Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг


Ўқиғувчи талабаларга кўмак бериш лозим



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

Ўқиғувчи талабаларга кўмак бериш лозим
Руссияда ўқиғувчи талабаларимизнинг сони бор-
ган сари кўпайиши аниқдир. Бултур бутун Руссияда 
туркистонлик талабалар 20 га етмагани ҳолда бу йил-
ги ўқиш вақтида (агар борғучи ўқувчиларга турли тў-
сиқлар бўлмаса) 200 дан ошиши мумкиндир. Бултур 
Масков ва Петербургда ўқиғувчи талабаларимизнинг 
маишат ва ўқув асбоблари етишмаганлиги орқасида, 
уларнинг қандай қийин ҳолларга тушганлари кўпи-
мизга маълумдир. Руссияда ўқувчиларимиз ўз оҳ-зор-
ларини эришдирмак учун бор кучлари билан тиришиб 
кўрдилар. Туркистондан иш билан Масковга борган 
мусулмон масъул ишчиларга ўзларининг камчиликла-
рини эшиттириб турдилар. Буларнинг дард ҳасрати 
ҳар ким томонидан эшитилди. Лекин, чораси кўрилма-
ди. Бу йил борган шогирдларнинг ҳам жуда кўп нар-
садан етишсизликлари овқат-кийим ва ўқув қуроллари 
важҳдан жуда кўп қийинликларни тортишлари аниқ-
дир. Шу нарсаларни ким бажарадир? Бу муҳим иш ўз 
ишимиз бўлганлигидан мунинг чорасига киришмак 
ҳам албатта, ўз вазифамиздир.
Руссияда ўқиғувчи талабаларимиз учун ўзимиз-
дан тўпланган нологлардан бир миқдорини чиқариш 
керак. Ҳамда ўзимизнинг миллий бойлигимиз бўлган 
вақфларнинг йиллик вардатидан бир қисмини ажратиб 
Руссияда ўқувчи талабаларимини овқат, кийим ва ўқув 
қуроллари билан таъмин этишимиз керак. Бундан бо-
шқа ҳеч чора йўқдир.
“Ғ.” (Ғози Юнус) 
“Қизил байроқ”. 1922 йил 6 сентябрь.
www.ziyouz.com kutubxonasi


38
Оврупода Туркистон ўқувчилари
Сўнгги кунларда юртни идора қиларлиқ сиёсий, 
илмий, фанний муқтадир кучларимизнинг йўқлиғи 
очиқ ва қаттиғ сезилди. Замонимиз Туркистондан ўзи-
ни ўзи идора қила олатурғон устолар талаб қила бо-
шлади.
Мана шул ҳолларни кўрган Туркистон ёшлари 
борлиқ ҳаётимиз, нажотимиз маорифда, маориф ҳам 
Оврупода эканлигини билиб, Оврупо сари оғила бо-
шладилар. Натижада, Қафқоз Бокуда 50 лаб, Масков 
Петербурғда 150 лаб, Берлинда 70лаб, бутун Оврупода 
борлиғи 270 га яқин Туркистон ўқувчиларни кўрамиз. 
Бу кўриниш ҳар ҳолда Туркистоннинг келгусини пор-
лоқ, тарихининг жонлиқ эканлигини билдирадир. Ун-
дай бўлсада бир оз умид боғлатади. Бироқ, ҳайҳотки 
бу сонлар бошқаларға қараганда йўқ даражасидадир.
Яқинда Берлинда ўқувчи бир ўртоғимиздан келган 
хатда фақат Германияда ўқувчи бошқа мамлакат бола-
ларини қуйидагича кўрсатадир ки биз ўз сонимизға қа-
раб уялсоқ, қизорсоқ бўладир.
Руслар 10000, японлар 4000, усмонли турклари 
2000, мисрлилар 300, ҳиндистонликлар 500, араблар 
200, эронликлар 500, афғонлар 500, бутун Туркистон-
дан 70 талаба илм олади.
Туркистон ўқувчиларининг кўпини Бухоро таъмин 
этадир.
Масковдаги ҳисобсиз олий, ўрта мактабларда 
ўқувчи шогирдлар орасида туркистонлилар денгиздан 
бир томчи қабилидадир. Булар ҳаммаси бошқа мил-
латларнинг шогирдлари билан тўлиқ. Ўтган йил Тур-
кистон ўқувчилари Масковда ёлғиз 10 та бўлғонла-
ри ҳолда, бу йил Петербурғ, Масков ўқув юртларида
100 кишилик истипендия очилиб, яхшиғина таъмин 
этилганлар.
Четда ўқувчи болаларини йўқлаб турғон бошқа 
миллатлар каби бизнинг Туркистон зиёлилари, мао-
www.ziyouz.com kutubxonasi


39
рифпарварлари ҳам ўзларининг “жийда халталари” би-
лан четдаги ўқувчиларини йўқласалар, ёрдам этсалар 
яхши бўлур эди. юрти, элидан узоқ турғон ўқувчилар 
Туркистондан шуни куталар. Шундай бўлса, истипен-
тиясиз турғон юзлаб ўқувчиларимизга бир оз мадад 
бўлур эди. Юртидаги камчиликларни кўриб, юраги 
ачинатурғон ёшларимизнинг кундан-кун, йилдан-йил-
га кўпайиши лозимдир.

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish