камида ўн беш йил
мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва
узлуксиз фойдаланилгани, ундаги бино ва иншоотларнинг
5 йил
олдин
мавжудлигини солиштириш ва уни идентификация қилган ҳолда
тасдиқлаш ёки тасдиқламаслик ҳақида маълумотлар ва хулосаларни
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан
«Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан тақдим этилган маълумот ва
хулосалар ўша куннинг ўзида ишчи гуруҳга тақдим этилади.
Сариқ ҳисобга олиш карточкалари тайёрланган кўчмас мулк объектлари
бўйича космик суратларни олиш ва уларни қайта ишлаш билан боғлиқ
харажатлар учун
БҲМнинг 5 фоизи
миқдоридаги тўловлар Давлат
хизматлари марказлари томонидан фуқаролардан ундирилган куннинг
ўзида «Ўзбеккосмос» агентлигининг ҳисоб варағига ўтказилади.
«Ўзбеккосмос» агентлигининг сариқ ҳисобга олиш карточкалари
тайёрланган ҳужжатсиз турар жойлар жойлашган ер участкаси камида 15
йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланилгани,
ундаги бино ва иншоотларнинг 5 йил олдин мавжудлигини солиштириш
ва идентификация қилиш орқали тасдиқланган натижалари асосида ишчи
гуруҳи туман/шаҳарлардаги ҳудудлар кесимида ҳар бир ҳужжатсиз турар
жойнинг номма-ном рўйхатини тасдиқлайди ва икки иш кунида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти маслаҳатчиси
Т.А.Худайбергеновга
Бағдод тумани Халқ қабулхонаси
мудири Ф.Ж.Очилдиевдан
Б и л д и р г и
Мен Очилдиев Фазлиддин Жамолдинович 2022 йил 07 май куни
Президент Администрацияси ходими Э.Юсуповнинг топшириғига кўра
Президент виртуал ва Халқ қабулхонасига ижтимоий химояга мухтож
фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлардан ижобий ечим топилмасдан
келинаётганларини,
фуқароларни
норозиликларига
сабаб
бўлаётган
мурожаатлар рўйхатини саралаб тақдим қилдим.
Э.Юсупов томонидан ушбу фуқароларнинг мурожаатларини жойига
чиққан холда ўрганилишлигини билдириб фуқароларни хонадонига олиб
боришимни тайинлашди. Мен ўз навбатида ушбу фуқароларни яшаш
хонадонига Э.Юсуповни олиб бордим. Э.Юсупов шахсан фуқаролар билан
учрашиб улар билан очиқ мулоқот олиб борди. Фуқаролар мурожаатларига
асосланиб уларга қуриб берилган иссиқхоналарни хам бориб жойида
кўришини билдирди ва менга иссиқхона қурилган жойга олиб боришимни
айтишди. Мен Э.Юсуповни фуқароларга ажратилган кредит ва субсидия
асосида қурилган (1000 гектар) иссиқхоналар жойлашган Дўстлик қишлоғига
олиб борганимда ушбу қишлоқ худудидаги фуқароларга ажратиб қуриб
берилган
иссиқхоналар
(фуқароларнинг
мурожаатларида
кўрсатиб
ўтилганидек) сув йўқлигидан фойдаланилмасдан ташландиқ холатга келиб
ётганлиги, маиший чиқиндилар ташланиб ахлатхонага айланиб қолганлиги,
яна шамол оқибатида иссиқхоналар бузилган холдалигини гувохи булишди.
Э.Юсупов иссиқхона атрофида юрган фуқароларни мулоқотга таклиф
қилиб ушбу теплицалар нима учун фуқаролар томонидан фойдаланилмасдан
ахлатхона бўлиб ётганлигини, яроқсиз холга келиб қолганлигини сўрашди.
Фуқаролар томонидан ушбу иссиқхоналар сифатсиз қурилганлигини, шунинг
учун яроқсиз холга келиб қолганлигини билдириб, камига суғориш тизими
хам ишга туширилмаганлигини, оқар сув муаммолигини, шунинг учун ушбу
иссиқхоналар фуқаролар томонидан фойдаланилмасдан ётганлигини
билдириб, ушбу иссиқхоналарни фуқаролар ўз ўзини банд қилиш, иш билан
таъминланиши учун олинганлигини, лекин фуқаролар иссиқхоналар
сифатсиз қурилганлиги боис бузилиб кетганлиги учун ўз ўзини банд
қилолмасдан, яна ишсиз қолаётганлигини, бунинг устига кредит маблағлари
тўлаш вақти келганлигини, иссиқхонадан эса даромад кўрмаётганликлари,
буни натижасида фуқаролар моддий томондан кийналиб колаётганлигини
билдиришди. Бу холатларни барчасини Э.Юсупов шахсий телефонига видео
ва фото съёмкага олиб материал тайёрлашди. Мен Э.Юсуповни олиб бориб
кўрсатиб, шу камчиликлар юзасидан фуқаролар мурожаат қилган бўлсада,
бартараф этилмаганлигини билдирдим. Ушбу тўпланган хужжатларни
барчасини 08 май 2022 йил кунги Президент маслахатчиси томонидан
ўтказилган танқидий тахлилий йиғилишида мухокамага қўйилди.
Президент маслахатчиси ва вилоят хокими томонидан мутасаддиларга
ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан керакли топшириқлар
берилди. Эртаси куни ушбу камчиликларни бартараф этиш жараёнини кўздан
кечириш ва назоратга олиш хамда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф
қилинган жараённи фотосуратларга олиб Администрация ходимига тақдим
қилиш учун мурожаат қилган фуқаро хонадонига ташриф буюрган вақтимда,
туман Хокими Юсуфбек ва туман прокурори Акмалжонлар турганлигини
кўрдим, улар билан сўрашиш ва хол ахвол сўраш учун ёнларига борган
вақтимда, мен билан сўрашиш жараёнида, мендан юз ўгирган холда,
норозичилик кайфиятида тескари қараб номига саломимга алик хам олмасдан
сўрашишди, мен дархол ушбу вазият кечаги холат юзасидан норозичилик
кайфияти эканлигини сездим, сектор рахбарларида менга нисбатан шахсий
адовати пайдо бўлганлиги юз кўринишларида яққол номоён бўлиб кўриниб
турар эди.Прокурор ва Ҳоким норозилик кайфиятида сўз бошлаб, кеча
Администрация ходимлари ушбу камчиликларни қандай қилиб ўзлари келиб
расмга олиб кетиши мумкин, буларни хаммасини сиз уюштиргансиз, сотқин
экансиз, менга хам Бош прокуратурадан келиб хато ва камчиликларни кўрсат
деб айтса, мен кўрсатмайман, сиз нега кўрсатдингиз деб, мени прокурор
сўроқ қила бошлади, шунда мен, бу Президент администрацияси ходими,
Президент порталидаги барча мурожаатларни тахлил қилиш хуқуқига эга
эканлиги, уларни барчасини ўзи аниқлаб келганлиги, Президент ва
Президент маслахатчиси топшириқларини бажариш учун келганлиги,
фукароларни рози қилиш учун нима ишлар қилинганлигини кўриш учун
келганлигини билдирдим. Мен ўз ишимни бажардим, Президент ва
Президент маслахатчиси топшириғига кўра иш олиб бордим десам прокурор
ва Хоким ака бу ишлар хаммадан қолиб кетади, мана кўряпмиз нечтаси
келиб кетяпти, сиз ўзингизча ишладим деганингиз билан сиздан ким
миннатдор бўляпти, давлат миннатдор бўлдими, орден бериб қўйдими ёки
бериб қўядими, ундан кўра сотқинлик қилиб камчиликларни мурожаатларни
уларга кўрсатмасдан биз билан келишиб ишласангиз бўлмайдими, деб менга
тазйиқ ўтказгани учун мен Хоким ва прокурор билан гап талашиб қолдим.
Мен хам ўз навбатида уларга, ўз ишимни виждонан сидқидилдан бажаришга
ўрганганлигимни, сизлар билан шахсий манфаатда келишувчанлик қилсам,
Do'stlaringiz bilan baham: |