90
тушунтирилади, пациентга эса давони танлаш ва розилиқ бериш ҳуқуқи
берилади.
2. Давонинг аҳамияти ва мақсадини.
3. Даво билан боғлиқ асоратларни ва кутилаётган хавфни.
4. Бу даво билан бирга бошқа муолажалар ҳам мумкинлиги ва уларнинг бир-
биридан фарқи ва афзалликларини.
5. Юкоридагиларга асосан беморга қайси давони танлаш имконияти
берилади, бу айниқса жаррохликда қўлланилади.
6. Раҳмдиллик принципи – Бу фақат яхшилиқ қилишга асосланган. Ҳамшира
қайғу ва кулфатда ҳамдард бўлиши лозим, яхшилиқ қилиши керак, беморга
ҳар қандай вазиятда ёрдам бериши шарт.
7. Мансаб доирасидаги жиноятлардан эҳтиёт бўлиши – Тиббиёт
ходимлари
атрофдагиларни хавфдан химоя қилиши, улардаги оғриқ ва азобларни
бартараф қилиши лозим.
8. Адолатлилиқ – Барча пациент ва беморларга нисбатан кенг ҳуқуқлилиқ,
ҳаммани баравар ҳурмат қилиш, тиббиёт воситаларини барча беморларга бир
хил тақсимлаш, уларнинг мансаб ва обрўсига аҳамият бермаслик.
9. Ростгўйлик – Пациентга нисбатан тўғри, рост гапириш. Ҳамшира
муолажалари ҳақида уларни доимо очиқчасига хабардор қилиши керак.
6.5 Биоэтика тушунчаси
«Биоэтика» ёки ҳаёт этикаси тушунчасини 1969 йилда В.Р.Поттер
томонидан киритилган. Биоэтиканинг ўрганиши предмети – инсонлар
ўртасидаги муносабатлар тушунчасини ифодалайди. Тиббиёт ва
этика
ўртасида минг йиллардан бери алоқа мавжуддир.
Тиббиёт – одамларда учрайдиган касалликлар ва уларнинг давосини
ўрганади.
91
Этика – Юнонча сўздан олинган бўлиб «ethos-урф-одат» деган маънони
билдиради. Меъёр, қоида, одоб-аҳлоқлар одамлар ва жамиятлар ўртасидаги
муносабатларни белгилайди.
Тиббиёт этикасига барча тиббиёт ходимлари риоя қилишлари лозим.
Этика
категориялари қуйидагилар: Мажбурият, бурч, қадрият, виждон, бахт, омад.
- яхшилиқка интилиш, яхшилиқ қилиш, ёрдам бериш. Жамиятда инсон
ҳаракатининг қадриятлари бўлиб, бунда тиббиёт ходими беморнинг қалбига
кириб бориши, ишончини қозониши лозим. Пациент ҳамширага ўз соғлиғини
ишониб топширади, пациент ҳамширадан юқори даражада малака, тажриба,
хушмуомалалик кутади.
Қадрият тушунчаси – Бу инсонларнинг жамиятдаги бурч ва вазифалари
қоидалари йиғиндисидир. Инсонларнинғ ҳар бир ҳаракати,
фаолияти
уларнинг ҳуқуқ ва бурчларидан келиб чиқади.
Инсон жамиятдаги қабул қилинган меъёрий чегарадан чиқмаслиги лозим,
бунда инсоннинг ички ҳиссиёти, ақли ёрдам беради. Ҳамшираларнинг этник
(одоб) кодекси, яхшилиқ қилиш, ёрдам бериш бурчи – бу кенг тушунча
бўйлаб, уни бурч тушунчаси, деонтология билан аралаштирмаслик лозим.
Шифокорлик (даволаш) бурчи – Бемор ва шифокор ўртасидаги мулоқотдан,
тарихий меъёр,
талабдан, шифокор ва жамият ўртасидаги муносабатдан
келиб чиқади. Касбий бурч – инсонийликка (гуманизмга) асосланади.
Шифокор ва ҳамшира ҳеч қачон тиббий ёрдамни ҳеч кимдан хатто рақибидан
ҳам аямаслиги лозим. Шифокор ва ҳамширанинг бу мажбурияти Гиппократ
қасамёдида,
Женева
декларациясида,
Президентимиз
томонидан
такомиллаштирилган қасамёдда ўз ифодасини топган, лекин ҳозирги вақтда
бундан четга чиқиш холлари учрайди: М: хусусий шифокорлик амалиётида
агар пациент тегишли гонорарни тўпламаса, шифокор ёки ҳамширалар ёрдам
беришдан, хизмат кўрсатишдан бош тортади.
Ҳозир «Биотиббиёт этика»сида 4 та модел мавжуд:
92
1. Гиппократ модели – Бу моделнинг асосий принципи – «Ёмонлик қилма»га
асосланган. Даволаш принциплари тиббиёт отаси Гиппократ томонидан
қабул қилинган. Бу қоидалар ҳозирги даврда долзарб мавзудир (460-377 й).
2. Парацельс модели (1493-1541 й) – «Яхшилиқ қилиш» – принципи ўрта
асрларда келиб чиққан. Пациент ва шифокор ўртасидаги
эмоционал
мулоқотни билдириб, унинг асосида бутун даволаш жараёни тузилади.
3. Деонтологик модель – 1840 йилда (Петров томонидан) тадбиқ қилинган.
Шифокорлик бурч ва мажбуриятларига асосланган моделдир.
4. Биоэтика – Анъанавий биотиббиёт этикасининг замонавий шаклидир.
Унинг асоси инсон ҳуқуқларини ва қадриятларини ҳурмат қилишга
асосланган. Биоэтика фалсафий билимларнинг асосий бўғинидир. У
пациентнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун замонавий тажриба ва назарияга
асосланган ҳолда, янги техника,
трансплантология, генетика каби фанларни
қўллаб фаолият кўрсатишни тақазо қилади. Ҳозирги даврда аборт,
уруғлантириш, сунъий уруғлантириш, клонлаштириш, сексология, эвтаназил
борасида муаммолар мавжуд. Бу
муаммолар жамият, ота-оналар,
қариндошлар ва шифокор олдидаги муаммодир. Бунинг барчаси пациентнинг
розилиги, ихтиёрига асосланиши шартдир.
Замонавий тиббиётда нафақат беморга ёрдам бериш, балки
паталогияларни бошқариш жараёни муаммоси ҳам мавжуд.
Биоэтика
тиббиётни инсон ҳуқуқлари билан боғлаб, шифокор ва пациент ўртасидаги
муносабатни белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: