Илм - нур, китоб - мўъжиза, мутолаа - ҳайрат. Шунинг учун бўлса керак, пойтахтимиз марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳам илмга интилувчан ёшлар билан ҳар доим гавжум. Бу ерда ўтказиладиган турли маърифий тадбирлар улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.
Миллий кутубхона таркибидан Республика йиғма электрон каталог маркази жой олган. Шу асосда мамлакатимизнинг электрон кутубхонага эга ҳар бир ахборот-кутубхона муассасасида қандай адабиётлар мавжудлигини билиб олиш имконини берадиган маълумотларни тақсимлаш базаси яратилмоқда.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳам илмга интилувчан ёшлар билан ҳар доим гавжум. Бу ерда ўтказиладиган турли маърифий тадбирлар улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир.
Бешинчи ташаббус Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади. Давлатимиз раҳбари томонидан бешта муҳим ташаббуснинг сўнггиси бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда
Маълум бўлишича, ҳудудларда 20 мингга яқин аёл оғир турмуш шароитида яшайди, шундан кўплари профилактик ҳисобда туради. Бундай салбий вазиятларнинг сабабчиси биринчи навбатда хотин-қизлар ишсизлигидир. Президентимиз томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлни ҳаётга мотивациялаш ва касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш вазифаси қўйилганлиги ва бу борада амалга оширилаётган ишлар хотин- қизларимизнинг турмуш шароитларини яхшилашда, уларга муносиб турмуш шароитларини яратишда катта аҳамият касб этади.
Барча олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳаётида, уларнинг ўз истеъдодларини намоён этишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишларида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус улкан аҳамият касб этмоқда.
Жамиятимизда аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор кундан-кундан юксалиб бормоқда, десак муболаға бўлмайди. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Устоз-шогирд» анъаналари асосида хунармандчилик билан шуғулланишни ривожлантириш мақсадида Республика “Хунарманд» уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси Хотин-қизлар ўртасида хунармандчиликни ривожлантириш бўйича мутахассиси Жуманова Феруза ва хунармандлар билан Камолиддин Беҳзод номидаги Милий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультетида бўлиб ўтган учрашув бунга яна бир мисол бўла олади.