Гидротехник иншоотлар тиклашда, бетон қоришмасини узатиш учун кранлар танлаш ва уларни жойлаштириш.
а – хандак; б – иншоот ер ости қисми юқориги белгисида; в – бетон иншооти қурилган қисмида.
Краннинг асосий техник кўрсаткичи бўлган юк кўтариш қобилияти бетон қоришмасининг бадья билан биргаликдаги оғирлигидан катта бўлиши керак. Талаб қилинадиган юк кўтариш баландлиги (Н) ва узатиш масофаси (R) қуйидагича белгиланади:
H = Hб + h1 +h2 , м (24)
R = Вб + b1/2 + b2, м (25 )
Бу ерда: Hб–кран ўрнашган белгидан юқорида жойлашган иншоотнинг бетонлаштириладиган қисми баландлиги, м;
h1–бадьянинг кўтариш мосламалари билан биргаликдаги баландлиги, м;
h2–ишларни бажариш ва техника хавфсизлиги шароитлари бўйича иншоот юқори қисмидан белгиланадиган захира баландлик, (h2к1...2 м)
Вб–иншоотнинг бетонлаштириладиган қисми кенглиги, м;
b1–кран харакатланиш қисми эгаллайдиган зона кенглиги, м;
b2–бетонлаштириладиган иншоот ва кран орасидаги захира масофа, м.
Умумий холатда, кранларнинг ишлаб чиқариш унумдорликларини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
Пкр = 60q/tкр·Кв , м3/соат (26)
Бу ерда: q–кўтарилиб узатиладиган юкнинг хажми, м3 т;
tкр–краннинг бир цикл иш давомийлиги, мин;
Кв–иш вақтидан фойдаланишни хисобга олувчи коэффициент.
Узатиладиган юк миқдори билан кран юк кўтариш қобилияти ўртасида қуйидагича боғланиш мавжуд:
q = qкр·Kкр·K , т/соат, ( 27 )
Бу ерда: Kкр–кран юк кўтариш қобилиятидан фойдаланишни хисобга олувчи коэффициент;
K-фойдали юкдан ташқари қўшимча юк кутарилишини (бетон узатишда бадьянинг оғирлиги) хисобга олувчи коэффициент.
Бетон қоришмасини узатиш жараёнида бадьянинг оғирлиги бетоннинг тахминан 15–30 % ини ташкил қилишини инобатга олсак, K = 0,7...0,85 га тенг бўлиши мумкин. Краннинг бир цикл иш жараёни давомийлиги унинг габарит ўлчамлари ва юк кўтариш қобилиятига боғлиқ. Юк кўтариш қобилияти 2 т гача бўлганда кранлар бир цикл жараёни 3–4 минут, 5 т гача бўлганда 4–6 минут ва 5 т дан ортик бўлганда 10 минутдан ортик бўлади.
Замонавий юк кўтариш техникалари сифатида “Либхерр” фирмасининг LTM русумли автомобил кранлари қўлланилиши тавсия қилинади. Уларнинг юк кўтариш қобилияти 80 т гача бўлиб, хартумининг узунлиги 226 м ва юк узатиш қобилияти 165 м гача етади. Бундай кранларнинг охирги авлодлари “LICCON” компьютер тизимлари билан жихозланган.
Сув хўжалигининг йирик объектлари қурилишда, махсус қисмларни бетонлаштириш жараёнида темир йўл транспортидан хам фойдаланиш ташкил қилиниши мумкин. Яъни бунда махсус темир йўллар қурилиб бир томондан бетон тайёрлаш хўжалигига, иккинчи томондан эса бетонлаштириладиган зона билан туташтирилади. Бетон қоришмаси махсус хар хил сиғимдаги вагончаларда ташилади. Шуни қайд қилиш керакки, бундай турдаги транспорт тури бошқа транспорт турларига нисбатан техник–иқтисодий жихатдан самарасиз хисобланади ва шу сабабли қўлланиш доираси кескин чегараланган.
Шунингдек, баъзи холларда кранлар ва бошқа турдаги механизмлар ишлашига имконият бўлмаган шароитларда конвейер транспортлари, яъни лентали транспортёрлар қўлланилиши мумкин. Айникса, гидроэлектростанциялар машина залларининг ички конструкцияларини куришда стационар ёки кўчма лентали транспортёрлар қўлланилса, техник–иқтисодий жихатдан самарали бўлиши мумкин. Лентали тарнспортёрлар бир неча звенолардан ташкил топиши мумкин ва хар бир звено узунлиги 40, 80 м, хатто 240 м гача етиши мумкин. Бундай транспорт воситалари тизимига магистрал, тарқатувчи транспортёрлар, ва таянч эстакадалар, бункерлар, хоботлар ва бошқа қурилмалар кириши мумкин. Лентали транспортёрлар узлуксиз ишлагани боис уларнинг иш унумдорликлари анча юқори бўлади. Ленталар харакатланиш тезлиги 1 м/с дан кам бўлиши тавсия қилинади, чунки ундан юқори бўлса, бетон қоришмаси структураси бузилишига олиб келиши мумкин. Умуман олганда, конвейер транспорти хам юқори даражада мехнат сарфини талаб қилади ва кейинги йилларда унинг қўлланилиш даражаси анча пасайганлиги кузатилм
Do'stlaringiz bilan baham: |