Баъзи мулклар ҳам ижарадан даромад олиш ёки капитал қийматининг қимматлашиши мақсадиад егалик қилинадиган қисмни ҳам товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган қисмни қамраб олиши мумкин. Агар ушбу қисмларни алоҳида сотиш (ёки молиявий ижара бўйича алоҳида ижарага бериш) мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти қисмларни алоҳида ҳисобга олади. Агарда ушбу қисмларни алоҳида сотиш мумкин бўлмаса, мулк инвестицион мулк бўлади, қачонки катта бўлмаган қисми товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса. - Баъзи мулклар ҳам ижарадан даромад олиш ёки капитал қийматининг қимматлашиши мақсадиад егалик қилинадиган қисмни ҳам товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган қисмни қамраб олиши мумкин. Агар ушбу қисмларни алоҳида сотиш (ёки молиявий ижара бўйича алоҳида ижарага бериш) мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти қисмларни алоҳида ҳисобга олади. Агарда ушбу қисмларни алоҳида сотиш мумкин бўлмаса, мулк инвестицион мулк бўлади, қачонки катта бўлмаган қисми товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки йетказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса.
Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти эгалигидаги мулк унинг бош ташкилоти ёки бошқа шуъба тадбиркорлик субъекти томонидан ижарага олинган ва банд қилинган бўлади. Жамланган молиявий ҳисоботларда ушбу мулк инвестицион мулк сифатида таснифланмайди, чунки мулк гуруҳ нуқтаи назаридан мулк-эгаси-эгаллаган мулкдир.
Бироқ, мулкка эгалик қилаётган тадбиркорлик субъекти нуқтаи назаридан қараганда, агарда мулк 5-банддаги таърифни қаноатлантирса, у инвестицион мулкдир. Шу туфайли, ижарага берувчи ўз молиявий ҳисоботларида мулкни инвестицион мулк сифатида ҳисобга олади.
Тан олиш Инвестицион мулк актив сифатида тан олиниши лозим, фақатгина қачонки: - (a) тадбиркорлик субъекти томонидан инвестицион мулк билан боғлиқ келгуси иқтисодий фойда олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса; ва
- (б) инвестицион мулкнинг таннархи ишончли баҳоланиши мумкин бўлса.
- Тадбиркорлик субъекти ушбу тан олиш мезонига асосан инвестицион мулкнинг барча харажатларини улар сарфланган пайтда баҳолайди. Ушбу харажатлар дастлаб инвестицион мулкни сотиб олиш учун сарфланган харажатларни ҳамда кейинчалик мулкка нисбатан амалга оширилган қўшимчалар, ўзгартиришлар ёки хизматлар харажатларини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |