«bibakon» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг


-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш



Download 3,9 Mb.
bet309/314
Sana12.04.2022
Hajmi3,9 Mb.
#545041
TuriКодекс
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314
Bog'liq
Солик Кодекси 2022 йилги узгаришлар билан

479-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу Кодексда белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади.
480-модда. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фойдасига солиқ солиш
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини ушбу Кодексда белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи ушбу Кодекснинг 43-бобида назарда тутилган даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф этилади.
Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган харажатлар ушбу Кодекснинг 317-моддасига мувофиқ аниқланади.
Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
711-боб. Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
4801-модда. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудларида мазкур Кодекснинг 4802-моддасида белгиланган махсус солиқ ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланиши мумкин.
Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ҳудудлари қуйидагилардан иборат: Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, шунингдек Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа — 2 кўчаси.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish