Бекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мантикий масалалар ўкув-услубий кўлланма



Download 386,5 Kb.
bet4/29
Sana24.02.2022
Hajmi386,5 Kb.
#200171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
MANTIQIY MASALALAR 170717232409

«Жонли мушоҳада» нима?

  1. Қуйидаги тушунчаларнинг турини айтинг, абстракт тушунчаларни аниқланг:

адолат, назария, ядро, хаёл, ёмғир, ҳикмат, севинч, комил, орзу, фарзанд, маҳорат, виждон, масала, камалак, ёшлик.

  1. «У» – эрта билан тўрт оёқлаб юрса, тушда икки оёқлаб юради, кечқурун эса уч оёқлаб юради. «У»ни топинг.

  2. Ҳамма нарса учун энг аввало нима керак?

  1. Одам қанча кўп қизиқса, шунча кўп ўқийди. Қанча кўп ўқиса, шунча кўп билади. Қанча кўп билса, яшаши шунча қийин бўлади. Ўйлаб кўринг-чи, нима учун?

  2. Буюк давлат арбоби, соҳибқирон Амир Темур (1336-1405)нинг ҳеч канда қилмайдиган одати бўлган экан. Бирор жанг ёки юришлардан аввал энг биринчи бир мақбарани зиёрат қилган. Амир Темир кимнинг мақбарасини зиёрат қилган бўлиши мумкин?

  3. Мен ёнғоқни олиб, уни чақдим, ичидан мағзини олдим, пўчоғини ташлаб юбордим. Мен билишнинг қандай операциясини бажардим?

  4. Итальян олими Галилео Галилей (1564-1642) ёзишича, «3-4 тирсак баландликдан йиқилган отнинг оёғи синишини ким билмайди. Лекин бундай баландликдан йиқилган ит зиён кўрмайди. 8-10 метр баландликдаги дарахтдан йиқилган мушук ҳам шикастсиз қолади. Шунингдек, минора устидан тушиб кетган чигиртка, ва ҳатто ой сатҳидан йиқилган чумоли лат емайди». Бу ерда Галилей ҳақми? Нима учун?

  5. «У» шундай тезкорки, югуради, югургандан ўтади, ўқ эмас отилади, қуш эмас, лекин учади. «У» нима?

  6. Фараз қилинг, мол бозорига кириб келяпсиз. Рўпарангизда бир одам бозор ичидан сигир етаклаб чиқиб келаяпти. Ўйлаб кўринг-чи, бу одамнинг сигирни сотиб олгани ёхуд сигирини сота олмай қайтариб кетаётганини бир кўришда қандай билиш мумкин?

  7. Асалдан ширин, заҳардан аччиқ нима бўлиши мумкин?

  8. Яссавийлик тариқатининг асосчиси туркистонлик Аҳмад Яссавий (1105-1166)нинг фалсафий-ирфоний қарашлари «Ҳикматлар» ва «Девони ҳикмат»да акс этган. Аҳмад Яссавий узоқ умр кўрган. Аҳмад Яссавий шогирдарига «ҳаётим давомида уч ҳақиқатни англадим, бир умрлик хазина нима эканини билдим. Энг оғир дард нималигини тушуниб етдим. Энг яхши қасосни қандай олишни англадим» деб айтган. Яссавий ҳазратлари бу ерда нималарни назарда тутган?

  9. Мантиқ илми сизга ёлғон ва рост муносабатларини ўргатади. Зеро, ҳақиқат билан ёлғоннинг жисман кўриниши мавжуд бўлиб, улар орасида масофа ҳам шу қадар қисқадир. Ўйлаб кўринг-чи, ёлғон ва ростнинг кўринишлари нималарда акс этади?

  10. «Отам ҳам, онам ҳам, дўсту ёрим ҳам сенсан, сен қанчадан-қанча шаҳарларни кездинг, денгизларда суздинг. Қанчадан-қанча бойни хонавайрон қилдинг, камбағалларни одам қилдинг, қанча санамларни йўлдан оздирдинг. Мана энди жойингни топдинг, энди ҳеч кимнинг роҳатини бузолмайсан, бу ерда сени ҳеч ким омбур билан ҳам суғуриб ололмайди». Ўйлаб кўринг-чи, сўз нима ҳақида бормоқда?

  11. Икки қадрдон дўстлар узоқ йиллардан сўнг учрашиб қолишибди. Улардан бири дўстини меҳмон қилмоқчи бўлиб, уйига таклиф қилибди. Дўсти рози бўлиб, «фақат учта шартим бор. Мени подшога рўпара қилмайсан, менга заҳар бермайсан, мени зиндонга солмайсан» дебди. Дўсти эса шартларни тушунмасдан, роса боши қотибди. Айтинг-чи, ўша уч шартнинг маъноси нима эди?

  1. Инсон танасида шундай аъзо борки, унинг ундан тўққиз қисми сувдан иборат. Бор йўғи бир қисми тўқима ва ҳужайралардан иборат. Инсон танасидаги бу серсув аъзо нима?

  2. Оқ денгизнинг «Оқ денгиз» деб аталишига сабаб нима?

  1. Тарихда машҳур кишилар кўп бўлган. «Бухоро тарихи» асари билан машҳур бўлган тарихчи олим Абу Бакр Жаъфар Наршахий (899-959)нинг ёзишича, «у»нинг бир кўзи кўр, боши кал, юзи бадбашара бўлган. Ўз даврининг етук маърифатпарвар кишиси бўлса-да, юзига кўк парда тутиб юрган, XIII асрнинг 70-80 йилларида араб халифалигига қарши қўзғолонга бошчилик қилган. Қўзғолон мағлубиятга учрагач, ўзини оловга ташлаб ҳалок этган». Ўйлаб кўринг-чи, бу мард инсон ким эди?

  2. Бир савдогар ўғлининг савдодаги фаҳм-фаросатини синаш учун 500 сўм пул бериб, «ҳам ўзимиз, ҳам сигиримиз, ҳам товуғимиз учун емиш бўладиган нарса олиб кел» дебди. Айтинг-чи, ўғил нималарни харид қилган бўлиши мумкин?

  3. Нима учун айнан такси автомобилларига шаҳмат белгисини қўйиш расм бўлган? Улар шаҳмат ишқибозларими ёки?...

  4. Баҳорнинг илк нафаси бодом гуллари орқали сезилади. Лекин унинг эрта гуллаши боғбонлар учун хавотирли. Чунки совуқ таъсирида бодом гуллари тўкилиб кетади. Боғбонлар бодом барвақт гулламаслиги учун ажойиб хийла ишлатишган. Бу эса бодомларнинг ҳосили мўл бўлишига замин яратган. Хўш, ўйлаб кўринг-чи, боғбонлар қандай хийла ишлатишган экан?

  5. Подшо бош вазирлик ўрнига муносиб киши тайинлаш мақсадида сарой аҳлига шундай савол берибди: «Ер юзида, ер остида ва осмонда нима кўп?» Вазирликка даъвогар аъёнлар ўз фикрларини билдиришибди. Фозиллик ва доноликда машҳур бир пири комил эса тўғри жавоб берибди ва подшонинг хос кишиси, вазирига айланибди. Ўйлаб кўринг-чи, у қандай жавоб берган экан?

  6. Компьютер инсон миясидан андоза олиб яратилган. Ўйлайди. Ҳисоб-китоб қилади. Масалани ечади. Хулоса чиқаради. Эслаб қолади. Кераксиз ахборотларни хотирасидан ўчириб ташлайди. Сизнингча инсон билан компьютер орасидаги энг катта фарқ нима бўлиши мумкин?


  7. Download 386,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish