№
Берилган савол (муаллиф ёзгани таҳрир қилинмаган)
Мурожаатчининг Ф.И.Ш.
Жавоб берган
мутахассис
Ф.И.Ш.
Мутахассис жавоби
ID рақам
1
Ассалому алейкум хурматли ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ МАМУРИЯТИ мен Қоракўл
туманидаги Жахонгир комил СИЧФ рахбариман ИНН: 204573711
11.01.2021 йил 113 код доначис. согл. инстр. Н2200 га 63682 сўм тўлаганман лекин ДСИ
базасида кўринмаган, солиқ ходими айтишича, ғазначилик пулинг бор,
лекин банк випискада
пул йўқ буни ман хал қилолмайман деяпти.
Шу масалада 3 ойдан буён сарсон бўлиб юрибман амалий ёрдам беринглар
илтимос
Жоник Саидов
Бюджет
даромадларини
прогнозлаштириш
департаменти
(Хўжакулов Р)
"JAHONGIR KOMIL O'G'LI" масъулияти чекланган жамиятининг "Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш
фондининг энг кам
меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2200-сон Низом бўйича шахсий ҳисобварағига (113 код) 2021 йил 11
январда 174-сонли тўлов топшириқномаси орқали 63681,60 сўм амалга оширилган тўлов киритилди.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 1
2
239-модда. Товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма
Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда
бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:
1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;
2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва
харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;
3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.
Мана шу моддани яъни ҚҚСсиз реализация қилинган товаримиз даромад олишга қаратилган.
Мана шуни ҚҚС ҳисоботининг қаерида акс эттириш лозим.
Фарход Санаев
Солиқ
тўловчиларга
хизмат кўрсатиш
департаменти
(Х.Базаров)
Солиқ кодексининг 239-моддасига кўра товарни бепул бериш, (бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган
ҳоллар мустасно) товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади.
Бунда, товар (хизматлар) "0" қийматда реализация қилинганлиги тўғрисида ҳисобварақ фактура расмийлаштирилади ва ҚҚС
ҳисоботида автоматик тартибда шаклланади.
Агар товраларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган деб топилмаган бўлса, солиқ базаси Солиқ кодексининг
248-моддасига асосан аниқланади ва солиқ ҳисоботининг 1-иловаси 0103-сатрида акс эттирилади.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 2
4
Ассалому алейкум, биз ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, ККС тўловчисимиз,
Савол: чорак мобайнида оборотимиз 1 миллиарддан кам бўлса, ккс тўловини чорак охирида
амалга ошириш
мумкинми
Эркинов Азиз Анварович.
Солиқ
тўловчиларга
хизмат кўрсатиш
департаменти
(Х.Базаров)
Солиқ кодексининг 259-моддасида товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси ойига бир миллиард сўмдан
ошмайдиган солиқ тўловчилар учун солиқ даври чорак ҳисобланиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан сизнинг ойлик товар
айланмангиз 1 млрд.сўмга етмаса ҚҚС ҳисоботини чораклик тақдим этишингиз ва тўлашингиз мумкин.
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 4
5
2020 yil uchun 1million 400ming uy joy uchun soliq tuladim 20sitiq
uchun shu kup emasmi shuni
Iltimos tekshirib berina
Rahmatov Zohidjon
Солиқ
тўловчиларга
хизмат кўрсатиш
департаменти
(Х.Базаров)
Кадастр агентлигининг маълумотларига асосан жами 2030 кв ер майдон бўлиб, шундан 600 кв.ер майдони хужжат бўйича деб
кўрсатилган.
СКнинг 439- моддасига асосан Солиқни ҳисоблаб чиқариш ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас
мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
Хужжат бўйича ер майдонга: 600*300=180 000 сўм
СКнинг 437-моддасига мувофиқ ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда
кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида
солиқ ҳисобланилади.
ҳужжатларсиз ёки ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмдаги ер майдон учун: 1430*900=1 287 000
ер солиғи учун 2021 йил жами 1 467 000 тўлаш лозим бўлади.
Мурожаатда кўрсатилган мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган 1 400 000 сўм тўловлар фуқаро З.Рахматовга давлат солиқ
инспекциясида очилган шахсий картоочкасига кирим қилинган. (16:12:01:01:16:4725 объектга)
Мурожаатингиз
рўйхатга олинди.
ID рақамингиз 5