88
Тиббий ҳамшира мутахассис сифатида ўткир кўзли, фаҳм-фаросатли
кузатувчи бўлмоғи лозим. У
бемордаги барча майда-чуйда, руҳий ва
жисмоний ўзгариш ҳолатларини билиш ва баҳолаши лозим. У ўз ўзини ҳар
томонлама идора қила олиши, ҳис-туйғуларини бошқара билиш керак.
Тиббий ҳамширанинг ўзини тутиш маданияти 2 турга бўлинади.
1. Ички маданият: Бунга меҳнатга, тартиб интизомга, атрофдаги турли
воситаларга бўлган авайлаб муносабатда бўлиши, дўстона ва
бирдамлик
туйғулари киради.
2. Ташқи маданият: ҳамширанинг ташқи қиёфаси, муомаласи, сўзлаш
маданияти ва ҳоказо.
Тиббий ҳамширанинг асосий ички маданиятини белгиловчи хусусиятларига
қуйидагилар киради:
- Оддий, соддадиллик, камтарлик – Бу ҳамширанинг ажойиб, гўзал
қирраларини кўрсатади.
- Ҳаққонийлик, адолатлик – Цицерон бу хақда шундай деганди:
«Ҳаққонийлик – бу хусусият хеч кимга халақит бермайди ва жамиятга фойда
келтиради».
- Ростгўйлик – Ҳамшира ўз фаолиятида ростгўй бўлиши лозим. Акс ҳолда
беморга ҳам, шифокорга ҳам фақат зарар келтиради.
- рахмдиллик – Бу инсон ички маданиятининг энг асосий хусусиятидир.
Ҳамширада бу ҳислат бўлмаса, хеч қачон ўз пациентига ёрдам бера олмайди.
- Яхши инсон – Ҳамшира ўз навбатида яхши инсон бўлиши лозим.
У ўз атрофидагиларга раҳмдил, софдил, уларнинг ғам-қайгусига
шерик
бўлиши, керак вақтида ёрдамга тайёр туриши, ўзининг манфаатларидан
бемор ва бошқаларнинг манфаатини устун кўйиши лозим.
Ўз навбатида ҳамширанинг ташқи маданиятига унинг қуйидаги хусусиятлари
киради.
- Ташқи қиёфаси – Ҳамширанинг ташқи қиёфасини унинг кийимлари
белгилайди.
89
Яъни оппоқ халат,
бош кийими, оёқ кийими талабга жавоб бериши лозим.
Унинг кийимлари, юз қиёфаси, ўзининг тутиши беморларга бўлган
муносабатини билдиради. Гиппократ бу ҳақда шундай деб ёзиб қолдирган:
«Тиббий ходимлар беморлар ёнида доимо ўзларини тута билишлари,
самимий қиёфада бўлишлари,
кийимлари тоза, яъни уларнинг барча
ҳислатлари беморга хуш ёқиши керак».
- Нутқ маданияти: ҳам ҳамширанинг асосий ҳислати бўлиб, у аниқ лўнда,
содда, равон,тушунарли ва ишончли гапириши лозим.
Ҳамшира қаттиқ овозда, дағал, қўпол, жеркиб гапириши асло мумкин эмас. У
беморга лақаб қўйиши, камситиши тақозо этилмайди,
чунки бундай
муносабатлар беморнинг кайфиятини тушуриб, ишончсизлик туйғусини
келтириб чиқариши мумкин ва унинг аҳволи оғирлашади. Баъзи тиббий
ходимлар беморни менсимай унга тушунарсиз сўзларни қўллаб гапириши
мумкин (гўёки замонавий сўзларни), бу эса беморда салбий муносабатларни
ва ишончсизликни келтириб чиқаради.
Ҳамширалик этика ва деонтологиясини Флоренс Найтингейл
тасвирлаган қуйидаги асосий принциплари мавжуд:
1.
Инсонийлик, меҳр-оқибатлик, ғамхўрлик, мурувватлилиқ, муҳаббат,
софкўнгиллик.
2. Қайғуга шерик бўлиш.
3. Раҳмдил.
4. Беминнат.
5. ишчанлик, меҳнатсеварлик.
6. Эътиборлик.
Do'stlaringiz bilan baham: