Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


Фирмаларнинг асосий турлари



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

9.5. Фирмаларнинг асосий турлари 
Корхоналар ривожланиши траекторияларининг ўзига хос хусусияти 
корхоналар ташкилий тузилишидаги миллий фарқларни белгилаб беради. 
Бугунги кунда исталган мамлакатдаги йирик корхоналарнинг аксарияти жаҳон 
бозорида юзага келган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат қилишига 
қарамай, уларнинг ташкилий тузилишлари ва улар томонидан амалга 
ошириладиган стратегияларнинг хилма-хиллиги кузатилади. Чунки ташкилий 
ривожланиш траекториясини танлашга таъсир этган омиллар йиғиндиси турли 
мамлакатларда турлича.
Ташкилий ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи омиллар 
жумласига қуйидагилар киради: 
-
институционал муҳит, шу жумладан институционал ривожланиш 
траекторияси; 
-
активларнинг 
ўзига 
хослик 
даражаси 
(рақобот 
бозорининг 
ривожланганлик даражаси); 
-
ташқи муҳитнинг ноаниқлик даражаси (бозорнинг барқарорлик 
даражаси); 
-
хатарга мойиллик даражаси (мамлакат аҳолисининг умумий сонида 
хатарга нисбатан бетараф бўлган инсонлар улуши); 
-
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг умумий даражасига боғлиқ 
битимларнинг мураккаблик даражаси; 
-
қонундан фойдаланиш баҳоси ва хуфиёналик баҳосининг нисбати. 
Ташкилий ривожланиш миллий траекториясининг фарқлари нафақат 
тузилмаларга – унитар, холдинг ёки мультидивизионал, балки уларнинг 
мақсадли вазифасига, корхонанинг етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва 
ёлланма ходимлар билан муносабатлардаги хатти-ҳаракати, шунингдек, 
корхона фаолиятининг кўплаб бошқа кўрсаткичларига тааллуқли. Энди 
корхоналарнинг бир неча бенуқсон турларини ёритишга ҳаракат қиламиз. Улар 
буйруқбозлик иқтисодиётида фаолият юритувчи корхона (
Б 
корхона); Америка 
фирмаси (
А
фирма); Япония фирмаси (

фирма) ва ўтиш туридаги корхона (
Ў
корхона)лари. 
1.Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона.
Корхонанинг 
ушбу турига нисбатан қизиқиш асосан шу билан боғлиқки, Россия ва Шарқий 
Европа корхоналари катта қисмининг илдизи буйруқбозлик иқтисодиётига 


130 
бориб тақалади. Буйруқбозлик иқтисодиётида ҳаракат қилувчи корхона 
фойдани кўпайтиришга эмас, балки бир меъёрдаги ишлаб чиқариш режасини 
бажаришга йўналтирилган. «Принципал» (режа органи)нинг фармойиши 
мутлақ хусусиятга эга эмас, балки муҳокама ёки 
режали савдо
нинг предмети 
ҳисобланади. Ушбу савдода корхонанинг овози рухсатнинг юқори чегараси, 
нормадан юқорига чиқиш ҳақида огоҳлантиради, юқори турувчи органнинг 
овози эса рухсатнинг қуйи чегараси, нормадан қуйига оғиш ҳақида эслатади. 
Бу ерда «принципал» қандай мақомга эгалиги алоҳида таҳлилни талаб 
этади. Коммунистик мафкурага мувофиқ социализмда ўз манфаатлари вакили – 
режа органи орқали 
Б корхона
фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқини амалга 
оширувчи барча меҳнаткашлар «принципал» ҳисобланарди. Лекин назоратнинг 
самарали механизмлари фақат режа органи билан корхона дирекцияси ўртасида 
ҳамда корхона дирекцияси билан унинг ходимлари ўртасидаги муносабатларда 
юзага келар эди.
Ишлаб чиқариш топшириқларини бажаришдаги қатъий интизомга 
назоратнинг учта механизми – партия (партия ташкилотлари орқали), хўжалик 
(вазирликлар ва идоралар орқали) ва кенгаш (Халқ депутатлари кенгашининг 
ижроия органлари орқали) механизмлари орқали эришилди. Режа 
органларининг меҳнаткашлар томонидан назорат қилиниши механизмлари эса 
мавжуд эмас эди, натижада меҳнаткашлар «принципал» сифатида ўз 
манфаатларини амалга ошира олмас эди. Шунинг учун режа органи амалда 
«агент»дан ягона «принципал»га айланди: назоратсиз бюрократик аппарат ўз 
манфаатларини умуман жамият манфаатлари билан мослаштириш имкониятига 
эга бўлди. Келтирилган далилларга асосланган ҳолда 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish