65 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
Ҳамма ҳам бой-бадавлат бўлиши шарт, демоқчи
эмасман. Баъзиларга бу нарса керак эмас, уларнинг ўз
орзулари бор. Кимдир врач, кимдир альпинист, учувчи,
саёҳатчи, журналист ёки ёзувчи бўлишни орзу қилиб,
шу мақсади билан яшайди. Ҳозирги ёшлар орасида
бундайлар борган сари кўпаймоқда. Пул улар учун ор-
тиқча дахмаза. Лекин бойиб кетаман деган одамга
фақат орзу ва билимнинг ўзи камлик қилади. Бунда
ишчанлик, меҳнатсеварлик жудаям муҳим. Агар ишга
ўзингни тўлиқ бағишлай олмасанг, яхшиси бошлама.
Бизнес — дангасалар учун эмас!
Мен эринчоқ эмасдим. Шунчаки, ўша вақтдаги иқти-
содий вазиятни деб омадим чопмади ва қанд қироли бў-
лолмадим. Лекин пул топиш йўлида ҳаракат қилиш-
дан ҳеч қачон тўхтамадим. Менга ишни йўлга қўйиш,
пулни назорат қилиш жараёнининг ўзи қизиқ эди.
Мабодо ишим юришмай қолса, ғайратим янаям ошиб
кетарди.
90-йилларни кўрганлар фикримга қўшилади, деб
ўйлайман. Мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий вази-
ят жуда қизиқ бўлган. Фойда кўришга интилганларни
чайқовчи эмас, тадбиркор деб атай бошлашган, катта
пул топиш имкони туғилган эди. Дорихона, бильярд-
хона, сауна, тижорат дўконлари ёмғирдан кейинги қў-
зиқориндек урчиб кетди. Ана сенга эркинлик!
66 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
Синфдошим билан маданият саройи биносида,
концертдан кейин.
67 / ШАКАР, ВАННА, ПРЕСС, БАКЛАЖКА
Коммунистик мафкуранинг оёғи осмондан бўлиб
кетгандан кейин халқни эргаштирадиган ғоянинг ўзи
қолмади. Айни пайтда диний экстремизмнинг таъси-
ри кучайиб борди. Соқол қўйганлар кўпайди, Кари-
мов уларга қарши тинимсиз курашарди. Терактлар,
портлашлар авж олган таҳликали давр эди. «Мусаффо
осмон» ғояси давлат мафкурасига айланди. Урушсиз,
тинч яшасак бўлди, олам гулистон! Аммо бу ғоя жуда
бўш эди. Унда супер бойларнинг пайдо бўлиши кўзда
тутилмаганди. Давлат раҳбарияти бойваччалар жа-
мият осойишталигини бузишидан қўрқарди. Майли,
фойда кўрсанг кўр, фақат икки қулоч тижорат дўко-
нидан нарига ўтма! Машина ол, уй сол,
топган тил-
лангни уч литрли банкада сақла, лекин олигарх бўла-
ман деб хаёлингга ҳам келтирма.
Шунинг учун корхона ташкил этиш жуда қийин
масала бўлиб, керакли
эшиклар керакли одамларга-
гина очиларди. Кўпчиликни ҳозироқ,
жойида даро-
мад топиш йўллари қизиқтирарди.
Бугун пул тика-
сан, эртага фойда кўрасан. Бемалол бир ишни ташлаб,
осонгина бошқасини юргиза олишинг керак. Илдизи
бақувват, авлоддан авлодга ўтадиган бизнес-империя-
ларни қуриш унча-мунча одамнинг режасига кирма-
ган. Юртимизда эгаларини супер бой қилган, узоқ
муддатли, росмана муваффақиятли ишлаб чиқариш
объектлари деярли йўқлигининг сабаби шунда.