Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр


Ёллаш тўғрисидаги шартнома



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

Ёллаш тўғрисидаги шартнома
– хатарга бетараф бўлган шахс ва 
хатарга қарши шахс ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши 
жараёнида 
амалга оширилиши
мумкин бўлган
вазифалар доирасини белгилаб 
берувчи келишув. Бунда хатарга қарши шахс хатарга бетараф бўлган шахсга ўз 
ҳаракатлари устидан назорат қилиш ҳуқуқини топширади.
Сотиш тўғрисидаги шартнома
– бир хил даражада хатарга бетараф 
бўлган шахслар ўртасидаги келажакда шартноманинг бажарилиши жараёнида 
амалга ошириладиган 
вазифалар доирасини белгилаб берувчи келишув. 
Сотиш тўғрисидаги шартнома фақат унинг иккала томони ҳам хатарга 
нисбатан бетараф бўлиб, кутилаётган воқеалар содир бўлмаслиги ва 
шартномада қайд этилган вазифалар юзага келадиган вазиятга мос бўлмаган 
эҳтимолликка кўнишга тайёр бўлган тақдирда тузилиши мумкин. 


108 
Демак, сотиш тўғрисидаги шартнома хатарга бир хил муносабатда 
бўлувчи – хатарга бетараф шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга 
солади. Ёллаш тўғрисидаги шартнома эса хатарга ҳар хил муносабатда бўлувчи 
–хатарга бетараф ва хатарга қарши инсонлар ўзаро ҳамкорлигининг 
институционал доираларини белгилайди. Хатарга қарши шахслар (ёлланма 
ходимлар) хатарга бетараф бўлган шахслар (иш берувчилар) фойдасига 
келгусида «табиий» омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳаракат стратегиясини 
эркин танлаш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечадилар. Шахснинг 
шартномада белгиланган фаолият тури устидан 
назорат ҳуқуқининг ихтиёрий 
равишда топширилиши
юз беради. Ҳудди ресурсларни тасарруф этиш 
ҳуқуқини топшириш каби шахс ўз ҳаракатлари устидан назорат қилиш 
ҳуқуқини ҳам топшириши мумкин. 
Шундай қилиб, шахс, агар у бошқа шахс томонидан назорат қилинган 
тақдирда катта фойда ва (ёки) назорат қилиш ҳуқуқи топширилаётган шахсдан 
компенсация олишига ишонса, ўз ҳаракатлари устидан назорат ҳуқуқининг 
топширилишидан 
манфаатдор
ҳисобланади. 
Шахсга фаолиятнинг шартномада белгиланган соҳалардаги ўз 
ҳаракатлари устидан назоратнинг топширилиши ҳукмронлик муносабатларига 
асосланади. Ҳукумронлик муносабатлари бир неча турга бўлинади: 
-
оддий,
унинг доирасида назорат айнан унга назорат қилиш ҳуқуқи 
топширилган шахс томонидан амалга оширилади; 
-
мураккаб,
бунда унга назорат ҳуқуқи топшириладиган шахс бир 
вақтнинг ўзида ушбу ҳуқуқни учинчи шахсларга топшириш ҳуқуқини ҳам 
қўлга киритади; 
-
алоҳидаланган, 
унда назорат муайян шахсга топширилади; 
-
 позицион, 
у назоратнинг муайян шахсга эмас, балки жамиятнинг 
институционал таркибида (давлат аппаратида, фирманинг ички тузилишида ва 
ҳ.к.) муайян мавқега эга шахсга топширилишини назарда тутади. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish