Беркинов Б. Б. Институционал иқтисодиёт: Ўқув қўлланма. 3-нашр



Download 3,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/160
Sana10.07.2022
Hajmi3,11 Mb.
#767529
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160
Bog'liq
Институционал иқтисодиёт Б.Беркинов 2018

6.
Мулк-талаб.
Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса 
билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у 
истар-истамас ушбу фаолият билан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз 
зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан олинадиган даромаднинг иккита 
таркибий қисми чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўловни ўз ичига 
олади. 
Сармоядор ролининг ушбу икки томонламалиги натижаси – яна бир 
бўлиниш: иштирокчи роли ва кредитор роли, тадбиркорлик фаолиятида 
иштирок этиш мақсадини кўзловчи сармоядор ва мулкни йўқотиш хатарини 
камайтирувчи сармоядор ролининг пайдо бўлиши. 


94 
Иштирокчи
– мол-мулкка нисбатан мулкчилик ҳуқуқидан жамиятга 
нисбатан талаб ҳуқуқи эвазига воз кечувчи иқтисодий агент. Ўз навбатида, 
жамият ва унинг мол-мулки эмас, балки хўжалик жамиятига нисбатан 
мажбурият ҳуқуқлари иштирокчининг мулки ҳисобланади. 
Иштирокчининг шахсий мақсади – жамиятнинг фойдасида иштирок 
этишдан иборат. У тегишлича бу билан боғлиқ хатарларнинг бир қисмини ўз 
зиммасига олади. Натижада мазкур лойиҳалар хатарларини кўплаб 
иштирокчилар ўртасида тақсимлаш асосида ўта қиммат ва узоқ муддатли 
лойиҳаларни амалга ошириш мумкин. Иштирокчининг ижтимоий-иқтисодий 
вазифаси, шу тариқа, хатарлар ва жавобгарлик дисперсиясидан иборат.
Кредитор.
Агар сармоядор – тадбиркорлик ролидан воз кечган 
капиталист бўлса, у ҳолда кредитор тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 
хатарлардан воз кечган сармоядордир. Профессионал молиявий воситачилардан 
фойдаланиш эса хатарларни пасайтириш усули ҳисобланади. 
7.
Мулк-акция. 
Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг 
хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарлик, балки бошқарувчилар 
томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниш имкониятининг 
ҳам тақсимланишини юзага келтиради. Янги ижтимоий-иқтисодий роль пайдо 
бўлади: назоратчи – хўжалик жамиятига нисбатан алоҳида вазифаларни: 
жамият мол-мулки ва даромадларининг тасарруф этилиши устидан назоратни 
амалга оширувчи унинг иштирокчиси. 
Назоратчининг 
шахсий 
мақсади 
хўжалик 
жамиятини 
капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат.
Акциядор
. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик 
жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули 
ҳисобланади. Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – 
акцияларнинг пайдо бўлиши билан таъминланади. 
Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият 
ҳуқуқлари, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият 
фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда мол-
мулкининг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни 
ўзида намоён этади.
Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқарувда 
иштирок этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига 
эгалик қилувчи акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. 
Жамият тугатилган тақдирда мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса 
амалга оширишнинг иложи йўқ: жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг 
талабларини ижро этиш учун қолган барча шахслар қондирилганидан кейин 
қабул қилинувчи сўнгги навбатдаги кредиторларни ўзида намоён этади. 
Акциядорларнинг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган акциялари 
курси тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин 
пасайтиради. 
Акциядорнинг 
шахсий 
мақсади 
муайян 
компанияни 
капиталлаштиришнинг ўсиши эмас, балки ўзига тегишли акциялар 
пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат. Ушбу мақсадга акциялар 


95 
бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий равишда кузатиш 
орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий 
вазифасининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар 
туфайли капитал ҳаракатининг тезлиги кескин ошади. 

Download 3,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish