Дамламалар тайёрлаш.
10 г зубтурум баргини сирланган идишга солиб, 200 мл қайноқ сув қуйилади, идиш қопқоғини ёпиб, қайнаб турган сувда уни 30 дақиқа қайнатилади ва уй ҳароратида 10 дақиқа совутиб, сузиб олинади.
Бу қайнатмани иштаха очадиган, балғам кўчирадиган ва дерматитларда даво бўладиган восита тариқасида овқатдан 15 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
Барглардан сиқиб олинган суви 1 ош қошиқдан кунига 3-4 махал ичилади.
Зубтурум барглари сувини унга бироз спирт кўшиб, консервалаб қуйилади. Суринкали гастритлар в аколитлар вақтида овқатдан20-30 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан кунига 3 махал ичиш учун буюрилади (давокурси 30 кун).
1-2 ош кошик зубтурум уруғи устига 1 стакан сув куйиб, 10 дақиқа кайнатиладида сузиболинади. Қон аралаш ич кетар махалида 1 ошкошикдан кунига бир махал ичилади.
Катта зубтурумни ўстириш технологияси
Ўзбекистон Республикасининг барча тупроқ ва иқлим шароитида катта зубтурум ўсимлигини экиб ўстириш мумкин. Унинг яхши ўсиши ва ривожланишида тупроқнинг механик таркиби ўртача, ариқ сувлари яқин ва бегона ўтлардан тозаланган ерлар ажратилиши лозим. Катта зубтурум ўсимлиги экиладиган майдонлар асосан кузда, ер хайдаш олдидан гектар хисобига 20-25 тонна гўнг, 50 кг дан соф суперфосфат ўғити бериб, 22- 25 см чуқурликда хайдаб қўйилади.
Ўсимлик кўп йиллик бўлгани учун уни кузда ва эрта бахорда хам экиш мумкин.
Агар катта зубтурум ўсимлиги кузда экилса, ерни экишдан 25-30 кун олдин хайдаб қўйилади. Бегона ўтлар пайдо бўлиши билан култивация ва бороналаш ўтказилади.
Кузда уруғлар стартификацияланмасдан қуруқ холда кенг қаторлаб экилади. Бунда уруғ қадаш чуқурлиги 0,5-1,5 см дан ошмаслиги керак.
Кузда ва бахорда экиладиган уруғларнинг қадаш чукурлиги 0,5-1,5 см, экиш нормаси гектарига 5-6 кг ва унувчанлик даражаси 70-80% дан кам бўлмаслиги керак.
Уруғларни сабзавот экадиган сеялкаларда экилади. Кўчат қалинлиги 1 метрда 8-10 та тўп бўлиши керак.
Уруғлар эрта бахорда экиладиган бўлса, экиш олдидан уларнинг униб чикиш қобилиятини тезлаштириш мақсадида (намқумда 18-20° Схароратда 1-2 кун сақланади) стратификация қилинади, кузда экиладиган бўлса, стратификация қилинмайди. Ўзбекистоннинг иклим шароитида катта зубтурум ўсимлигини кузда экилса кам мехнат сарфланади, ишончли ва тулиқ кўчатлар хосил килиш имконияти туғилади.
Кузда экилган уруғлардан ва бахорда экиладиганлардан ҳам 10-12 кун давомида майсалар кўкариб чиқади. Ўсимлик экилган далалардан фойдаланиш 3-4 йил. Катта зубтурум ўсимлигини парвариш қилиш ўсимликда чинбарглар ҳосил бўлгандан кейин уларни тупроққа қўшилиб кетмаслиги учун эхтиёткорлик билан култивация килиб ер юм шатилади.
Бегона ўтлардан тозаланади ва ягана килинади. Вегетация давомида ўсимликнинг ривожланишини эътиборга олиб икки марта гектар хисобига ўртача 90 кг азот, 40 кг фосфор ва 40 кг калий уғити билан озиқлантирилади. Иккинчи ва кейинги йилларда хам шоналаш даврида ва баргини йиғиб олингандан сўн култиваторлар ёрдамида икки марта минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Мавсум давомида ҳарорат ва намгарчиликни ҳисобга олган ҳолда 10 — 12 марта суғорилади ва тупроқни юмшатиш ва бегона ўтлардан йўқотиш учун 4 — 5 марта култивация қилинади.
Катта зумтурум экиладиган майдонларда юқори даражадаги сифатли агротехник тадбирлар амалга оширилса, гектаридан 1,5 — 2 тонна қуруқ барг йиғиб олиш мумкин.
Foydalanilgan adabiyotlar: https://biosfera.uz/bargizub-zubturum-podorojnik/
https://qomus.info/encyclopedia/cat-z/zubturum-uz/
Блинова К.Ф., Борисова Г.Б., Гортинский и др. «Ботаника — фармакогностический словар» Справ. пособие. М. «Вмсшая школа». 1990 г. 225 стр.
Сахобиддинов С. С. «Ўсимликлар систематикаси». ИИ гулли ўсимликлар. «Ўқитувчи» нашр. Т. 1966 й. 260 бет.
Холматов Х.Х., Қосимов А.И. «Доривор ўсимликлар». Т. Ибн Сино. 1994 й
Do'stlaringiz bilan baham: |