол: 20 мл 1%ли бриллиант яшили (Viride nitens, Malachite green)нинг спиртли эритмаси. Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Sol. Viridi nitentis spirituosae 1%-20 ml
(Malachite green)
D.S.Терининг жароҳатланган қисмига суркаш учун.
Мойли эритмаларга рецепт Sol. дан бошланиб, дорининг савдо номидан кейин oleosae сўзи ёзилиб, эритманинг концентрацияси ва ҳажми кўрсатилиб, D.S. билан тугайди.
Мисол: 100 мл 10% ли камфора (Camphora, Camphor)нинг мойли эритмаси. Бўғинларга сингдириб суркаш учун буюрилсин.
Rp.: Sol. Cаmphorae oleosae 10%-100 ml
(Camphor)
D.S. Бўғинларга сингдириб суркаш учун.
Кўз томчилари (Guttae ophthalmicae) ҳам юқоридагича ёзилади, D.S.дан сўнг кўз томчиси деб кўрсатилади.
Мисол: 10 мл 2% ли пилокарпин гидрохлориди (Pilocarpini hydrochloridum, Pilocarpine)нинг эритмаси. Кўз томчиси сифатида буюрилсин. 2 томчидан иккала кўзга кунига 3 маҳалдан томизиш учун.
Rp.: Sol. Pilocarpini hydrochloridi 2%-10 ml
(Pilocarpine)
D.S. Кўз томчиси. 2 томчидан иккала кўзга кунига
3 маҳалдан томизиш учун.
Давлат фармакопеясига киритилган эритмаларга официнал эритмалар дейилади. Сиртдан ишлатиладиган ва ичиш учун официнал эритмалар бўлади. Сиртдан ишлатиладиган официнал эритмаларга формальдегид эритмаси (Sol. Formaldegidi 36,5-37,5% формальдегид сақлайди), новшадил спирти, аммиак эритмаси (Sol. Ammonii caustici – 10% аммиак сақлайди), суюлтирилган водород пероксидининг эритмаси (Sol. Hydrogenii peroxydi diluta – 3% водород пероксиди сақлайди) киради.
Официнал эритмаларнинг концентрацияси рецептда кўрсатилмайди.
Мисол: 50 мл официнал суюлтирилган водород пероксидининг эритмаси (Solutio Hydrogenii peroxydi diluta, Perhydrolum). 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб, оғизни чайқаш учун буюрилсин.
Rp.: Sol. Hydrogenii peroxydi dilutae 50 ml
(Perhydrolum)
D.S. 1 ош қошиқ эритмани 1 стакан сувда суюлтириб,
оғизни чайқаш учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |