Баҳром ирзаев туркистон жадидларининг



Download 2,15 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/57
Sana14.06.2022
Hajmi2,15 Mb.
#667001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
Bahrom Irzayev Turkiston jadidlarining Ko\'mak tashkiloti

(Таъкид бизники 
– Б.И.)
дейди ва ҳукуматдан талабаларни молиялашти-
ришда амалий ёрдам кўрсатишларини талаб этади.
Салимхон Тиллахонов ўз мақоласида “1922 йил 
ўқиш мавсумида Тошкентда ташкил этилган “Кўмак” 
уюшмасининг ташаббуси, Бухоро жумҳуриятининг 
ғайрати ва Шўролар Русиясининг соясида Туркистон 
ва Бухородан 70 га яқин ўқувчи Германияга кетган 
эди. Германияда Россиянинг 10000, Япониянинг 4000, 
10
А ҳ м а т ж о н. Четда ўқувчи талабаларимизга кўмак ишлари // Туркистон. 
1923 йил 9 февраль. 
11
У с м о н. Четда ўқувчиларни унутмайлик // Туркистон. 1923 йил 15 
апрель. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


13
Туркиянинг 3000 талабаси бор экан... Мана бу ҳисоб-
га қараганда 12 млн нуфусга молик Туркистонимиздан 
70 гина талабанинг бўлиши ҳеч вақтда бизни қаноат-
лантира олмайдур. Ҳаракат қилиб, келғуси йиллар-
да Оврупонинг ҳар бурчагига 70 минглаб талабалар 
юборишимиз керакдир. Бизнинг табиий бойлигимиз-
ни четлар эмас, ўзимиз ишлашимиз керак ва бу йўлда 
ҳар ким маслаҳат қилсун, ўйласун. Ҳар бир маслаҳат, 
ўйлашнинг натижаси болаларимизни четга юбориб 
ўқитиш бўлиб чиқсун” 
(Таъкид бизники – Б.И.) 
дей-
ди
12
. У ўлкадаги техник билим кўникмаларнинг жаҳон 
тараққиётидан нақадар ортда эканлигини кўплаб ми-
соллар билан тушунтиради. Европанинг оғир ва енгил 
саноати, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ютуқларини 
жорий этишда четда ўқиган талабаларнинг аҳамиятига 
алоҳида урғу беради.
Шокир Сулаймон эса: “Туркистон ёшлари борлиқ 
ҳаётимиз, нажотимиз маорифда, маориф ҳам Оврупо-
да эканлигини билиб, Оврупо сари оғила бошладилар. 
Натижада, Қафқоз Бокуда 50 лаб, Масков Петербурғда 
150 лаб, Берлинда 70 лаб, бутун Оврупода борлиғи 
270 га яқин Туркистон ўқувчиларини кўрамиз. Бу 
кўриниш ҳар ҳолда Туркистоннинг келгусини пор-
лоқ, тарихининг жонлиқ эканлигини билдирадир. Ун-
дай бўлсада бир оз умид боғлатади. Бироқ, ҳайҳотки 
бу сонлар бошқаларға қараганда йўқ даражасидадир 
(Таъкид бизники – Б.И.)
.
Яқинда Берлинда ўқувчи бир ўртоғимиздан келган 
хатда фақат Германияда ўқувчи бошқа мамлакат бо-
лаларини қуйидагича кўрсатадир-ки биз ўз сонимизға 
қараб уялсоқ, қизорсоқ бўладир. Руслар 10000, япон-
лар 4000, усмонли турклари 2000, мисрликлар 300, 
ҳиндистонликлар 500, араблар 200, эронликлар 500, 
12
С а л и м х о н Т и л л а х о н и й. Четга кўпроқ ўқувчилар юбориш керак 
//“Туркистон”. 1923 йил 11 март. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


14
афғонлар 500, бутун Туркистондан 70 талаба илм ола-
ди.
Масковдаги ҳисобсиз олий, ўрта мактабларда 
ўқувчи шогирдлар орасида туркистонлилар денгиздан 
бир томчи қабилидадир. Ўтган йил Туркистон ўқувчи-
лари Масковда ёлғиз 10 та бўлғонлари ҳолда, бу йил 
Петербурғ, Масков ўқув юртларида 100 кишилик ис-
типендия очилиб, яхшиғина таъмин этилганлар.
Четда ўқувчи болаларини йўқлаб турғон бошқа 
миллатлар каби бизнинг Туркистон зиёлилари, мао-
рифпарварлари ҳам ўзларининг “жийда халталари” би-
лан четдаги ўқувчиларини йўқласалар, ёрдам этсалар 
яхши бўлур эди. Юрти, элидан узоқ турғон ўқувчилар 
Туркистондан шуни кутарлар”
13
(Таъкид бизники – 
Б.И.). Дарҳақиқат, талабаларнинг ҳар кунги ютуқла-
ридан хурсанд “Туркистонлик” янада катта режаларни 
илгари суради. У “Шаҳарнинг энг унумлик жойлари 
баладия (маҳаллий ҳокимият) идорасининг машруъ 
ҳаққи бўлган электрик истансалари, кушхона, трам-
вай (кўнка) ва телефон истансаларидир. Буларни бала-
дия идоралари қарамоғига ўтказилиши керак. Шаҳар-
нинг юраги устида гулдураб юриб турғон бу маданий 
кучлардан тушган унум, шу шаҳарнинг маориф ва ма-
даниятига сарф этилиши лозимдир. Бу тўғрида, ишби-
лармон, савдо-саноат курпирлари билан турғон халқ 
хўжолиғи бошқармаларининг ҳар хил баҳоналарини 
қабул қилмаслик керакдир” дейди
14
.
“Кўмак” ташкилотининг раҳбарларидан бири Аҳ-
маджон Иброҳимов Германияга етиб бориши билан 
Берлиндан Туркистонга хат йўллайди ва ташкилотни 
янада ривожлантириш учун ўз тавсияларини баён эта-
ди. Мақолада “Кўмак” қисқа фурсат ичида Руссия ва 
13
Ш о к и р С у л а й м о н. Оврупода Туркистон ўқувчилари // Туркистон. 
1923 йил 1 январь.
14
Т у р к и с т о н л и к. Баладия идоралари учун унумлик жойлар // 
Туркистон. 1922 йил 24 сентябрь.
www.ziyouz.com kutubxonasi


15
Оврўпоға бир қанча ўқувчилар юборишга муваффақ 
бўлди. Мана бу бошланғон яхши ишларни давом этти-
риш, тобора кучайтириш керак. Бу Кўмак уюшмасида-
ги ўртоқларнинг вазифасидир.
Мен ишонамен, келар йилларда Туркистон ҳам 
бошқалардек 1000лаб ўқувчиларни четларга юборур. 
“Кўмак”нинг юборғон талабалари борғон ерларида 
уюшиб, “Кўмак”нинг обрўсини бошқалар олдида ҳам 
кўтарадирлар 

Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish