Салимхон
Туркистон. 1923 йил 29 июл.
Германиядаги ўқувчиларимиз
Сентябрь бошида менга Германияга бориб бир
ойча туришга тўғри келди. У ерга боришдан биринчи
мақсадим Германияда бир йилдан буён ўқиб турган
Туркистон ва Бухоро ўқувчиларининг аҳволи билан
танишмоқ эди.
Германияга ўқувчилар юбориш фикри 1922 йил
ёз куни пайдо бўлиб, Туркистон ҳайъат раёсатининг
ва Бухоро ҳукуматининг қарорига биноан Германия-
га 40–50 ўқувчи юборилган эди. Чет элларга ўқувчи-
лар юборишга қарши келгувчилар бўлса ҳам кўпчилик
юбориш фикрини маъқул топди. Ўшал вақтда Қирғи-
зистон, Татаристон ва бошқа жумҳуриятларда ҳам
Германияга ўқувчилар юбориш фикри бор эди. Ундан
кейин Германияга борган ўқувчилар мактабга кира ол-
май, Туркия ва бошқа сиёсий қочқинларнинг таъсири-
га берилган деган хабарлар тарқатилди.
Икинчидан Германияга ўқувчилар ўзларининг
мухтожликларини ёзиб, моддий ёрдам кўрсатишни
сўрадилар. Шунинг учун уларнинг аҳволи билан яқин-
дан танишиб, Германияда ўқишларининг фойдалик
ёки фойдасиз эканлиги тўғрисида натижа чиқармоқ
лозим бўлди.
Туркистон ўқувчилари 11, Бухоро ўқувчилари 47
кишидир. Туркистонликларнинг 7 нафари ўзбек, 4 на-
фари қозоқдир. Туркистон ўқувчиларининг ёши етган
бўлиб ўз вазифаларини яхши тушунадирлар. Ҳаммаси-
да яхши маълумот олиш (айниқса, амалий) ундан кей-
www.ziyouz.com kutubxonasi
60
ин юртларига қайтиб, ўз халқи ва ҳукуматига фойда
келтириш ҳаракати бор.
Уларнинг ҳаммаси Туркистон шароитига тўғри ке-
ладиган мактабларда ўқийдирлар. 4 нафар ўзбек тех-
ника академиясида (бу мактаб Германияда атоқли бў-
либ, 4 йил назарий ва бир йил амалий иш қилинадир),
2 нафар қирғиз қишлоқ хўжалиги академиясида (3 йил
ўқиш ва 1 йил амалий иш), 2 қирғиз кўнчилик макта-
бида ўқийдир (Рустенбурғда 2 йил тажриба оладир), 2
ўзбек (1и қиз) гимназияда (1 йил ўқиш, 3 йил тажри-
ба), 1 ўзбек дорулфунунда (тиббиёт шўъбасида, 5 йил
ўқиш ва 1 йил тажриба) таҳсил оладир.
Бухоролик ўқувчилар: 1. Берлин дорулфунунида
бухороликлардан 5 киши бўлиб, ҳар қайсиси турли
факультетларга бўлинган: тиб, фалсафа, сиёсий иқти-
сод олий техника мактабининг бинокорлик шўъбаси-
да, электротехника, машина ва олий қишлоқ хўжалик
мактабида. Буларнинг бири бу йил Дрездендаги олий
техника мактабининг макино (машина) шўъбасига
кирадир. 2. Хотин-қизларни ўқитиш ва тарбия қи-
лиш уйи – бу уй ўзининг яхшилиги билан машҳурдир.
Ўқиш муддати 2–3 йил бўлиб бир неча шўъбаларга бў-
линади. Масалан, болалар боғи, болалар уйи, чақалоқ
болалар боқиш, мактабгача тарбия. Мазкур уйда бир
ўзбек қизи ўқийдир. 3. Кёслинг шаҳридаги давлат би-
лим тарбия муассасаси. Унда 16 киши ўқийдир (Ўқиш
муддати 10 йил). Ҳаракат қилса тезроқ битирса ҳам
мумкиндир. 4. Виттенгаузенда қишлоқ хўжалик макта-
бида бир киши ўқийдир. 5. Гелмштадт шаҳридаги қи-
шлоқ хўжалик мактаби. Унда 4 киши ўқийдир (ўқиш
4 йил олий маълумот берадир). 6. Саксонияда Фрай-
бург шаҳридаги кўнчилик мактаби. Бу энг яхши мак-
таб саналадир, унда бухороликлардан 2 киши ўқийдир
(ўқиш муддати 3 йил). 7. Лейпциг матбуотчилик мак-
таби, унда 2 киши ўқийдир. 8. Броншвейг шаҳридаги
www.ziyouz.com kutubxonasi
61
дорихона ишлари мактаби, унда бир киши ўқийдир. 9.
Ҳар хил машина ясайдирган фабрикларда 6 киши та-
жриба оладир. Ундан ўрта техника мактабларига ва
дорулфунунларга кириши мумкиндир. 10. Велобод
шаҳридаги дорулмуаллиминда 2 киши бор. 11. Дрез-
дендаги муаллимлар мактабида бир татар қизи ўқий-
дир. 12. Гимназия – унда бир татар қизи бор. 13 Дўх-
тир Факкелманнинг хусусий ўрта мактаби – унда 4
киши ўқийдир (ўқиш муддати 3–4 йил уни тамом қил-
ганлар дорулфунунга кира оларлар). 14. Хермсдорф
шаҳридаги болалар уйи – унда бухороликлардан бир
бола ўқийдир. Бу мактабларнинг кўпининг асоси-наза-
рий ўқитиш билан бирга амалий ўқитишдир.
Бухороликлардан ўзбеклар 35 нафар, татарлар 8
(булардан 4 нафари қиз), туркманлар 5, яҳудийлар бир
киши. Мана Германия мактабларида ўқувчи Турки-
стон ва бухороликлар шулардан иборатдир. Баъзи кич-
кина камчиликларни эътиборга олмасак, умуман ўқиш
ишида тўғри йўл тутилган. Айниқса, туркистонликлар
орасида ўқиш иши яхши кўриладир. Бутун ўқувчилар
амалий маълумот олмоқдалар. Яхшигина немисча сўз-
лашни ўрганганлар. Ўз юртларига фойдалик киши бў-
лиш ҳаракатидалар. Бутун ўқувчилар, айниқса, иқти-
сод билан яшаб бир тийин исроф қилмасдан, бутунлай
ўқишга берилганлар. Немис маориф идораларининг
вакиллари ва мактаб идоралари бизнинг ўқувчилар би-
лан яхши муомала қиладирлар.
Немис тилини тезроқ ўрганиш учун бутун ўқув-
чилар немис оилаларига жойлашганлар. Табиий бу
тўғри йўл бўлиб, яхши натижалар берган. Иқтисод
билан яшамоқ учун ўқувчиларнинг кўпи ишчи маҳал-
лаларида турадир. Чунки, унда Берлиннинг марказига
қараганда ҳар нарса арзонроқдир. Ўқиш ва тирикчи-
ликлари яхши, аммо сиёсий тарбия иши қаноатланар-
лик эмас экан. Ўқувчилар ва уларнинг бошлиқлари
www.ziyouz.com kutubxonasi
62
Руссиянинг Берлиндаги вакили билан ҳеч бир алоқада
бўлинмаганлар. Масков ва Туркистондан ҳеч бир га-
зета ва сиёсий адабиёт олмаганлар. Фақат Бухоро ко-
миссиясигина Бухородан бир неча номер газета олди-
ришга муваффақ бўлган. Ўқувчиларнинг бўлиб турган
воқеалардан маълумоти кам экан. Рус сиёсий қочқин-
лари билан муомалада бўлмасалар ҳам Шарқ сиёсий
қочқинлари (турклар, татарлар ва бошқалар билан) уч-
рашганлар. Аммо, уларнинг бизнинг ўқувчиларимизга
ҳеч бир таъсири тегмаган. Туркистон ва Бухоро ўқув-
чилари ўртасида бирлик бўлмай, бир маротаба ҳам
ўқувчиларнинг йиғилиши бўлмаган, ўқувчилар ташки-
лоти йўқ экан. Меним вазифам шуларни тузатиш эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |