Кўп поғонали мулкчилик
нинг вужудга келиши мулкдор
ваколатларининг турли хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тақсимланиши
жараёнини ўзида намоён этади.
Кўп поғонали
мулкчиликнинг асосий
хусусиятлари:
а) мол-мулк ва ҳокимиятнинг ажратилмаганлиги;
б) мол-мулк учун тўлиқ ҳуқуқларга эга шахсларнинг мавжуд эмаслиги;
в) мулкдор ваколатларини амалга оширишда иштирок этишнинг хизмат
хусусияти;
г) улар ўртасида мулкчилик ваколатлари тақсимланадиган субъектлар
ўртасидаги тобелик муносабатлари;
д) меҳнат шароитларининг ишлаб чиқарувчиларга бириктирилиши.
Таъкидлаш лозимки,
кўп поғонали
мулкчилик институти барча хўжалик
юритувчи субъектларнинг меҳнат шароитларини тасарруф этишдаги
ҳуқуқларини сезиларли даражада чеклагани ҳолда, меҳнат натижаларининг
91
эркин айланишинини истисно этмайди. Демак, табиий ресурслар эмас, балки
хўжалик фаолиятининг маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий воситаларига
айланишига кўра мазкур институтнинг иқтисодий асоси нурай бошлади. Лекин
бу ноиқтисодий мажбурлашга асосланган ҳокимият ўз мавқеини осонгина
бўшатиб берганлигини англатмайди.
Кўп поғонали
мулкчилик институти ўз
шаклини ўзгартирди. Тарихдан ушбу ўзгаришнинг иккита йўналиши маълум:
тоталитар ва бюрократия мулкчилиги.
8.
Тоталитар мулкчиликка
собиқ Иттифоқда мавжуд бўлган «давлат
мулкчилиги» институти яққол мисол бўлади.
Тоталитар мулкчиликка мос келувчи режали-тақсимлаш иқтисодиётида
хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган мол-мулкка фақат
амалда эгалик қиладилар ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотнинг ҳам, уни
сотишдан олинган маблағларнинг ҳам эгаси ҳисобланмайдилар. Тоталитар
мулкчиликнинг асосий хусусиятлари:
ҳокимият ва мулкнинг ажратилмаслиги;
ишлаб чиқариш воситаларига давлат монополияси;
меҳнат шароитларининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида
марказлашган тарзда қайта тақсимланиши;
ишлаб чиқарувчининг ўзи етиштирган маҳсулот ва уни сотишдан
олинадиган даромадни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши;
меҳнат шароитларини марказлашган режалаштириш механизми
ёрдамида такрорий яратиш.
9. Бюрократия мулкчилиги кўп пағонали мулкчилик ривожланишининг
табиий маҳсули ҳисобланади. Ишлаб чиқариш эмас, балки қайта тақсимлаш
катта миқдордаги пулларни юзага келтиради. Унинг асосий хусусиятари:
а) мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизими мавжуд
эмаслиги;
б) ресурслар ва маҳсулотларни қайта тақсимлаш жараёнида амалдорлар
иштирокининг қонунчиликда белгиланган имконияти;
в) нархлар ва тарифларнинг бюрократик тартибга солиниши;
г) хуфиёна иқтисодиётнинг катта улуши;
д) меҳнат шароитларини такрор яратиш самарали механизмининг мавжуд
эмаслиги.
Ҳокимият ва мулк ажралмаслигининг расман тан олиниши билан хусусий
мулкчилик ҳуқуқини бузмай қолмайди. Ноиқтисодий мажбурлашга асосланган
ҳокимият мулкдорнинг эркин иродасига нисбатан иқтисодий ҳаётнинг муҳим
омили ҳисобланади. Ҳокимият тузилмаларида иштирок этиш орқали
бериладиган
имкониятлар
хўжалик
фаолиятидан
келиб
чиқадиган
имкониятларга нисбатан анча юқори. Ҳокимияга эга амалдорлар шахсий
бойликни кўпайтириш учун ҳокимият имкониятидан фойдаланадилар. Лекин
ҳокимият ўз эгасига мулкдан кўра кўпроқ нарсани беради, уларнинг саъй-
ҳаракатлари биринчи навбатда ҳокимиятни сақлаб қолишга йўналтирилган.
Улар, одатда, ҳокимиятни йўқотиб, мулкдан ҳам маҳрум бўладилар.
92
Do'stlaringiz bilan baham: |