“КЎМАК” ТАШКИЛОТИ ТОМОНИДАН
ЧЕТ ЭЛЛАРГА ЎҚИШГА ЮБОРИЛГАН
ТАЛАБАЛАР ҲАҚИДА
Ўқуғувчи товуши
Истак меним гул-фариштам, хаёлимнинг аршидир,
Қанот қоқиб кеча-кундуз талпинаман, учаман.
Юксак руҳим юрагимнинг жон озиғи, шоҳидир,
Етай-етмай бори-бирдир даргоҳига бораман
.
Йўлларимда тўсиқ кўпдир, локин сира қўрқмайман,
Барчасини ботирларча уруб-йиқиб ўтарман.
Меним кўнглим денгиз каби, кўклар каби эркиндир,
Аччиқ алам, ғурбатларни, билдирмасдан ютарман.
Истакларим, тилакларим қўл етмаслик юксакда,
Кундан нурлик, ойдан тиниқ юлдузларнинг устида
Бўшлиқ билан, ҳазил билан етилмаслик йироқда,
Қувватим зўр, қанот қоқиб бургутлардек учаман.
Улуғ истак борлиғимнинг оби ҳаёт чашмаси,
Сенга етсам сўнгра учса майли руҳим қушчаси!..
Шокир Сулаймон. Масков.
Туркистон. 1923 йил 21 январь.
Москвада туркистонлик шогирдлар
Октябрь инқилоби бошқа миллатларга нисбатан
оз бўлсада биз туркистонликларга ҳам илм эшиклари-
ни очди. Лекин, бахтга қарши Туркистонда илгаридан
олий мактабларга ҳозирланган, ҳозирги факультетлар-
га кириб ўқийдиган йигитларимиз йўқ эди. Шунинг
учун ҳозирги кунга қадар Москва дорулфунунларида
Туркистоннинг соф йўқсул болалари ўзбек йигитлари
йўқдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
35
Йўқсуллар ҳукумати Шарқнинг маданиятда пастда
қолганлигини назарда тутиб шарқликлар учун махсус
“Шарқ меҳнаткашларининг дорулфунуни” исмида бир
дорулфунун очганига бир йил бўлди. Бу йил мартнинг
25 ида 700 га яқин Шарқ йўқсулларининг болалари
ўзгариш руҳида тарбияланиб чиқарилди. Буларнинг
кўпи Туркистон, Бухоро ва Хоразмга ишга юбори-
ладир. Бу ёш ўртоқларнинг ўзгариш даврида Шарқ
йўқсулларига йўлбошчилик ишлари маълум. Лекин,
бизнинг Туркистоннинг келгусидаги турмушида йўл
кўрсатувчи ўз илм-ҳунарлари билан кўмаклашувчи йи-
гитларимиз Москва олий мактабларида кўринмайдир-
лар.
Москва олий мактабларидаги туркистонлик
шогирд лар шўросининг ҳисобига қараганда турки-
стонликлар тубандагича ҳисоб этиладир: ўзбеклар 31
(2 нафари хонимлар), таранчилар - 16 (1 нафари хо-
ним), пирсиён 11, нўғойлар 10, армани 8, туркман 4,
тожик 1, қашқарлик 1, бошқирд 1 нафардир. Турки-
стондан борган руслар 15, яҳудийлар 28 нафардир. Бу-
лардан ташқари ҳам олий мактабларда шўро рўйхатига
кирмаган бир қанча рус шогирдлар мавжуд.
Мактабларга бўлинганида қуйидагича: 1. Шарқ до-
рулфунунида 89 та ҳаммаси Туркистон мусулмонлари
2. Свердлов университетида 14 (шундан уч нафари ўз-
бек) 3. Ҳукумат дорулфунунида 15 та (1 таси ўзбек).
Олий уста техникумада (11 та), Қишлоқ хўжалик ака-
демиясида (8 та), Олий мусиқа мактабида (10 та), Са-
нои нафиса мактабида (20 та), Шарқ дорул улумида (2
та) ҳам туркистонлик талабалар бўлсалар-да ўзбеклар
уларнинг умуман арзимас қисмини ташкил этади. Бо-
шқа олий мактаблар ҳам оврупаликлар билан тўладир.
Кўрсатилган олий мактаблардаги рус ва яҳудий шо-
гирдлар ўзлари Туркистон номидан келган бўлсалар
ҳам ўқиб битиргач Туркистонга фойда келтиришига
www.ziyouz.com kutubxonasi
36
ишона олмаймиз. Сабаби буларнинг ўрталарида бай-
налмилалчилик руҳида ва Туркистоннинг маҳаллий
халқларининг фойдаси учун ишлайтирганлари кўрин-
майдир. Бу ёз талабаларни юбориш тўғрисида Турки-
стон ЦИКнинг ҳаракати бор деб эшитамиз. Туркистон
мусулмонларининг ичида олий маълумотлик ёшлар-
нинг йўқлигини назарда тутиб ҳозирда Туркистон до-
рулфунуни ва ишчилар факультетининг охирги синфи-
да ўқувчи кишилардан юборишларига ишонамиз.
Бу ерда ўқиш асбобларининг мукаммаллиги ўқи-
тувчилар илмий томонининг қувватлилиги, албатта,
Маскавга келиб ўқувчи ўртоқларимизга зўр фойдали
бўлиб чиқадир. Бугунга қадар Туркистоннинг партия
ташкилотларидан Маскавга юборилган ўзбек йигитла-
ри ичида русчани биладирганлари жуда оз. Улар дарс
ва лекциялардан фойдалана олмайдирлар.
Туркистоннинг эгаси ўзбек, қозоқ-қирғиз ва турк-
ман ларни аҳволи мана шу ҳолда. Туркистондан
Туркис тонга келажакда фойдаси тегадирган кишилар-
ни тан лаб юборилмоғи керакдир.
Бошқа жумҳуриятларнинг бунда бўлган шогирд-
лари ўзларининг бундаги ваколатхоналари орқали
мамла катларидан кўмак олиб ўқишларини роҳат билан
давом эттириб турганларида Туркистон шогирдлари
бўлса ярим очлик ҳолида кун кечирадирлар. Бундаги
Туркистон вакилимиз томонидан чақалик бўлсин кў-
мак ололмаймиз. Ваҳоланки, бугун очлик билан кун
кўриб турган жумҳуриятлар ҳам ўзларининг юборган
шогирдларидан хабар олиб, овқат ва ўқишларига керак
яроқлари билан таъмин этиб турадирлар.... ишни риво-
жи учун Туркистон ҳукумати бу йўлда катта аҳамият
бериб ўз вазифаларини ўрнига қўйишларига ишона-
ман.
Абдулла Айнуллин.
Москва, 5 апрел 1922 йил.
“Қизил байроқ”, 1922 йил 1 май.
www.ziyouz.com kutubxonasi
37
Do'stlaringiz bilan baham: |