5.9. Беморга ёрдам бериш
Эрта билан беморлар ётадиган хоналарга қилинган ташриф 5-10 дақиқа
давом этса-да, бу улар учун нақадар катта аҳамиятга эга.
Тиббиётда шундай бир ибора бор: «Яхши парваришланган бемор».
Бунда беморларнинг яхши жисмоний, гигиеник парваришигагина (яхши
овқатлантириш, жойлаштириш, хона ҳавосини узгартириш, кийим-кечак ва
тўшак анжомларининг тозалиги ва х.к.) эмас, аввало мохирлик билан олиб
борилган «руҳий парвариш»: беморга тўғри маълумот берилгани, руҳий
аҳволи яхшилиги, аста-секин тикланаётганлиги, ҳамшира билан яхши
муносабатда эканлиги тушунилади. Иш кунининг боши ва охирида
ҳамшираларнинг палаталарига қисқа муддатли ташрифи даволаш
муассасаларида «илиқ руҳий иқлимнинг» аратилишига асос бўлади.
Ҳамшира бемор билан ўзаро муносабатда бўлар экан, касалнинг шахсий
хусусиятларини, касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган асабий
таъсирланишини, маданият даражасини ҳисобга олиши ва албатта шифокор
сирини ошкор килмаслиги керак. Шифокор сири деганда, асосан бемор
тўғисидаги маълумотлар (бу маълумотларни асосан беморнинг ўзидан
олинади), – касалликнинг нохуш кечиши, психологик (инсон руҳига) зиён
етказувчи ташҳис тушунилади. Тиббиёт ходимининг фаолиятида кўшимча
шундай холлар бўладики, шифокор сири «алдаш» билан боғлиқ бўлади, уни
«муқаддас ёлғон» деб аталади. Масалан, касаллиги ўлимга олиб борадиган
беморга унинг касаллиги оғир эканлигини гапирмаслик керак. Ўлими аниқ
бўлган беморларга улар соғайиб кетишига умид тарзи ва унинг кандай
тугаши ҳақидаги маълумотларни ҳам ошкор қилиб бўлмайди, чунки бу хол
уларга қўшимча азоб-уқубат келтириши ва шифокор, ҳамширага бўлган
ишончга путур етказиши мумкин.
84
Тиббиёт ҳамшираси беморга унинг хақиқий ташҳисини маълум қилиши ёки
қилмаслиги ҳақида фикр юритиши зарур. Агар ҳамшира беморга ташҳисни
билдиришга қарор қилса, унинг босқичи, асоратларини енгил шаклда,
беморни аста-секин тайёрлаган ҳолда босқичма-босқич айтишни ўйлаб
қўриши керак. Табиийки, беморга ҳамма нарсани гапириб бўлмайди, лекин
зиёли, тушунадиган киши билан «сукут сақлаш» ёки иккиланиш, фойдадан
кўра, кўпроқ, зарар келтиради. Бир қатор касалликларда, жумладан, зарарли
ўсмалари бўлган хасталарга ташҳис маълум қилинмайди, онкология
шифохонасига келган касал ўзидаги шишнинг «ёмон» ёки «яхши»
эканлигини аниқлаш изтиробини бошдан кечиради ва табиийки, буни
шифокордан ёки ҳамширадан сўраб билишга ҳаракат қилади. Онкологик
касалликка учраган беморлар психикаси жуда нозик ва таъсирчан бўлади, бу
ҳол, айниқса, касалликнинг яқинлашиб келаётган оқибатини ҳис қилганда
намоён бўлади. Бундай шароитда ҳамширанинг баланд овоз чиқариб
гаплашиши, қаҳ-қаҳа билан кулиши беморни руҳий мувозанатдан чиқариб
юбориши мумкин. Беморларга ташҳис, даволаш, касалликнинг асоратлари ва
қайталашлари олдини олиш билан боғлиқ бўлган кўпгина маълумотлар
билдирилади, ўз-ўзига ёрдам бериш йўллари кўрсатилиб, махсус эслатмалар
билан таъминланади. Масалан, оддий мисол – қандли диабет касаллигини
моҳиятини ҳамшира фақатгина тушунтирмай, балки – диабетга қарши
парҳез, инъекцияларни бажариш техникасини ўргатиши, турли хил
инсулинлар ва ичиладиган дориларнинг хоссалари, комадан олдинги ҳолат
белгилари ва бошқалар ҳақида маълумот бериши керак. Шу тариқа
тушунтиришлар инфаркдан кейинги кардиосклероз, хафақон касаллиги,
аритмиялар, ошкозон-ичак яра касаллиги ва бошқа хасталиклари бўлган
беморлар учун зарурдир.
Ҳамширанинг ўлим эҳтимоли бўлган оғир бемор тўшаги ёнидаги
хатти-ҳаракатлари тиббиёт деонтологиясининг муҳим ва мушкул масаласи
бўлиб келмокда. Масалан, беморга ўлим эхтимолини маълум қилиш ёки
қилмаслик масаласи, агар бу ҳақда маълум қилиш керак бўлса, уни қайси
85
шароитда ва қай тарзда амалга оширишдадир. Барча замонларда бу масала
муқаррар равишда манфий ечимга эга бўлган. Бунинг учун бир қатор кескин
асослар ва фикрлар мавжуд. Беморга мутлақо нажотсиз охир-оқибат
тўғрисидаги «аччиқ ҳақиқатни» маълум қилиш – бу аввало унинг ҳаётидаги
энг муҳим нарса – умидини тортиб олиш, охирги кунлари ва соатларини
зимистон тунга, тубсиз қора жарликка тушишга айлантиришдир. Бундай
холларда ҳамшира бемор кўнглига соғайиб кетиш умидини солиши ва унда
касалликка қаршилиқ кўрсатиш ҳиссиётини уйғотиши зарур.
Ҳамшира билан бемор ўртасидаги муносабатнинг яна бир муҳим
томони беморга тайинланган индивидуал тартиб, парҳез, дори-дармонлар
билан даволаниши режаларини тушунтириш ва тўғри ташҳис этишдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |